Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 10:29

Sof.uz сайти 3,7 миллиард сўм жаримага тортилди


Тошкент туманлараро иқтисодий судининг қарори билан, Sof.uz интернет нашри “Анорбанк” АЖнинг обрўйига путур етказишда айбланиб, 3 миллиард 721 миллион 211 минг 678 сўм (тақрибан 326 минг 420 АҚШ доллари) миқдорида жаримга тортилди.

25 апрель куни Озодлик таҳририятига келиб тушган суд қарорига кўра, Sof.uz интернет нашри ўз саҳифаларида “Анорбанк” АЖни асоссиз танқид қилиб, унинг “ишчанлик обрўсига путур етказган.

Бу Ўзбекистондаги Интернет нашрининг молия муассасаси обрўcига путур етказишда айбланиб, катта миқдордаги жаримага тортилганига оид Озодликка маълум илк ҳолатдир.

Озодликка PDF форматдаги матни келиб тушган суд қарорида, нашр чоп этган танқидий фикрлар ҳақиқатга тўғри келмайди ва у банкнинг мижозларни йўқотиши, шунингдек, обрўйи тўкилишига олиб келган, деб топилгани айтилган.

Суд қарори билан Sof.uz интернет нашри зиммасига:

  • “Анорбанк” АЖ раддиясини эълон қилиш,
  • 3.721.211.678,85 сўм ҳақиқий зарар,
  • 74.424.233,57 сўм давлат божи,
  • 24.000 сўм почта харажатларини тўлаш мажбурияти юкланган.

2022 йилнинг 14-15 октябрь кунлари Sof.uz интернет нашри “Мижозларни чув туширган банк”, “Анорбанкнинг “молиявий фокуслари” мижозларни нега ғазаблантирди?” каби сарлавҳалар билан қатор мақолаларни чоп этган эди.

“Анорбанк” АЖнинг судга киритган даъво аризасида айтилишича, Sof.uz интернет нашрининг бу материаллари ҳақиқатга тўғри келмайди ва уларни бошқа кўплаб нашрлар, ижтимоий тамроқдаги каналлар кўчириб босгач, молия муассасаси мижозлар олдида обрўйини йўқотган.

Натижада банк, "ишчанлик обрўсини тиклаш учун" 9 та реклама агентлиги билан жами 3 721 211 678 сўмлик 14 та шартнома имзолашга мажбур бўлган.

Банк томонидан судга киритилган илк аризада Sof.uz интернет нашри томонидан келтирилган молиявий ҳамда маънавий зарар миқдори 15 миллиард сўм, деб баҳоланган.

Бироқ суд молия муассасаси томонидан келтирилган сумманинг 3 721 211 678 сўмлик қисмини қоплаш билан, гўёки интернет нашри ва сўз эркинлигини ҳимоя қилиш ниятини намойиш қилган.

“Анорбанк” журналистлар устидан 15 миллиардлик даъво талаби билан судга мурожаат қилгани маълум бўлган илк кундан буён жамоатчилик эътирозига нишон бўлиб қолмоқда.

Кўплаб ижтимоий тармоқ фаоллари ва жамоатчилик вакиллари бундай катта суммадаги даъвони сўз эркинлигига таҳдид ўлароқ баҳоламоқда.

Таҳлилчилар фикрича, Sof.uz интернет нашрини йирик жаримага тортиш билан ушбу суд - сўз эркинлигига бўлган таҳдидни қонунлаштирган.

Sof.uz нашри асосчиси ҳибсда

“Анорбанк” АЖнинг даъвоси бўйича суд мажлиси журналистлар ва жамоатчилик вакиллари норозилиги боис бир неча кунга кечиктирилди.

Кўплаб жамоатчилик фаоллари сайт асосчиси, ҳозирда фирибгарлик ва товламачилик жиноятларида айбланаётган журналист Хуршид Далиев, сайт бош муҳаррири ва журналист Муслим Мирзажоновларни қўллаб-қувватловчи баёнотлар билан чиқди.

Бироқ 2023 йилнинг январига келиб, сайт асосчиси Хуршид Далиев ўзининг бошқа нашрлардаги “қонунбузарлик” деб гумон қилинаётган ҳаракати юзасидан ҳибсга олингани расман маълум қилинди.

Бунинг ортидан, Далиев билан бирга Sof.uz интернет нашрининг ходимлари ҳам ДХХ томонидан сўроқ қилингани айтилди. Ҳозирга қадар ДХХ бу борада жамоатчиликка бирор расмий баёнот бергани йўқ.

Sof.uz интернет нашри манфаатларини судда ҳимоя қилган адвокатларга кўра, суднинг бу қарори тўғридан тўғри нашр фаолиятини тўхтатишга қаратилган.

“Таҳририят балансида шу кунда хизмат машинаси ҳамда 2-3 та эски компьютердан бўлак ҳеч вақо йўқ. Суд мажлисларидан аввал Мажбурий ижро Бюросига бу ашёларни хатлатишга эришган “Анорбанк” буни яхши билади”, дейди нашр ҳуқуқини ҳимоя қилаётган ва ҳозирча исмини жамоатчиликка очиқлашни истамаётгани тошкентлик адвокат.

Талон-тарож ва жиноий схемаларга доир иддаолар

“Анорбанк” АЖ фаолиятида талон-тарожликлар ва жиноий схемалар мавжудлиги ҳақидаги иддаолар ҳозирда фаолиятини тўхтатган Kompromatuzb телеграм каналида бир неча бор чоп этилган эди.

Бу иддаоларга кўра, молия муассасаси нуфузли шахсларнинг ноқонуний даромадларини легаллаштириш, жиноий йўллар билан топилган пул маблағларини ювиш билан шуғулланган. Sof.uz маҳкама жараёнида бу иддаоларни тасдиқловчи далиллар тақдим этган-этмагани Озодликка маълум эмас.

Бир қанча ОАВ Kompromatuzb телеграм-канали фаолияти доирасида ҳибсга олинган журналистлар Хуршид Далиев, Мавжуда Мирзаева ва Сиёвуш Ҳошимовларга оид санкцияда айнан “Анорбанк” ходими жабрланувчи сифатида қайд қилингани ҳақида ёзганди.

Ўзбекистон Прокуратураси ва ИИВ бу иддаолар ва ҳибсдаги журналистлар борасида Озодлик таҳририяти мурожаатларига жавобан ҳануз бирор аниқ маълумот бермади.

"Ҳамма хавотирда". Мавжуда Мирзаева ва “Kompromatuzb иши”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:10:18 0:00

Форум

XS
SM
MD
LG