Самарқанд вилояти Тайлоқ туманининг Мулкиаёз қишлоғида яшайдиган 35 яшар Зафар Абдураҳимов гарчи бир қўли тирсагидан йўқ бўлса ҳам, унинг ногиронлик пенсияси бундан 8 йил муқаддам бекор қилингани ва шу пайтгача пенсиясиз қийналиб қолиб, Тошкентнинг Қўйлиқ деҳқон бозорида бир қўли билан аравакашлик қилаётганини OzodMikrofonга гапириб берди.
Зафарнинг сўзларига кўра, у пенсия жамғармасига бир неча бор мурожаат қилган, лекин ундан беш йиллик иш стажи талаб қилиб, илтимосини инобатга олишмаган.
--------------------------------------------------------------------------------------------
Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.
OzodMikrofon сизга мунтазир!
OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!