Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 09:38

"Суд ҳокимдан 4,7 миллион сўм ҳаққимни ундириб бериш ҳақида қарор чиқарди, лекин ҳоким бергиси келмаяпти”


Эркин Гаппаров
Эркин Гаппаров

Сурхондарё вилоят, Ангор туманидан OzodMikrofon га арз қилган собиқ маҳалла котиби Эркин Гаппаровнинг шикоят қилишича, унинг туман ҳокимидан 4 миллион 700 минг сўм товон пулини ундириш ҳақидаги суд қарорини МИБ олти ойдан буён пайсалга солиб келмоқда.

Суд ҳокимдан 4,7 миллион сўм ҳаққимни ундириб бериш ҳақида қарор чиқарди, лекин ҳоким бергиси келмаяпти”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:39 0:00
Бевосита линк


“Ангор туман ҳокими мени 2019 йил 30 май куни шахсий ғараз сабаб ноқонуний ишдан бўшатди. Фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судига килган даъво аризам қаноатлантирилди ва мени ишга тиклансин деб қарор чиқарди.

ФИБ вилоят апелляция судлов ҳайъати ҳам биринчи инстанция суднинг қарорини тўлдириш йули билан ўзгартиришсиз қолдирди. Ижрони таъминлаш мажбурий ижро Ангор туман бўлимига юклатилди.

Мана олти ойки Ангор туман ҳокимининг ноқонуний ҳаракати учун судма-суд, идорама-идора юрибман.

Сурхондарё вилоят ҳокимлиги, вилоят прократураси ҳам қонун бузилиш ҳолатларни билатуриб кўз юмиб келмоқда.

Мажбурий ижро бюроси ўз ишига совуққонлик билан қараб ижрони таъминлаб бермаяпди.

Адолат социал-демократик партияси хам қонун устуворлигини таъминлаш асосий мақсадимиз деб матбуотда бонг урмоқда. Сайлов олди дастурида ҳам қонун устуворлигини таъминлаймиз, қонунлар ҳамма учун тенг деб айтмоқда. Бу партияга ҳам мурожаат қилгандим, афсус ҳамма ваъдалари фақат пуч гап эканлигига амин бўлдим"

-----------------------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG