Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:56

OzodlikOnline: Ўзбекистон машина бозоридаги жанжал кимгача боради?


Шу кунларда “General Motors O’zbekiston” ширкати раҳбарлари тақдири МХХ подвалида ҳал бўлмоқда. Ширкат бош директори катта молиявий фирибгарликда айбланиб¸ қамоққа олинганидан сўнг¸ Ўзбекистон автомобил саноатида жиддий нотинчлик бошланди. Сизнингча¸ бу саноатдаги фирибгарликлар қаерда бошланиб¸ қаерда тугайди? Билганларингизни сешанба кунги жонли суҳбатда ўртоқлашинг.

("Ўзавтосаноат"¸ GM Uzbekistan ширкати¸ шунингдек Равон бренди остида Россияга машина олиб кириш ва уни сотишга алоқадор мутахассис ва расмийлар бу суҳбатда қатнашмоқчи бўлсалар¸ уларнинг шахси сир қолиши кафолатланади. Бундай мутахассисларга жонли суҳбат бошланишидан олдин Озодлик билан ижтимоий тармоқлар ëки Skype манзиллари орқали алоҳида боғланишни тавсия қиламиз.)

Мустақил Ўзбекистон иқтисодининг энг катта ютуғи сифатида кўз-кўз қилиб келинган “General Motors O’zbekiston” ширкати раҳбарлари тақдири шу кунларда МХХ подвалида ҳал бўлмоқда. Ширкат бош директори Тоҳиржон Жалилов катта молиявий фирибгарликда айбланиб¸ қамоққа олинганидан сўнг¸ Ўзбекистон автомобил саноатида жиддий нотинчлик бошланган.

OzodlikOnline: Ўзбекистон машина бозоридаги жанжал кимгача боради?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:29 0:00

Озодликка маълум бўлишича¸ МХХнинг собиқ Гвардейский кўчасидаги тергов изоляторида сўроқ қилинаëтган Жалилов “Россияга жўнатилган автомобилларни криминал схема асосида сотган ҳамда пулларни оффшор банкларга ўтказган”ликда айбланмоқда.

Бу фирибгарлик схемаси¸ айрим тахминларга кўра¸ президент Каримов 2015 йил октябридан бошлаб Россияга Ravon бренди ортида экспорт қилинаëтган GM Uzbekistan автомобиллари савдосидан келаëтган валюта билан қизиққанидан сўнг фош этилган.

Жалилов ҳибсга олинганидан сўнг¸ “Ўзавтосаноат” комплекси раиси¸ Тошкент ҳукуматининг машинасозлик, электротехника ва авиация саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари мажмуаси раҳбари Улуғбек Рўзиқулов тақдири ҳам савол остида қолган.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:48 0:00
Бевосита линк

Айрим тахминларга кўра¸ бу жанжалнинг бир чеккаси Ўзбекистон бошқарувида кўпдан сақланиб келаëтган қудратли шахс ва кланларни ҳам ўз гирдобига тортиши мумкин.

Нормал бозор қонун-қоидаларига зид равишда фаолият кўрсатиб келаëтгани айтиладиган GM Uzbekistan ширкатининг ҳозирда тергов марказига тушган фирибгарлик схемалари ҳақида Сиз нималарни биласиз?

Юзлаб миллион доллар давлат пулининг оффшор ҳисобларига кўчиши¸ ўн минглаб машинанинг жисмонан чегарадан кирди-чиқтисини ўз ичига олгани айтилаëтган бундай катта кўламли фирибгарлик нега ҳозиргача МХХ ва прокуратура назаридан четда қолиб келди?

Шу кунларда бораëтган тергов-текширув¸ Сизнингча¸ нима билан тугайди?

GM Uzbekistanдаги фирибгарлик ва бошқа жиноятларнинг фош этилиши¸ Ўзбекистон автомобиль бозорининг монополистига айлантирилган бу ширкатнинг кейинги фаолиятига қандай таъсир қилади?

Бу ҳақдаги фикр-мулоҳазаларингиз билан сешанба¸ 3 май куни Тошкент вақти билан кечки соат 7 да бошланадиган жонли суҳбатимизда иштирок этинг.

Мулоқотга OzodSkype, OzodOvoz ва OzodlikOnline Skype манзиллари¸ шунингдек¸WhatsApp, Telegram, Viber, IMOдан +420 724 971 539 рақамига телефон қилиш орқали бевосита қўшилишингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG