Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 23:27

Энг ëш замминистрнинг отаси: Ўғлим таълим соҳасини ислоҳ қилишига ишонаман!


Таълим вазири ўринбосари Алишер Саъдуллаев биринчи иш кунини Пресс клубда чиқиш қилишдан бошлади.
Таълим вазири ўринбосари Алишер Саъдуллаев биринчи иш кунини Пресс клубда чиқиш қилишдан бошлади.

Ўзбекистон ҳукуматининг энг ёш аъзоси Алишер Саъдуллаевнинг отаси Озодлик билан суҳбатда ўғлининг таълим соҳасини ислоҳ қилишга ишонишини айтди.

22 яшар Алишер Саъдуллаев 30 июнда бўлиб ўтган "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати қурултойида президент Шавкат Мирзиёев томонидан Халқ таълими вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

2 июль куни жамоатчиликка эълон қилинган бу тайинлов Сингапур менежментни ривожлантириш институтини жорий йил тугатган Алишер Саъдуллaевни Ўзбекистон тарихидаги энг ëш вазир ўринбосарига айлантирди.

Айни куннинг ўзида президент Турин политехника университети ва Германиядаги Ҳоффенҳайм университети магистратурасини битирган 25 яшар Олим Тўйчиевни ҳам Фан ва технологиялар агентлиги бош директорининг ўринбосари этиб тайинлади.

"Ўғлим амалга эмас, илмга интилди"

3 июль куни Озодлик билан суҳбатда Алишер Саъдуллаевнинг отаси Зафар Саъдуллаев 11 июль куни 23 га кирадиган ўғлининг эсини танигандан бери илм ва китобга эргашганини айтди:

- Ўғлим амалга эмас¸ илмга интилди. 5-синфдан бошлаб инглиз тилини ўрганди¸ спортга борди¸ дарсларини аълога ўқиди. Унинг учун болаликдан бошлаб энг оғир жазо¸ китобларидан ажратиб қўйиш эди. Бир томондан Оллоҳнинг марҳамати¸ иккинчи томондан¸ президентимиз назарига тушиб¸ жума куни вазир ўринбосари этиб тайинланди. Қурултойдан кейин президентимиз олдиларига чақириб¸ тайинлаптилар. Мен бу хабарни ўғлимдан эмас¸ вазирдан эшитдим. У киши мажлисдан кейин телефон қилиб¸ “ота-рози¸ худо-рози”¸ ўғлингиз шунақа лавозимга тайинланди¸ деди¸ жуда фахрландим¸ - дейди Зафар Саъдуллаев.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:08 0:00
Бевосита линк

Ўзи ҳам машинасозлик технологияси бўйича Жиззах коллежида ўқитувчилик қилиб келаëтган Зафар Саъдуллаевнинг айтишича¸ Алишер оиладаги тўрт фарзанднинг кенжаси ва таълим соҳасидаги муаммолардан яхши хабардор:

- Ҳамма гап¸ ана шу камчиликларни тузатиш¸ президентимизга ëрдамчи бўлишда қолди. Ўғлим тоза¸ ҳалол йигит. Таълим ва тарбияни доим бирга олиб боришга ҳаракат қилганмиз. Мен ўғлимнинг ўзига юкланган ишончни оқлашига ишонаман¸ - дейди 22 яшар вазир ўринбосарининг отаси.

"Алишер бу лавозимга лойиқ"

Алишер Саъдуллаевнинг Сингапур менежментни ривожлантириш институтида бирга ўқиган курсдошларидан бири Озодлик билан суҳбатда “Алишернинг тайинланишидан ўзим вазир бўлгандек қувондим”¸ дея муносабат билдирди.

“Алишер бу лавозимга жуда лойиқ бола. Инглиз тилиси мукаммал. Дунëқараши жуда кенг¸ асосийси¸ имонли¸ тоза бола. Бир неча йил бирга ўтириб-турган бўлсак¸ бирорта ножўя иш қилганини кўрмадим очиғи. Ўқишга пора билан кирмагандан кейин (Сингапур институти филиали пуллик¸ унга инглиз тилидан имтиҳон топшириб¸ кирилади – таҳр.) унинг биринчи қадамлари тоза дейиш мумкин. Энди ўз атрофига секин-аста ўзига ўхшаган янгича фикрлайдиган тоза ëшларни тортиб¸ инновацион команда туза олса¸ таълим тизимига янгиликлар олиб киришга ақли¸ таланти етадиган йигит”¸ дейди Ўзбекистондаги энг ëш вазир ўринбосарини яқиндан билган курсдоши ўз исми очиқланмаслигини сўраб.

Унинг маълум қилишича¸ Тошкентда асосан инглиз тили ўқитадиган “Result” ўқув маркази очган Алишер Саъдуллаевни ҳукумат расмийлари ва президент назарига туширган лойиҳаси биргина инглиз тилидан халқаро сертификат олиш жараëнида қандай қилиб 5 миллион долларни Ўзбекистонда олиб қолиш ва талантли ўзбек ëшларининг мамлакатдан чиқиб кетишини (утечка мозгов) тўхтатишга қаратилган.

