Линклар

Шошилинч хабар
20 сентябр 2024, Тошкент вақти: 02:59

Zimiston-UZ: "2024 да свет ўчмайди"

Ўзбекистонда тўрт фасл давом этаётган энергетик бўҳрон манзарасини Озодлик билан бирга кузатинг.

Вазиятга оид хабарлар ZIMISTON-UZ блогига жамланмоқда.

Сиз яшаётган ҳудудда вазият қандай? Қандай қишлаяпсиз? Газ ва свет борми?

Ҳабарларингизни Озодликка Телеграм орқали @ozodnews манзили
га йўлланг.

Тошкентда музлама сабаб авария содир бўлди

Тошкент кўчалари махсус техникалар ёрдамида қордан тозаланаётганига оид видеолар маҳаллий матбуотда кенг тарқатилиб, расмийлар пойтахт кўчалари ўз вақтида қор ва музлардан тозаланаётганини бот-бот таъкидлашмоқда.

Лекин тошкентлик ҳайдовчиларга кўра, пойтахтнинг кўплаб кўчалари ачинарли аҳволда.

14 декабрь куни пойтахтнинг Учтепа тумани Ўрикзор маҳалласи Зарафшон кўчасида аварияга учраган электробус билан боғлиқ ҳодисага ҳам айнан йўлдаги музлама сабаб бўлган.

Буни тасдиқлаган «Тошшаҳартрансхизмат» ширкатига кўра, ҳайдовчи йўлдаги музлама сабаб бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги симёғочга урилган ва ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Фақат электробус техник шикастланган.

Расмийлар энергетик муаммоларда "аномал совуқ"ни айбламоқда

Худди ўтган йилдаги каби бу йил ҳам расмийлар энергетик коллапсга оби-ҳавони айблаш билан вазиятдан қутилиб қолишга ҳаракат қилишмоқда.

Жумладан, “Ўзтемирйўлйўловчи” ширкати поездлар кечикишида “аномал совуқ”ни айблади:

"Юртимизда кузатилаётган совуқ аномал об-ҳаво туфайли техник текширувлар чўзилиши кузатилмоқда. Натижада, йўловчи поездлар ўз вақтидан кечикиб ҳаракатланмоқда. Йўловчилардан ҳолатни тўғри тушунишларини сўраб қоламиз".

Мамлакатдаги газ "заправка"ларининг ёпилишида ҳам худди шундай сабаб келтирилди. Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов "метан заправкалар фақат экстремал, аномал совуқ пайти" ёпилишини айтган. 13 декабрдан Ўзбекистондаги газ "заправка"ларининг ярмидан кўпи ёпиб қўйилди.

"Ўзгидромет" хабарига кўра, айнан "заправка"лар ёпилган куни Тошкентда кундузи атиги -5...-7 даража совуқ бўлди, холос.

“Ўзтемирйўлйўловчи” хабари чиққан кун эса Тошкентда кундузи +1...+3 даража иссиқ бўлди.

"Бесўнақай пиар”. Андижон ҳокими ишчиларга пул тарқатгани кулгу қилинди

Ўтган йилги энергетик коллапсдан сўнг Ўзбекистон энерготизими жиддий ислоҳотларга муҳтож экани тан олинди, соҳага катта инвестициялар киритилгани айтилди. Вазиятни ўнглаш ваъда қилинди. Бироқ биринчи қордан кейиноқ вазият ҳануз ўнгланмагани ошкор бўлди.

Қишнинг ҳали атиги икки ҳафтаси ўтди. Шу қисқа вақтда пойтахт Тошкент дохил йирик шаҳарлар ва қишлоқларда энергетик муаммоларга дуч келмаган аҳоли кам қолди.

Айни пайтда мулозимлар вазиятни хаспўшлаш учун турли пиар кампаниялар ўтказаётгани кузатилмоқда.

Жумладан, 13 декабрь куни Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ичимлик суви таъминотидаги носозликларни бартараф этаётган ишчи ходимларга 4 миллион сўмдан нақд пул тарқатди.

Ҳокимликка кўра, Абдураҳмонов жами 64 миллион сўм нақд пулни олиб, 16 нафар сувчига 4 миллион сўмдан тарқатган.

Абдураҳмоновнинг бу иши тармоқлар фойдаланувчилари томонидан кулгу қилинди.

Telegraf_uzb канали буни "бесўнақай пиар” дея атади:

“Ҳоким хизмат автомашинасининг багажидаги пуллар қаердан олинган? Бюджет ташкилотлари ҳар бир сўмни ҳисобини беришга мажбурлигидан келиб чиқсак, ҳеч қаерда ҳужжатлаштирилмаган бу мукофот пуллари кимнинг чўнтагидан кетаяпти? Ҳокимми бу ёки мафиями?” .

Абдураҳмоновнинг бу иши тармоқларда танқидга учрагач, Андижон вилоят ҳокимлиги баёнот беришга мажбур бўлди.

Ҳокимлик сувчиларга тарқатилган пуллар "ҳомийлик маблағлари" эканини билдирди.

Zimiston-UZ. Тошкентнинг тўрт туманида норозилик


Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG