Линклар

Шошилинч хабар
27 декабр 2024, Тошкент вақти: 19:01

Фермер: “35 қўй, 11 эчки ва 1 та отни ўғирлашди, ИИБ ва прокуратура тергов қилмаяпти”


Ҳамза Болтаевнинг айтишича, 12та қўйни ана шу уйнинг томни бузиб олиб кетишган.
Ҳамза Болтаевнинг айтишича, 12та қўйни ана шу уйнинг томни бузиб олиб кетишган.

Навоий вилоят, Томди туманидаги чорвачиликка ихтисослаштирилган “Назаров Карим Наимович” фермер хўжалигининг иш бошқарувчиси Ҳамза Болтаевнинг “OzodMikrofon”га арз қилишича, икки марта унинг қўйларини ўғирлаб кетишган. Аммо туман ИИБ ва прокуратураси жиноятчиликни кам кўрсатиш учун бу ўғриликларни тергов қилишни хоҳламаяпти:

Фермер: “Навоийда ИИБ ва прокуратура жиноят ишларини маъмурийга айлантиришга ҳаракат қилмоқда!”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:12:42 0:00
Бевосита линк

“2020 йилнинг 14 ноябрига ўтар кечаси Оқтақир деган яйловдаги чўпон уйининг томини бузиб, 11 та совлиқ ва битта катта қўчқорни ўғирлаб кетишган эди. Ўша куни биз Томди туман ИИБга телефон орқали хабар қилдик. Ходимлар келиб кўрди. Бизга 26 миллион сўмлик зарар етказилган. Лекин ИИб ходимлари буни маъмурий иш деб, жиноят иши очишмади. Қўйлар ҳам ўғри ҳам шу билан топилмади”.

Ҳамза Болтаевнинг айтишича, қирқ кун ўтганидан сўнг яна ўғрилик бўлган:

“2020 йилнинг 24 декабрида бошқа бир отаримиздан 23 та қўй, 11 та эчки ва битта отни ўғирлаб кетишди. Ўзимиз роса қидирдик тополмадик ва 4 январь куни яна телефон орқали ИИБ навбатчилик қисмига айтдик. Лекин ҳеч ким келмади. Кейин Навоий вилоят прокуратурасига шикоят қилдик, икки марта ўғрилик бўлди, бу маъмурий эмас, жиноят иши таркибига киради, ИИБ ишламаяпти, деб. Кейин Томди тумани прокурори биринчи ўринбосари Алибек деган йигит бизни чақирди. Борсак, у ички ишларини ҳимоя қилиб, қайтадан ариза ёзиб беринг, дейди. Мен, биз 4 январда телефон орқали мурожаат қилганмиз, нега бу кундан арзиа ёзиб беришим керак, десам, янгидан ёзинг дейди. Кейин 16 феврал куни туман ИИБ жиноят қидирув бўлимидан бир йигит келиб, 12 февралдан ариза ёзиб беринг, дейди. Хуллас, ИИБ ва прокуратура жиноятчиликнинг сонини камайтириб кўрсатиш учун жиноят ишини ҳам маъмурий деб баёнлаштиряпти, ўғриларни қидириб топишга эса умуман ҳаракат қилмаяпти. Энг қизиғи, буларнинг устидан республикага ёзган шикоятларимиз яна шуларнинг ўзига қайтиб келяпти”.

Ҳамза Болтаевнинг айтишича, у банкдан 4,5 миллиард сўм кредит олиб чорва сонини кўпайтиришга ҳаракат қиляпти. Айни пайтда қўйлар сони беш мингтага яқинлашиб қолган. Саксонта оти ҳам бор. Ҳар ой банкка 180 миллион сўм кредитга тўлайди. Ўтган икки ой давомида қарийб 100 миллион сўмлик чорваси ўғирлаб кетилган, аммо Томди тумани ИИБ жиноятчилик сонини камайтириб кўрсатиш учун бу ҳақиқий жиноятларни ҳам маъмурий деб хаспўшлашга ҳаракат қилмоқда”.

****************************************************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG