Линклар

Шошилинч хабар
24 ноябр 2024, Тошкент вақти: 23:33

COVID-19: Тошкентда ОТМлар масофавий таълимга ўтмоқда. Вилоятларда тўй ва сумалак базмлари авжида


Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 25 март куни мамлакатда 144 кишида коронавирус аниқланган.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 25 март куни мамлакатда 144 кишида коронавирус аниқланган.

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари кўпайиб, касаллик аниқланган олий ўқув юртлари масофавий таълимга ўта бошлаган.

Тошкент шаҳрининг уч туманида мактаблар бутунлай ёпилган.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 25 март куни мамлакатда 144 кишида коронавирус аниқланган, уларнинг 100дан зиёди Тошкентда қайд этилган.

Сўнгги уч кунда коронавирусдан кетма-кет иккита ўлим ҳолати қайд этилгани хабар қилинди. Бу жорий йил ҳисобидан энг юқори расмий кўрсаткичдир.

Тошкентнинг Зангиота туманидаги коронавирус беморлари учун ташкил этилган махсус шифохонага мурожаат қилувчилар сони ортган.

Шифохона директори Анвар Ҳусановга кўра, кунлик беморлар сони охирги ҳафталарда 60 нафарга етган.

Тошкентдаги 8 та ОТМда коронавирус аниқланди

Айни пайтда пойтахт Тошкентдаги саккизта олий таълим муассасасида талаба ва профессор-ўқитувчилар орасида коронавирус қайд этилиши ортидан мазкур ўқув юртлари масофавий таълимга ўтказилди.

25 март куни Тошкент консерваториясининг 4 нафар профессор-ўқитувчиси ва 1 талабасида, Сингапур менежментни ривожлантириш институтида 2 нафар талабада коронавирус аниқланган.

Тошкентдаги Ислом университети талабасининг Озодликка айтишича, 25 март кунидан бошлаб уларда ҳам масофавий таълимга ўтилиши ҳақида эълон қилинган.

“Бизда бир талабада касаллик чиққан. Кечадан масофадан ўқишга ўтилди. Лекин қачонгача бўлиши маълум эмас”, - дейди талаба.

Бунгача Тошкентдаги Низомий номли давлат педагогика университети, Инҳа университети, Транспорт институти, Ахборот технологиялари университети ва Молия университети талабаларида коронавирус аниқланиши ортидан мазкур олийгоҳлар ҳам масовавий таълимга ўтган эди.

Айни пайтда Олий таълим вазирлиги мулозимининг Озодликка айтишича, 1 апрелдан Тошкентдаги барча олийгоҳларни масофавий таълимга ўтказиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Ҳозирча қарор олингани йўқ, лекин ҳамма ОТМларни масофавий таълимга ўтказиш масаласи кўриб чиқиляпти. Чунки, икки кун ичида Тошкентдаги саккиз олий ўқув юртидан коронавирус аниқланган”, - дейди Олий таълим вазирлигининг исми очиқланмаслигини истаган мулозими.

Мутахассислар Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони расмий статистикада келтирилганидан анча кўп бўлишини назардан қочиришмайди. Чунки коронавирус статистикасига Ўзбекистонда пневмония қайд этилган беморлар киритилмайди.

Ўзбекистонда кундалик ҳолатлар ортиши сабабини мутахассислар одамларнинг хотиржам бўлиб қолгани, санитария талабларига риоя қилмай қўйгани, жамоат жойларида оддий ниқоб тақиб юришни унутаётгани ҳамда тўй ва байрамларда ижтимоий масофага амал қилинмаслиги билан изоҳлашади.

Тўй ва сумалак базмлари авжида

Ўзбекистонда коронавирус кўпайишига қарамай, айрим вилоятларда тўй ва сумалак базмлари давом этаётгани, бундай базмларда ниқоб тақиш ва ижтимоий масофага амал қилинмаслиги кузатилмоқда.

Хоразмлик блогер Муҳаммад Назарнинг Озодликка айтишича, 1 апрелдан чекловлар жорий этилиши олдидан вилоятда тўйлар кўпайган.

“Ҳамма 1 апрелдан тақиқ бўлар экан, деб шоша-пиша тўй қиляпти. Ресторан ва тўйхоналар одамга тўла, одамлар ниқобсиз, орада масофа йўқ. Сумалак базмлари ҳам кўп бўляпти, ҳамма хотиржам, ҳудди ҳеч нарса бўлмаётгандай, лекин касалланганлар кўпаймоқда. Урганчдаги мен яшайдиган Маърифатчилар кўчасида икки одамда коронавирус чиқди”, - дейди блоггер.

Бундан олдин Озодлик Ўзбекистоннинг айрим вилоятларида ҳукумат комиссиясининг тавсияларига қарамай Наврўз сайллари бўлиб ўтгани ҳақида хабар қилганди.

Қаршидаги Наврўз тадбири Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари яна кўпая бошлаган паллада ўтказилди.

Озодликка юборилган суратларда Наврўз сайлига йиғилганлар орасида ижтимоий масофа йўқлиги ва кўпчилиги ниқобсиз экани кўринади.

Қаршида Наврўз байрами
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:34 0:00

1 апрелдан бошлаб Ўзбекистонда тўйлар ва бошқа оммавий тадбирларга айрим чекловлар киритишга қарор қилинган.

Республика махсус комиссияси қарори билан кейинги ой бошида тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказишда касаллик тарқалишини олдини олиш мақсадида санитария-эпидемиологик назоратни кучайтириш ва ташриф буюрувчилар сонини 100 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ўтказиш зарурати қайд этилган.

Шунингдек, қарорда театр, кино (кинотеатр) ва концерт-томоша дастурларини ташкил этишда ва томоша дастурлари ўтказиладиган саройларга ташриф буюрувчи томошабинлар ҳамда хизмат кўрсатувчи ходимларнинг қатъий ниқобда (маскада) бўлишларини таъминлаш кўзда тутилган.

Пойтахт Тошкентда 24 мартдан жамоат жойларида тиббий ниқобларда юриш талаб этилмоқда.

Ҳозирга келиб, Ўзбекистонда жами коронавирусга чалинганлар сони расман 81960 кишини ташкил этмоқда.

Касалликдан вафот этганлар сони эса 624 нафарга етган.

XS
SM
MD
LG