Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 12:28

Бухорода ҳоким халқнинг томорқасини тортиб олишни бошлади


Туман ҳокими буйруғи билан қурилган девор ва бошқа иншоотлар бузилиб¸ тортиб олинган томорқалардан бири сурати.
Туман ҳокими буйруғи билан қурилган девор ва бошқа иншоотлар бузилиб¸ тортиб олинган томорқалардан бири сурати.

Бухоро вилояти Олот тумани ҳокими Шерали Саломов¸ туман прокуратураси¸ ички ишлар бўлими раҳбар ва ходимлари билан бирга аҳолининг ўн йиллардан бери фойдаланиб келган томорқа ерларини ҳокимлик балансига ўтказишга янги шижоат билан киришди.

Туманнинг Жумабозор қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидан бошланган бу жараëн¸ бевосита гувоҳларга кўра¸ ҳеч қандай огоҳлантиришсиз¸ куч воситасида амалга оширилган.

Тортиб олинган томорқада қурилган уйлар милиция босими остида бузиб ташланган.
Тортиб олинган томорқада қурилган уйлар милиция босими остида бузиб ташланган.

«Ҳоким одамларга зўравонлик қилаяпти. Қурилган уй ëки уй қуриш учун кўтарилган фундамент бетонларни бузиб ташламоқда. Расм ë видеога олсак¸ милиция ходимлари «қамаб қўямиз¸ давлатга қарши фитна уюштираяпсан» деб қўрқитишаяпти. Ҳоким эса: «Мен президентнинг одамиман. Сенлар давлатга қарши чиқаяпсан ва давлат ерларини ўзбошимчалик билан ўзлаштириб олдинг¸ қонуний жазога тортиласан» деб қўрқитаяпти. Бизда бор ер ҳужжатларини¸ уй-жой қуриш учун берилган документни «сохта» деб ҳеч кимга қулоқ солмасдан¸ уйларни бузиб ташламоқда»¸ - деди Озодлик билан суҳбатда шахсан туман ҳокими кўрсатмаси билан томорқага қурилган уйи бузилганлардан бири шахси очиқланмаслигини сўраб.

Олот туманидан келган видео
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:23 0:00

(Ўз ҳовли-жойига туташ томорқасининг тортиб олинишини имкон қадар видеога олишга уринган олотликлар¸ бу тасвирни Озодликка тақдим қилдилар.)

Олотликлардан яна бирининг Озодликка билдиришича¸ туман ҳокими ташаббуси билан нафақат қурилган уй ва бошқа иншоотлар¸ балки ҳосилга кирган экинзорлар ҳам пайҳон қилинмоқда.

«Маҳалламиз вакиллари келиб ерларни буғдой-бедаларни бузиб полиз экинлари экиш учун ерлар ҳайдалиб¸ тарвуз¸ қовун шу каби полиз экинлари экилганди¸ картошкалар ҳосилга кирганига қарамасдан¸ бузиб пахта экилаяпти. Пахта экиш учун кеч бўлди¸ шунга қарамасдан пахта экилаяпти¸ ночор ва камбағал кишиларнинг уй¸ ер-жойлари тортиб олиняпти¸ мансабдор шахслар¸ бойларнинг ерлари жойида қолмоқда»¸ дейди Олот туманининг Жумабозор МҚФ йиғинида яшовчилардан бири.

"Халққа жабр бўлаëтгани рост..."

Олот туман ҳокимлиги мулозими нафақат Жумабозор¸ балки бутун туман бўйлаб аҳоли йиллардан бери фойдаланиб келган томорқа ерларнинг тортиб олинаëтгани¸ пишай деб қолган ҳосил бузилиб¸ ўрнига пахта экилаëтганини тасдиқлади.

Олотда бузилган уйлардан бири.
Олотда бузилган уйлардан бири.

«Мен шахсан қатнашдим бу воқеада. Зўравонлик ҳам бўлди¸ дод-вой ҳам бўлди. Аëллар яна бир-икки ҳафта вақт беринг¸ ҳосилимни териб олай¸ деб ялинди¸ лекин қулоқ солинмади. Томорқалар четига экилган ўриклар ҳам меваси пишай деб қолганига қарамай¸ кесиб ташланди. Сабаби¸ бу ерлар мустақилликдан кейин одамларга вақтинча томорқа сифатида берилган¸ лекин уларнинг қўлида ердан фойдаланиш ҳақидаги қарор йўқ. Уй-жой қуриш учун берилган кадастр уларга ҳовлисининг олди-орқасидаги ерлардан фойдаланиш ҳаққини бермайди. Ҳоким шуни рўкач қилиб¸ уларни тортиб олаяпти. Халққа озгина ëн босган маҳаллақўмни ҳақорат қилиб ташлади»¸ деди Олот туман ҳокимининг шахсан ўз иштирокида томорқаларни тортиб олиш жараëнида қатнашган мулозимлардан бири шахси очиқланмаслиги шарти билан.

Туман ҳокими вилоят ҳокими буйруғини бажараяпти

Озодлик билан суҳбатда Олот туман ҳокимлигига яқин бошқа бир мулозим¸ аҳоли томорқа ерларининг тортиб олиниб¸ ўрнига пахта экиш кампанияси вилоят ҳокими ташаббуси эканини билдирди.

«Кеча ўтказилган селекторда вилоят ҳокими томорқаларни олиш Олотда бошланди¸ бошқа жойларда ҳам давом этади¸ деб гапирди. Вилоят ҳокими бугун туманга келиб¸ вазиятни ўрганаяпти. Бошқа туманларда бошланганини аниқ билмайман¸ лекин бошланса керак»¸ деди маҳаллий мулозимлардан яна бири.

Айтилишича¸ ҳар иккала ҳоким бундай ҳаракатни Шавкат Мирзиëвнинг томорқа ерларидан самарали фойдаланиш ҳақидаги топшириғи ижроси сифатида тақдим этмоқда.

«Президент Хитойда бир одамнинг уйига кирипти¸ кичкинагига ерида 1200 туп лимони бор экан¸ бир қаричи ҳам бўш эмасмиш. Мана ердан самарали фойдаланиш қанақа бўлади»¸ деб дакки берибди президент. Шунга булар ўзини кўрсатмоқчи. Олот ҳокими бу йил пахта планини бажармаса¸ ишдан кетишидан қўрқиб¸ олинаëтган томорқага пахта эктираяпти. Бўлмаса¸ ўзи бир-икки ой олдин одамларни полиз-сабзавот экишга мажбурлаган эди»¸ деди Олот туман ҳокимлигига яқин маҳаллий мулозим.

"Томорқахўр ҳоким"

2011 йилдан бери Олот тумани ҳокими бўлиб ишлаëтган Шерали Саломов 2014 йил баҳорида ҳам айни шундай кампания ўтказишга киришган эди.

Аҳолининг жиддий норозилигига сабаб бўлган бундай ҳаракатига Озодлик мухбири билан суҳбатда қисқа изоҳ берган Саломов:

- Одамлар "самозахват" қилиб гектарлаб ерни босиб олган. Шу ерлар бўйича ҳозир жараён кетаяпти. Бошқа бирорта одамнинг қўлидан ер тортиб олингани йўқ,- деган эди 2014 йил апрелида.

24 май куни Олот ҳокими билан боғланишнинг имкони бўлмади - ҳокимлик расмийлари Саломовнинг вилоят ҳокими билан фермер ерларини текширишга кетганини билдирдилар.

XS
SM
MD
LG