Сирдарё вилоят, Ширин шаҳридан ОzodMikrofonга қўнғироқ қилган, бир умр ҳокимлик фарроши бўлиб ишлаган 72 яшар Муҳаббат Султонова шаҳар ҳокими ҳақоратли сўзлар билан уни ҳокимиятдан қувиб чиқарганини иддао қилди.
Уч болани боқиб олган онахоннинг айтишича, у фарзандларига уй сўраб ҳокимга мурожаат қилган эди.
Ширин шаҳрининг 4-мавзесида истиқомат қиладиган 46 яшар Раъно Ҳодиева ҳам уч бола боқиб олганини айтар экан, шаҳар ҳокими устидан порталга арз қилгани учун, ҳокимнинг буйруғи билан уни ҳеч қаерга ишга олишмаётганидан шикоят қилди.
Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.
OzodMikrofon сизга мунтазир!
OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!