“Алишер IELTS (International English Language Testing System) Ўзбекистонда фақат British Council монополияси бўлиб қолаëтгани ортидан мамлакатдан чиқиб кетаëтган валютани ҳисоблаб чиққан. Ўзбекистонда бу тест топшириш учун навбатларнинг узунлиги ва жараëннинг қийинлигидан жуда кўплар Қозоғистон ва Озарбайжонга бориб бу тестни топширишга мажбур бўлмоқда. Алишер¸ Ўзбекистонга бунақа тест олиш ваколатига эга бошқа ташкилотларни олиб келиш¸ ҳам улар пулининг¸ ҳам ўзларининг Ўзбекистонда қолишига имкон бериш ҳақида лойиҳа ҳозирлаган. У шу проекти билан назарга тушди”¸ дейди янги вазир ўринбосари курсдошларидан бири.

Қутблашган муносабат

Президент Шавкат Мирзиëевнинг Сингапур менежментни ривожлантириш институти битирувчиси Алишер Саъдуллаевни Халқ таълими вазири ўринбосарлигига тайинлагани ижтимоий тармоқлардаги ўзбекистонлик фойдаланувчилар ўртасида энг кўп муҳокама қилинаëтган воқеага айланди.

Озодликнинг Facebook саҳифасида бораëтган баҳс иштирокчилари бу тайинловлар масаласида икки қутбга бўлинди – бир тоифа ëшларнинг ҳукумат лавозимларига тайинланиши Ўзбекистон кадрлар сиëсатида жиддий ўзгариш бошлангани сифатида ижобий баҳолаëтган бўлса¸ иккинчи гуруҳ¸ ўз соҳасини ислоҳ қилишга тажриба ва билими етарли етук кадрлар қолиб¸ ғўр йигитларнинг мансабга қўйилишини¸ президентнинг яна бир популистик ҳаракати сифатида танқид қилишмоқда.

“Иккита ёш йигитнинг юқори лавозимларга тайинланиши¸ албатта¸ қувонарли ҳол,яхши янгилик. Мани масаланинг бошқа томони ўйлантирди. Уларнинг бири Турин, бошқаси Сингапурни битирган. Хорижий ОТМ филиали битирувчилари ҳаммаси. Шулардан жўяли фикр чиқаяпти фақат. Ўзимизнинг ОТМ битирувчилари юрибмиз бир чеккада. Яна имтиҳонда ҳаммасини таваккал "С" жавобини босганларни ҳам олиб ўқитмоқчимиз”¸ деб ëзди Twitter фойдаланувчиларидан бири.

Facebook фойдаланувчилардан бири эса таълим соҳаси раҳбарлигига тажрибали мутахассислар кераклигини таъкидлайди.

“Таълим соҳаси жуда ҳам қийин ва нозик. Бу соҳага бошидан мактабда ëки бошка таълим соҳасида ишлаганларни олиш керак. Мактабда ишлаб турли хил юқори органлардан текширув келганда уларнинг нақадар тажрибасизлигини кузатдим”¸ деб ëзди у.

Бундай ишончсизликка жавоб бераëтганлар бири эса¸ “ақл ёшда эмас¸ бошда бўлади. Ёшларнинг юқори лавозимларга тайинланиши фақат яхшилик аломати. Тўғри, тажрибаси кам, иш жараёнида хато килиши ҳам мумкин .Системамизда “тобланган"¸ қобиғидан чиқмай, хато қилишдан қўрқиб¸ фақат юқоридан буйруқ кутадиган ,,оқсоқол" раҳбарлардан ёш раҳбарлар минг бора яхши”¸ деган қарашда.

Вазир ўринбосарининг илк иш куни

3 июль куни Озодлик мухбири Алишер Саъдуллаевнинг ўзи билан суҳбатлашиш мақсадида унинг янги қабулхонасига телефон қилди.

Қабулхона котибаси янги вазир ўринбосарининг йиғилишда экани ва яқин соатларда кабинетида бўлмаслигини билдирди.

Озодлик боғланишга уринган соатларда Алишер Саъдуллаевнинг Тошкентдаги Халқаро пресс-клубда уюштирилган «Ўзбекистонда ёшлар сиёсати: долзарб масалаларга замонавий ёндашув» мавзусида ташкил этилган учрашувда қатнашгани маълум бўлди.

Бу учрашувда ўзининг вазир ўринбосари сифатида қиладиган иш режаси ҳали тайëр эмаслигини эътироф этган Саъдуллаев¸ айни пайтда¸ ниятларини изҳор қилган.

"Ишимни боғчадан бошлайман. Юз кун ичида қиладиган ишим - вилоятларни айланиш, боғчалардаги ҳолатларни ўрганиш, шароитларни кўриш, янги тизимларни олиб кириш. Дам олиш куни Тошкент шаҳридаги иккита мактабда бўлдик. Битта яхши ва битта ёмон кўрсаткичли мактабни танладим. Бундан мақсад фарқлар қанчалигини аниқлаб, муаммоларнинг негизини билиш.

Жойларга бориш керак, ёшлар билан гаплашиш керак, уларни руҳлантириш керак. Ҳар биримиз агар ватан ҳақида шундай ўйласак, муаммоларни ечса бўладидеган Саъдуллаев 100 кундан кейин ўз фаолияти бўйича шахсан президентга ҳисоб беражагини айтган.

XS
SM
MD
LG