Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 19:02

“Катта амалдорнинг жияни бўлган фермер уйимни бузиб, еримни олиб қўймоқчи”


Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманидан OzodMikrofon га қўнғироқ қилган Шуҳрат Нормуродовнинг айтишича, унинг 1997 йилда ҳоким қарори билан олган ерида қурган уйини ҳеч қандай огоҳлантиришсиз бузиб ташлашмоқчи:

“Ҳокимнинг қарори бор, кадастрим бор. Энди эса туман ҳокими бу жойимни фермер ерига ўтказдириб берибди. Гўёки аввалги қарорни бекор қилиш ҳақида суд бўлганмиш. Лекин ҳеч ким бизни судга чақиргани ҳам йўқ, огоҳлантиргани ҳам йўқ. Мен бу жойга кучим етганча иморат қурдим. Уч фарзандим, ногирон хотиним бор. Бир пайтлар Адлия вазири ва Самарқанд вилояти ҳокими бўлиб ишлаган мулозимнинг жияни энди менинг еримга эга бўлиб чиқяпти. Унинг гапини ҳамма тинглайдию, биз камбағалларни эса ҳеч ким тингламайди. Оғзи қийшиқ бўлса ҳам бойнинг ўғли гапирсин экан, бу дунёда!”

“Фермер катта амалдорнинг жияни бўлгани учун уйимни бузиб, еримни олиб қўйишяпти”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:48 0:00
Бевосита линк

-----------------------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG