«Миллий тикланиш» партияси Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлайди
13 май куни бўлиб ўтган «Миллий тикланиш» демократик партияси марказий кенгашининг навбатдан ташқари пленумида партия ЎзЛиДеП билан биргаликда Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашини маълум қилди, дея хабар берди ЎзА.
12 май куни ЎзЛиДеП Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон президентлигига номзод сифатида кўрсатган эди.
ЎзЛиДеП Шавкат Мирзиёевни президентликка номзод сифатида кўрсатади
2023 йилнинг 12 май куни Тошкент шаҳрида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди, дея хабар берди партия матбуот хизмати.
ЎзЛиДеП мажлисида партия Шавкат Мирзиёевнинг номзодини 9 июлга белгиланган навбатдан ташқари президентлик сайловларида илгари суришини маълум килди.
«Адолат» партияси Робахон Маҳмудовани президентликка номзод сифатида кўрсатди
Робахон Маҳмудова 2020 йил июль ойидан буён Ўзбекистон Олий суди раисининг биринчи ўринбосари — Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимида ишлаб келмоқда.
У 1958 йилда Фарғона шаҳрида туғилган, бунгача Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти суди раиси, Ўзбекистон президентининг Фарғона вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири лавозимларида ишлаган. У Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси бўлган.
ХДПдан президентликка номзод маълум бўлди
Халқ демократик партиясидан партия раиси Улуғбек Иноятов президентликка номзод сифатида Қурултойда кўриб чиқиш учун маъқулланди.
12 май куни Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашининг навбатдан ташқари пленуми бўлиб ўтди, дея хабар берди ЎзА.
Улуғбек Иноятов 1962 йил Тошкентда туғилган. 1985 йилда Тошкент политехника институтини тугатган, 1998 йилда Тошкент молия институтини тугатган. 1985−1993 йилларда Тошкент политехника институтида ассистент, аспирант вазифаларида фаолият юритган.
1993−1999 йилларда Тошкент архитектура-қурилиш институтида декан муовини, декан, 1999−2003 йилларда Тошкент молия-иқтисод коллежи директори, 2003−2006 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси, 2006−2011 йилларда Тошкент молия-иқтисод коллежи директори, 2011−2013 йилларда Тошкент давлат педагогика университети ректори каби вазифаларда фаолият олиб борган.
2013−2018 йилларда Ўзбекистон халқ таълими вазири, 2018−2019 йилларда Наманган давлат университети ректори вазифаларида ишлаган. 2019 йилдан Ўзбекистон халқ демократик партияси марказий кенгаши раиси.