Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 03:39

Саида - ёрдамчи, Алламжонов - департамент раҳбари. Президент администрациясининг янги таркиби тасдиқланди


Саида Мирзиёева
Саида Мирзиёева

25 август куни Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати президент администрациясининг янги таркибини эълон қилди.

Унга мувофиқ президентнинг тўнғич қизи Саида Мирзиёева Президент ёрдамчиси лавозимига тайинланган.

ПАнинг собиқ раҳбари Сардор Умурзоқов номи янги таркибда йўқ, аввалроқ Президент матбуот хизмати унинг алоҳида топшириқлар бўйича президент маслаҳатчиси лавозимига тайинланганини хабар қилганди.

Шу тариқа Озодликнинг президент администрациясидаги ўзгаришлар ҳақида 17 август куни ўз манбаларига таяниб тарқатган хабари расман тасдиқланди.

Озодлик манбалари янгиланган администрацияда президент ёрдамчиси лавозими амалда президент администрацияси раҳбари лавозимига тенглаштирилганини айтишган.

20 август куни эълон қилган янги тузилма буни тасдиқлайди.

Иккинчи одам

Шу тариқа 38 яшар Саида Мирзиёева президент администрациясида отаси – Шавкат Мирзиёевдан кейин иккинчи одамга айланмоқда.

Саида давлатда президентдан кейинги иккинчи одамга айланмоқда - манбалар
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:51:44 0:00

Бунга қадар администрацияда унинг раҳбари лавозимида ишлаган ПА раҳбарининг собиқ ўринбосари Комил Алламжонов эса президент администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг раҳбари лавозимига тайинланган. Озодлик манбаларига кўра, ушбу лавозим Алламжоновни президент администрациясида учинчи одамга айлантиради.

АОКА, Масс-медиа ва ПАда ёнма-ён ишлаган Мирзиёева-Алламжонов тандеми президент администрациясининг янги вертикалида янада юқорилаган.

ПАнинг янги таркибидаги ўзгаришлардан бири – Фарғона вилоятининг собиқ сўконғич ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг ҳукуматдан администрацияга ўтгани бўлди.

Бунга қадар бош вазирнинг қишлоқ хўжалик масалалари бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган Шуҳрат Ғаниев Президентнинг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланган.

Вакант бўлиб турган Ўзбекистон президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига Дониёр Қодиров тайинланган.

25 август куни эълон қилинган ПАнинг янги таркибида биринчи президент Ислом Каримов маъмуриятининг собиқ раҳбари ва яқингача Мирзиёев администрацияси молия-хўжалик бўлими раҳбари Зелимхон Ҳайдаровнинг номи йўқ.

Шунингдек, Каримов даврида президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси бўлиб ишлаган ва сўнгги йилларда президент Халқ қабулхонаси раҳбари Турсинхон Худойбергановнинг номи ҳам келтирилмаган.

Манбалар: Сардор Умурзоқов президент администрацияси
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:03 0:00

Уларнинг ишдан бўшатилгани ва янги лавозимга тайинлангани ҳақида расмий хабар берилгани йўқ.

Олдинроқ Президент матбуот хизмати Сардор Умурзоқовнинг президент администрацияси раҳбари лавозимидан четлатилгани ҳақида Озодлик 16 август куни тарқатган хабарни расман тасдиқлаганди.

Ўтган вақт ичида Умурзоқов президент иштирок этган расмий тадбирлар ва хорижий сафарларда кўрингани йўқ.

Форум

XS
SM
MD
LG