Линклар

Шошилинч хабар
20 сентябр 2024, Тошкент вақти: 06:08

Zimiston-UZ: "2024 да свет ўчмайди"

Ўзбекистонда тўрт фасл давом этаётган энергетик бўҳрон манзарасини Озодлик билан бирга кузатинг.

Вазиятга оид хабарлар ZIMISTON-UZ блогига жамланмоқда.

Сиз яшаётган ҳудудда вазият қандай? Қандай қишлаяпсиз? Газ ва свет борми?

Ҳабарларингизни Озодликка Телеграм орқали @ozodnews манзили
га йўлланг.

Ҳаво исишни бошлади. Лекин...


Мулозимлар энергетик муаммоларда “аномал совуқ”ни айблаётган бир пайтда мамлакатнинг барча ҳудудида оби ҳаво исишни бошлади. Лекин энергетик муаммолар давом этмоқда.

Ўзгидромет хабарига кўра, жума куни мамлакатнинг катта қисмида ҳарорат +7 даражагача кўтарилди. Ҳаво исиши хабаридан одамларнинг кўнгли исиди, бироқ уйлари исимади.

Чекловлар бекор қилинди. Лекин навбатлар камаймади

Тошкент шаҳри ва бешта вилоятдаги газ заправкаларга киритилган чекловлар юмшатилгани хабар қилинди.

Уч кун аввал Ўзбекистондаги газ "заправка"ларининг ярмидан кўпи ёпиб қўйилганди. 15 декабрь куни «Ҳудудгазтаъминот» чекловлар юмшатилгани, энди заправкалар маҳаллий ҳокимликлар томонидан тасдиқланган режа-график асосида ишлашини билдирди.

Ҳайдовчиларга кўра, “заправка”лар очилгани билан турнақатор навбатлар қисқаргани йўқ.

Газ заправкаларида чекловлар бошлангач, деярли ҳар куни бензин ишлаб чиқариш оширилгани ҳақида хабар берилмоқда. Жумладан, кеча Бухоро ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводлари бензин ишлаб чиқаришни 21 фоизга оширгани айтилди.

«Ўзбекнефтгаз», шунингдек, Россиядан Аи-92 К5 бензини импорти оширилганини хабар қилди.

Расмийларнинг бензин ишлаб чиқариши оширилгани ваъдаларига қарамай мамлакат заправкаларида бензин тақчиллиги барҳам топганича йўқ.

Мирзиёев электр бўйича ваъдаларини нега бажармаяпти?

Мирзиёев ўтган 7 йилда электр таъминотини яхшилаш борасида кўп ва хўп ваъда берди. Бироқ бу баландпарвоз ваъдалар баланд минбарлардан нарига ўтмади. Аксар ўзбекнинг уйида узлуксиз чироқ ёниши орзуси орзулигича қолмоқда.

Каримов давридан фарқли Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистони”да энергетик муаммолар ҳатто Тошкентни ҳам ўз гирдобига олди. Кейинги икки йилда пойтахтда чироқ ва газ ўчиши одатий ҳолга айланди.

Zimiston-Uz
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:36 0:00

OozdTa’sir: Оққишлоққа янги трансформатор берилди

Мактабга эшакда қатнайдиган қамашилик болалар ҳикояси эсингиздами?

Балки эшиги йўқ ҳожатхона тасвири ўша қишлоқни эслашингизга ёрдам берар?

Ўтган ойда Озодлик Қашқадарёнинг Қамаши туманидаги тоғ бағрида жойлашган Оққишлоқдан тайёрлаган видеода аҳоли қўлбола симёғочлар орқали электрдан фойдаланаётганидан нолиганди.

Оққишлоқдан келган хабарга кўра, ўша видеодан сўнг туман ҳокими бир қатор мутасаддилар билан қишлоққа борган ва аҳолига янги трансформатор совға қилинган. Бироқ оққишлоқликларнинг қишни ёруғ уйларда ўтказиш орзуси амалга ошмади. Қиш бошланганидан икки ҳафта ўтиб ҳам совға қилинган трансформатор ишга тушмади.

Қишлоқ аҳлига кўра, электр мунтазам ўчмоқда. Газдан эса умуман умид йўқ. Одамларнинг асосий нажоти таппи бўлиб қолмоқда.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG