OzodNazarнинг бугунги сонига тайёрланар экан, бошловчи Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев билан ёзувчи Мурод Муҳаммад Дўст орасида фарқ бор-йўқлиги тўғрисида ўйламаган эди.
Публицист Шароф Убайдуллаев билан суҳбатда масала бу тахлит қўйилгани ҳам йўқ.
Лекин суҳбат ўз-ўзидан бошловчи олдиндан режалаштирмаган мавзуга бурилиб кетдики, унинг муҳокамасидан сарлавҳа пайдо бўлди.
Бу чигалроқ сўзбошини ўқиб тугатган бўлсангиз, марҳамат қилиб, суҳбатни тингланг, ҳамма гап тушунарли бўлади-қўяди.