Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 22:47

МТРКга эски раҳбарнинг қайтиши, Каримов даври ТВсига қайтишни англатадими?


Озодликнинг Қурултой эшиттиришига йиғилган ўзбек журналистлари ўзбек журналистикасида бошланган “муз эриши” жараëни тўхтаб¸ яна “цензура” даври бошланмоқдами, деган хавотирни билдиришди. Бу хавотирга МТРКдаги кейинги ўзгаришлар сабаб бўлгани айтилди.

ТВга эски раҳбарнинг қайтиши¸ Каримов давридаги ТВга қайтишни англатадими?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:55:25 0:00

30 август куни кечқурун Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилди ва ташкилотга янги раҳбар тайинланди.

Алишер Хўжаев (Ходжаев) ЎзМТРК раислигига қайтарилди.

У бир ойга яқин вақт давомида телевидениега раҳбарлик қилган, 29 август куни лавозимдан олинган Бобур Алихоновнинг ўрнига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Алишер Хўжаев 2005 йил апрелидан 2017 йил бошига қадар ЎзМТРК раҳбари бўлган, шу йил бошида ишдан кетган ва унинг ўрнига Хуршид Мирзоҳидов тайинланганди. Мирзоҳидов бу лавозимда ярим йил, 2017 йил августига қадар фаолият юритган эди.

Қурултой иштирокчилари назарида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповнинг қудаси бўлган Хўжаевнинг МТРКга раис бўлиши непотизм, яъни уруғ-аймоқчилик муаммосини келтириб чиқаради.

XS
SM
MD
LG