Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 14:36

“Учтепа туман прокуратураси фаолиятимни 9 марта ноқонуний текширди”


Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги 26 мавзесидаги “Амир коммуналчи” ва “Нилуфар сервис” ширкатларининг ижрочи директори Жаҳонгир Абдуллаевнинг OzodMikrofon га арз қилишича, туман прокуратураси унинг ширкатлари фаолиятини қонунга хилоф равишда сўнгги икки йилда тўққизинчи марта текширяпти

“Учтепа туман прокуратураси фаолиятимни сўнгги икки йилда 9 марта ноқонуний текширди”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:48 0:00
Бевосита линк


“Бир вақтнинг ўзида 14та уйга хизмат кўрсатамиз. 2018 йилда иккала ширкатга 750 миллион сўмдан имтиёзли кредит ажратилди. Бу пулни жой-жойига сарфладик. Шундан кейин муаммоларим бошланди. Кимдир мулкдор бўлмаган шахслар номидан имзо йиғиб, прокуратурага шикоят ёзган экан. Кейин текшириш бўлди, ҳеч ғайриқонуний нарса чиқмади. Менга нисбатан ҳужжатни қалбакилаштириш деган жиноят иши ҳам қўзғашди. Прокуратура жиноят ишини ички ишларга берган экан. Бир ҳалол терговчи ўрганиб, бу ерда жиноят йўқ, деб ишни тўхтатди”

Шундан сўнг Жаҳонгир Абдуллаев унга нисбатан бўҳтон уюштирган шахсларни топиб жазолашни сўраб прокуратурага ариза ёзганини айтади:

“Лекин прокуратура яна шу одамларга ариза уюштириб, мени фаолиятимни қайта-қайта текширяпти. Мана, тўққизинчи текширув кетяпти ҳозир. Текшириш тайинлаган ташаббускор, прокурор ёрдамчисини устидан ҳам шикоят қилган эдим. Шаҳар прокуратураси унга нисбатан хизмат текшируви ўтказди. Мен, майли, ёш йигит экан деб, кечириб юборган эдим. Лекин у йигит мени кечирмаган экан. Менда у прокурор ёрдамчисининг барибир мени устимдан мағзава тўкиб, шарманда қилиб юбориши таҳдид қилинган аудиоёзуви бор. Ўзи текширтириб, ҳозир яна қайтадан текширтиряпти. Бу текширишлар ноқонуний ўтказилган. Ҳукумат қарори билан ортиқча текширишлар тақиқланганига қарамасдан, энига ҳам, бўйига ҳам қонунни бузиб, нимани хоҳласа шуни қиляпти”.

XS
SM
MD
LG