Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 03:54

Қурултой: Президент МХХни ислоҳ қила оладими?


Тошкентдаги Симпозиумлар саройида Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзолари билан бирга, видеоконференция алоқа тизими орқали туман, шаҳар ва вилоятлардаги маҳаллий кенгашларга сайланган халқ депутатлари ҳамда барча бўғиндаги ижро ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, нодавлат ташкилотлар вакиллари олдида Ўзбекистон президенти нутқ сўзлади.

Президент нутқининг баъзи жиҳатларини, хусусан, Миллий хавфсизлик хизматига оид қисмини Озодликнинг “Қурултой” эшиттиришида ўзбекистонлик фаоллар муҳокама қилди.

Қурултой қатнашчиларидан бири сисëсатшунос Анвар Назиров президент маърузасини “ижроси мавҳум оддий популизм”, дея атади.

Ëзган китоби учун Жиноят кодексиниинг 159- моддаси бўйича айбланаётган ëзувчи Нурилла Отахонов эса, президент илк бора "МХХ фаолиятини ислоҳ қилиш даъвати билан” чиққанлигига эътибор қаратди.

Шаҳрихонлик шифокор-блоггер Отабек Аҳлиддинов назарида “мурожаатнома камчиликли ўтмиш хатоларини ҳисобга олган келажак ҳақидаги йўл ҳаритасидир”

Қурултой: Президент МХХни ислоҳ қила оладими?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:59:25 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG