Линклар

Шошилинч хабар
21 декабр 2024, Тошкент вақти: 22:09

Мирзиёев "87% дан ортиқ овоз" билан президент сайлови ғолиби деб эълон қилинди

Ўзбекистонликлар охирги икки йилда иккинчи бор президент сайловида овоз бермоқда.

Бу сайлов натижалари 66 ёшни қаршилаётган амалдаги Шавкат Мирзиёевнинг умрбод президентлигига йўл очиши кутилмоқда.

Сайловда ҳукумат позициясини маъқуллайдиган тўртта сиёсий партиядан бошқа мухолиф ёки мустақил номзод иштирок этмаяпти.

11:34 9.7.2023

Election Uzbekistan
Election Uzbekistan

Муддатидан илгари мухолифатсиз президентлик сайлови бошланди

9 июль куни ўзбекистонликлар мамлакат тарихидаги илк муддатидан илгари президент сайловида овоз бермоқда.

Навбатидан илгари сайлов шу йилнинг 30 апрель куни ўтган конституцион референдум натижаларига кўра белгиланди. Референдум, расмийларга кўра, амалдаги президент муддатини автоматик тарзда ноллаштирди.

Сайловда тўрт номзод:

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Улуғбек Илясович ИНОЯТОВ,

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан амалдаги президент Шавкат Миромонович МИРЗИЁЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Робахон Анваровна МАХМУДОВА,

Ўзбекистон Экологик партиясидан Абдушукур Худойқулович ХАМЗАЕВ иштирок этмоқда.

Сайловда мухолифатдан номзод йўқ, ўз номзодини қўйишга ҳаракат қилган Хидирназар Аллақуловнинг "Ҳақиқат ва бирдамлик социал демократик партияси" Адлия вазирлиги томонидан имзолар етишмаслиги важи билан рўйхатга олинмади.

12:55 9.7.2023

Марказий сайлов комиссияси хабарига кўра, Тошкент вақти билан соат 11га қадар 6,4 млн киши, яъни сайловчиларнинг 33,54 фоизи овоз бериб бўлган. Сайловчиларнинг энг кам давомати Тошкент шаҳрида кузатилган.

«Ушбу рақамлар Марказий сайлов комиссияси томонидан муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови ўтган, деб ҳисоблашга асос бўла олади. Якуний хулоса овоз бериш натижаларидан келиб чиқиб берилади», — деди МСК раиси ўринбаси Баҳром Қўчқоров.

13:12 9.7.2023

Шавкат Мирзиёев оиласи билан бўлажак президент ким бўлиши учун овоз берди

Сайловда амалдаги президентнинг жуда катта фарқ билан, ғолиб бўлиши айтилмоқда. Озодлик ўтказган сўровларга кўра, аксарият сайловчилар бошқа номзодларни яхши танимайди ва уларнинг бу сайловда ҳатто ўн фоиз овоз олиш имкони йўқ.

Президент муддатини ноллаштириш кўзда тутилган Референдум ўтказилганидан сўнг, Шавкат Мирзиёев янги президентлик сайлови ўтказилишини эълон қилди.

Аммо бу сайловда бирорта ҳам мухолиф номзод иштирок этмаяпти.

13:37 9.7.2023

Сайловга бормаган аёллар

Руқия хола:
Ўглим уч йил бурун Россияда қурилишда йиқилиб ўлган. Тўрт неварам, касалманд келиним бор. Шаҳарга шафтоли олиб тушаман. Ўзимизда сотай десам сув текин. Чунки хаммада боғ бор. Йигирма килосини олиб сотарга сув текин бервордим. Чунки ун, ёг, гуруч олиб кетмасам бўлмайди.
Рўзгор - ғор, болам.
Насиба ая:
Танирда нон ёпиб шу ерда сотаман. Сутли, ёгли хамиртурушда бўлган нонларимни шаҳарликлар яхши кўради. Мана шу патирлар ўн мингдан.
Рўзгорга харнада. Эрим иккаламиз давлатга йигирма йилдан ишлаб икки миллион пенсия оламиз. У ҳеч нарсага етмайди. Эътибор бердингизми, ану дўкон арзон ун сотяпти. Ўшани бизга овориб анча қиммат сотишади. Қайтишда ун олиб кетаман. Яна жигаримга дори оламан. Чолимни юрак дориси ҳам қолмаган. Етим невараларимни оёғида ҳам йўқ. Эх...қайси бирини гапирай қизим.
Зуҳра опа:
-Помидор олиб келгандим. Ҳар доимгидай жой йўқ. Ерда сотяпман. Яхши жойлар олиб сотарларники. Биздакаларни салқин, шароитли савдо расталарига йўллашмайди.
Мана, қоп-қора халқни қаранг! Томорқасида борини сотгани олиб чиқади. Бу томонга оёги етмагани уйидан арзон-гаров улгуржи сотади.
Бозорда ҳам барака йўқ. Қанча арзон қилсак, янаям арзон сўрашяпти. Йўқсили майли, баъзан ўзига тўқлар ҳам бир сўм устида тортишади... Чолим ва кенжа ўглим рак касал билан ўлган. Қизлар ўзидан ортмайди...
Матлуба опа;
-Кичик неварамни юраги порок. Бир марта операция қилдирганмиз. Яна битта операцияси бор. Хозир уйда. Кеча шифокорга тел.қилишса тез келинглар" дейишибди. Ўтган гал анчагина пул кетган. Помидор эса сув текин бўлиб кетди....
Асолат хола:
-Кредитга уй бердию хонимонимиз куйди. Топганимиз банкка кетади. Ўшанчун 180-200 давлениеда бўлса ҳам гўжа сотиб ўтираман болам. Қанд, бодим ҳам бор. А, лаббай ёшимни сўрадингми?
Икки кам саксондаман. Лекин кредитни узмасдан ўлиш йўқ. Чунки ногирон ўғлимни ўзи узолмиди. Ўқитувчи келинимнинг ойлиги эса ҳеч нарсага етмайди. Қирқ йил меҳнат қилиб олаётган пенсиям ҳар гал қўлимга текканида бир тийинга қиммат қадрим учун йиғлайвераман...
Барно:
-Эрим ўлганидан бери бозордаман. Қишлағдан у бу нарса олиб келиб сотаман. Тўртта жўжабирдай болам бор. Отаси иш пайтида вафот этган завод арзимаган товон пули билан қутулди. Вахоланки ускунани шитдан сугуриб таъмирлаётган бўлган. Бошлигни жияни ускунани токка улаворган. Қийма-қийма бўлиб кетди раҳматли...
Қорнимни сўраяпсизми? Тўқман.
Эрталаб иккита перашка еволдим. Ҳар куни ейман. Фақат ошқозон ярасини ортириб олганим ёмон бўлдида. Дўхтирман дедизми? Дардим перашка қозон ичида қоп-қора бўлиб кетган ёғдан эмасми? Шунақа деб эшитдим-да....
Манзура опа:
-Сайловгами?
-Бормайман!
Мани овозим бирор нарсани ўзгартирармиди? Ҳаммаси хал бўлиб бўлгану. Ундан кўра сливамни сотишим керак. Қизимни отдай контракти бор. Тўламасак ўқий олмайди. Ўзи мактабда зўр ўқигану, имтиёзчиларни дастидан контрактга тушиб қолди.
Лекин ўқитаман...Ана, Робахон деганни Президентликка номзодини қўйишибди. Ит танимаса ҳам сурати ҳар томонга осилган. Зора мани қизим ҳам ҳеч бўлмаса номзод бўлса. Офтобда слива, қаҳратонда қоқи сотганларимни эсимдан чиқарворардим..."
Муаззам Иброҳимова.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG