Линклар

Шошилинч хабар
25 декабр 2024, Тошкент вақти: 11:12

Президентнинг Косондаги вакили Президентга шикоят қилгани учун деҳқонни ҳақоратлади


Озодликка келган аудиофайлда Қашқадарё вилоят, Косон туман ҳокими Бахтиёр Ражабовники эканлиги иддао қилинган овоз эгаси номаълум бир шахсни уят сўзлар билан ҳақоратлаётгани ëзилган.

Аудиода акс этган воқеанинг гувоҳлари ҳақоратланаётган шахс Президент порталига шикоят қилгани учун ҳокимнинг ғазабига учраганини айтди.

Озодлик жорий йил баҳорида Косон туман ҳокими устидан келган бошқа бир шикоят тўғрисида хабар берган эди. Бугун маълум бўлишича, ўшанда ҳокимдан калтак еганини иддао қилган шахс судга ҳам мурожаат қилган ва суд аризачининг ўзини айбдор, деб топган.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:15 0:00
Бевосита линк

"Ҳайвон", "кўтан" ва бошқа сўзлардан иборат аудиоҳақорат

Озодликка келган 40 секундлик қисқагина аудиода Косон туман ҳокими Бахтиёр Ражабовники эканлиги иддао қилинган овоз эгаси, афтидан, олдида турган номаълум бир шахсга қарата бундай дейди:

“Сан ҳайвонсан. Ман санинг кўтанингни суғуриб оламан шу пайт. Ёзовурасан ҳокимни тилга олиб. Қ...имни ейсан. Акангам, укангам, манга ... (тушунарсиз) ... берадигани ҳали онасини ...дан туғилгани йўқ. Тушундингми? Ман сан ҳайвонга ёрдам қиламан, деб, акангга илтимос қилиб, шунга бер, битта қориндан туғишгансан, деб ётсам, акамдан пул олган, деб ёзасан?! Мана, Қуръон урдими? Ҳали сани ҳам уради. Ман санга айтяпман. Қара ана, озибгина қопсанку қ...қа ўхшаб. Бунданам баттар бўласан. Чунки сан муттаҳамсан. Пулни сан опқўйгансан, ман эмасман”.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:40 0:00
Бевосита линк

Аудиони Озодликка жўнатган косонликнинг айтишича, "овоз Косон туман ҳокими Бахтиёр Ражабовники, воқеа жорий йил ёзида бўлган". Айтилишича, ҳақорат эшитган йигит ҳокимдан ер сўраган ва рад жавобини олгач, Президент номига шикоят ёзган. Можаронинг бошқа тафсилотлари маълум эмас.

Воқеа гувоҳларининг айтганлари

Озодлик айнан шу жанжалга беихтиёр гувоҳ бўлиб қолган икки косонлик аёл билан гаплашди. Бири ёши 40 лардаги, иккинчиси 25 ёшдаги бу икки аёл бир-биридан мустақил равишда бир хил гапни айтди. Иккаласи ҳам воқеанинг ёзда бўлганини айтаркан, аниқ санани эслай олмади.

Ёши 40 лардаги аёл ўша куни ҳокимликка ер сўраб, ёши 25 даги аёл эса, иш сўраб боргани маълум бўлди.

Иккала аёл ҳам ҳоким косонлик бир йигитни ҳокимлик биноси эшиги олдида, 4-5 кишининг орасида сўкаётганига гувоҳ бўлганини, ҳокимнинг оғзидан уят сўзлар чиқаётгани учун аввалига ўзларини бироз четга олганини, кейин эса, ҳокимликка кириш фикридан воз кечиб, кетиб қолганларини айтди.

“Ҳокимимизнинг ҳатто кўринишиям қўрқинчли, илтимос, исмимни айтманг, овозимни ҳам эшиттирманг”, деди ёши 25 даги воқеа гувоҳи.

Ёши 40 лардаги гувоҳ аёлдан ҳам шунга ўхшаш гапни эшитдик.

Ҳокимнинг ёрдамчиси билан қисқа мулоқот

Косон туман ҳокими Бахтиёр Ражабовнинг ёрдамчиси Шерали (фамилиясини айтмади) бошлиғининг кабинетда йўқлигини айтгач, Озодлик мухбири унга мурожаат сабабини тушунтирди. Барча гапни эшитгач, ёрдамчи хайрлашмаёқ алоқани узиб қўйди.

Ҳоким баҳорда гапирган эди

Озодлик Косон ҳокими Ражабов билан жорий йил баҳорида бошқа бир жанжал муносабати билан гаплашган эди.

