Линклар

Шошилинч хабар
03 ноябр 2024, Тошкент вақти: 00:35

Горбачёв: Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин АҚШ “ўзига бино қўйиб юборди”


 Михаил Горбачёв. 2019 йил 9 май паради пайти.
Михаил Горбачёв. 2019 йил 9 май паради пайти.

Михаил Горбачёвнинг СССР президенти лавозимидан кетганига 30 йил тўлиши арафасида берган интервьюси чоп этилди. Горбачёв СССР парчаланганидан кейин АҚШ “ўзига хаддан ортиқ ишониб, димоғдор бўлиб кетди” дея ёзғирган.

90 ёшли Горбачёвнинг айтишича, 1991 йилда Совет Иттифоқи қулагандан кейин Ғарб, хусусан, АҚШ ғалаба кайфиятига берилган.

24 декабрь куни чоп этилган интервьюда у Совет Иттифоқининг қулаши иқтисодий бетартибликни келтириб чиқарганлиги бунинг оқибатида эса Кремлнинг музокаралардаги роли заифлашганини айтди.

“Бундай ҳолатда қанақасига АҚШ ва Ғарб билан тенг муносабатларни кутиш мумкин? Бу биринчи масала. Иккинчи яна бир муҳим масала, Ғарбнинг, айниқса, АҚШнинг ғолибона кайфияти. Такаббурлик ва ўзига бўлган ишонч уларнинг бошини айлантириб қўйди”, деб таъкидлаган Горбачёв.

Горбачёв НАТО ва Украина бўйича ҳозирги можароларга тўхталиб, бунга АҚШнинг "янги империя қуриш" истаги сабаб бўлаётганини иддао қилди.

Аммо у, Россиянинг Украина билан чегара яқинида ҳарбий қўшин жойлаштириши юзасидан ўтказилажак Москва ва Вашингтон ўртасидаги музокараларни олқишлади ва бирор натижа бўлишидан умид қилаётганини қўшимча қилди.

Горбачёв 1991 йил 25 декабрда, Беларус, Россия ва Украина раҳбарлари СССР парчаланганини эълон қилганидан бир неча кун ўтиб, Совет Иттифоқи президенти лавозимини тарк этган.

90 ëшни қаршилаган Горбачëвнинг тарихни ўзгартирган фаолиятига назар
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:17 0:00

Сўнгги йилларда Президент Владимир Путин НАТОнинг кенгайишини янада кўпроқ танқид қилмоқда. Яқинда НАТОнинг шарққа ҳар қандай кенгайишига, қолаверса, қўшни давлатларга, биринчи навбатда, Украинага қуролларини жойлаштиришига тўсқинлик қиладиган “ҳуқуқий кафолатлар”ни талаб қилди.

Қўшма Штатлар Россиянинг талабларидан баъзиларини қабул қилиб бўлмаслигини айтди.

Путин 23 декабрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Вашингтон таклифларни муҳокама қилишга тайёрлигини ва музокаралар келаси йил бошида Женевада бўлиши мумкинлигини маълум қилди.

АҚШ маъмуриятининг юқори мартабали расмийси Қўшма Штатлар январ бошида Россия билан хавфсизлик кафолатлари талаби бўйича музокаралар олиб боришга тайёрлигини айтди, бироқ музокаралар ўтадиган жой номини очиқламади.

Путин олдинроқ Совет Иттифоқи парчаланишини “ХХ асрнинг энг катта геосиёсий фалокати” деб атаган. Шу ой бошида давлат телевидениесида намойиш этилган ҳужжатли фильмда эса буни “тарихий Россиянинг парчаланиши” эканини айтган.

XS
SM
MD
LG