Ўшанда Косон туман, Косон қишлоқ фуқаролар йиғини, Халқобод қишлоғида яшовчи 27 яшар Бекзод Ҳусенов 14 май куни уни Косон туман ҳокими Бахтиёр Ражабов ҳокимлик биносида, ўзининг хизмат хонасида калтаклаганидан шикоят қилган эди.

Озодликнинг Бекзод Ҳусеновнинг шикоятидан пайдо бўлган барча саволларига Бахтиёр Ражабов батафсил жавоб берган эди.

“Ҳоким мени бир уриб йиқитди ва сўнгра ўн мартача тепди. Йиртилиб кетган кўйлагим ўрнига бошқа кўйлак берди”, деб шикоят қилган эди ўшанда Бекзод Ҳусенов.

Бахтиёр Ражабов эса, “Ўзи зўрға турибдию унинг нимасини ураман?!” деган, лекин йигитга янги кўйлак берганидан тонмаган эди.

Ҳуқуқбузарга айланган жабрланувчи?

25 декабрь куни келган аудио билан боғлиқ воқеани ўрганар эканмиз, Бекзод Ҳусенов билан яна боғландик ва жорий йил 10 июлида унинг ҳоким устидан ёзган аризаси судда кўриб чиқилгани ва суд унинг ўзини айбдор топгани маълум бўлди.

Косонлик Бекзод Хусенов иши бўйича суд қарори
Косонлик Бекзод Хусенов иши бўйича суд қарори

Косонлик Бекзод Хусенов иши бўйича суд қарори (давоми)
Косонлик Бекзод Хусенов иши бўйича суд қарори (давоми)

Суд қарорига кўра, жабрланувчи сифатида ҳоким устидан арз қилган фуқаро Ҳусенов, аксинча, “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 40- моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор”, деб топилган.

Суд қароридан пайдо бўлган саволларни Бекзод Ҳусеновга бердик:

- Сизни ҳоким судга берганми ёки сиз ҳокимни судга берганмисиз?

- Мен ҳокимни судга берганман. Тиббий экспертизадан ўтиб, ариза берганман. Иш менинг аризам бўйича кўрилган.

- Суд қарори мазмунига кўра, сизнинг устингиздан ариза берилганку?

- Ҳоким таниш-билиш қилдида. Мени туҳматчиликда айблашди.

- Сизнинг аризангиздан кейин, балки, ҳоким устингиздан тўсма ариза бергандир?

- Йўқ. Менинг устимдан ариза бўлмаган. Ундан тушунтириш хати олган пайтда у менга туҳмат қилаяпти деган. Шунинг учун чорани менга кўришди, деди Бекзод Ҳусенов.

Шуни айтиш керакки, Косон ҳокимининг Бекзод Ҳусенов билан боғлиқ можароси айнан шу амалдор билан боғлиқ Озодлик бу йил ёритган биринчи можаро эмас.

Косон туманида фермерлик қилиб келган Ўктам Эшмуродов даласидаги шийпонда ўзини осиб қўйгани тўғрисида Озодлик 20 июлда хабар қилган. Фожеа тўғрисидаги маълумотни Озодликка етказган косонликлар иддаосича, 43 яшар фермер буғдой режасини бажара олмагани учун ҳокимдан калтак еганидан сўнг ўзини ўлдирган.

Ҳокимларнинг оддий фуқароларга қўл кўтариши, уларни ҳақоратлаши йиллардан буён давом этаётган ҳодисага айланиб улгурган. Бу ҳақда кейинги бир йилда маҳаллий ахборот воситалари ҳам ёза бошлади.

Ҳокимларнинг зўравонлигидан жаҳли чиққан Президент уларга чексиз ваколатлар берди

Ҳокимларнинг зўравонлиги тўғрисида 22 декабрда парламентга қилган мурожаатида президент Мирзиёев ҳам гапирди.

“Одамларни ҳақорат қилишга ким ҳокимларга ҳуқуқ берди?!” деб хитоб қилди президент жаҳл билан.

Мирзиëев: Ҳокимга ким ҳуқуқ берди бировни ҳақорат қилишга?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:38 0:00

Лекин айни пайтда, ўша нутқининг ўзидаёқ Президент ҳокимларни муҳокама қилишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ, деган фикрни ҳам айтди:

- Ҳоким – Президент вакили. Ҳокимни муҳокама қилишга, анави ўтирган ноинсофларнинг, ҳеч кимнинг ҳақи йўқ. Ҳоким – Президентнинг конституциявий вакили. Ҳокимнинг айби бўлса, манга ёзасан, - деди президент Мирзиёев.

XS
SM
MD
LG