Линклар

Шошилинч хабар
19 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:41

Генерал Кирилловнинг ўлдирилиши: янги тафсилот ва версиялар


Генерал-майор Игор Кириллов. Россия Мудофаа вазирлигидаги брифингда. 4 октябрь, 2018 йил.
Генерал-майор Игор Кириллов. Россия Мудофаа вазирлигидаги брифингда. 4 октябрь, 2018 йил.

Ўзбекистоннинг 29 ёшли фуқароси генерал Игор Кирилловни ўлдиришда гумонланиб ҳибсга олинди. ФСБ маълумотларига кўра, гумонланувчи Украина махсус хизматлари топшириғи асосида ҳаракат қилган: унга гўёки 100 минг доллар ва "Европа давлатларидан бирига чиқариб юбориш" ваъда қилинган.

Озодлик рус хизмати (Свобода) мухбири Артём Радигин Россиянинг бир нечта оммавий ахборот воситаларининг икки нафар гумонланувчи ҳибсга олингани ҳақидаги хабарига эътибор қаратмоқда.

Кириллов ва унинг ёрдамчиси Рязан проспектидаги уй олдида содир бўлган портлашда ҳалок бўлди. Расмий маълумотларга кўра, қўлбола портловчи қурилма тўхтаб турган самокатга ўрнатилган ва масофадан бошқарилган. Портлаш улашиб миниладиган автомобилга яширилган камерага туширилган ва ФСБнинг таъкидлашича, тасвирлар Днепрга узатилган.

Украина Хавфсизлик хизматидаги манба Би-би-сига айтишича, генералнинг ўлдирилиши махсус операция бўлган, аммо Украина расмий органлари буни расман тасдиқламаган.

16 декабрь куни Украина хавфсизлик хизмати генерал Кириллов Украина ҳарбийларига қарши кимёвий қурол қўллаганлиги ҳақида гумонланганини эълон қилди.

Генерал Кирилловнинг ўлдирилиши – ҳарбий жиноятларда гумон қилинаётган шахснинг шу тарзда ҳалок бўлиши биринчи ҳодиса эмас. Ноябрь ойида Қримда Қора денгиз флотининг 41-ракета кемалари ва катерлари бригадаси штаби раҳбари Валерий Транковский бўлган автомобиль портлатилди. Ўтган йил кузида босиб олинган Бердянскда ФСОнинг тўрт нафар ходими бўлган автомобиль портлатилганди.

Россиялик ҳарбийлар ва тарғиботчиларнинг ўлдирилиши ва уларга суиқасд қилиниши ортида ким турганлиги ҳақида махсус хизматлар бўйича эксперт ва сиёсатчи Геннадий Гудков билан суҳбатлашдик.

Россия давлат телеканаллари экспертлари ва ҳарбийпарвар блогерлар 2024 йил 17 декабрни "Россия армияси учун оғир кун" деб аташмоқда. Айнан шу куни Москвада Россия кимё қўшинлари генерали Игор Кириллов ҳалок бўлди. "Коммерсант" газетаси ёзишича, Кириллов ва унинг ёрдамчиси Илья Поликарповнинг ўлимига йўлак олдига ўрнатилган самокатдаги портловчи модда сабаб бўлган. Тахминларга кўра, бомба масофадан туриб ишга туширилган. Портловчи қурилманинг қуввати, аввалроқ хабар қилинганидек, тахминан 300 грамм тротил эквивалентида баҳоланган.

Генерал Кириллов Россия Мудофаа вазирлигининг энг кўзга кўринган вакилларидан бири эди. Россиянинг Украинадаги уруши бошланишидан олдин ҳам у постсовет ҳудудида "Америка махфий биолабораториялари" мавжудлиги ҳақида бир неча бор баёнот берган. 2022 йилдан кейин Кириллов мунтазам равишда брифинглар ўтказиб, Россия рақиблари яратаётган биологик қуролларнинг тобора ғайриоддий турлари ҳақида гапира бошлади. Мисол учун, у Ғарбда "фақат русларга таъсир қиладиган" жангари чивинлар ва вируслар ишлаб чиқарилаётганини таъкидлаган.

"Душман қўли етган нишонга зарба берди. Аммо терактда айнан Украинада ва Россияга қўшни бошқа мамлакатлардаги Америка биологик дастурларини фош этишда овоз бўлган одам ҳалок бўлди," деб ёзади "Икки майор" номли Telegram канали.

Украинага босқин: 1029 -кун | Москвадаги “кимёвий генерал” қотиллигида ўзбекистонлик гумонланмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:17:56 0:00

Бундан ташқари, Россия телеканаллари студияларидаги мутахассислар кимёвий қуролларнинг келажаги ва ёнувчи қурилмаларнинг кейинги ривожланишидан хавотирда. Генерал Кирилловнинг ўлими "давлат аҳамиятидаги йўқотиш" деб баҳоланмоқда.

Россия Тергов қўмитаси ва Федерал хавфсизлик хизмати қотилликда гумонланувчи шахс қўлга олингани ҳақида хабар берди. Махсус хизмат маълумотларига кўра, у Ўзбекистон фуқароси. ФСБнинг таъкидлашича, уни Украина махсус хизматлари ёллаган. Тергов қўмитаси ҳибсга олинган шахсга 100 минг доллар тўлаш ваъда қилинганини маълум қилди.

Генерал Кирилловни ўлдиришда гумон қилинаётган шахс қўлга олингани ҳақида аллақачон хабар берган Россия Тергов қўмитаси ва ФСБ версияси бир-бирига мос келмаслиги ҳақида сиёсатчи, ФСБнинг собиқ полковниги Геннадий Гудков шундай дейди:

Муҳим савол: Украина ва хавфсизлик хизмати қасос ҳаракатини тан оладими ёки йўқ?

– Тожикистонлик ёки ўзбек фуқаросини ёллаш Украина хавфсизлик хизмати номидан бўлиши ҳам, бирор бетараф мамлакат номидан ёллаш қулайроқ бўлса, бегона байроқ остида ўтказилиши ҳам мумкин эди. Разведка хизматларида шундай усуллар қўлланилади. Бу ерда муҳим савол туғилади: Украина ва унинг хавфсизлик хизмати бу қасос ҳаракатини тан оладими ёки йўқ? Агар улар масъулиятни ўз зиммаларига олишса, демак, ҳеч қандай шубҳа йўқ. Агар улар масъулиятни ўз зиммаларига олмасалар ва буни инкор эта бошласалар, кўплаб қўшимча тахминлар пайдо бўлади.

- Нима учун Украина сиёсатчилари ва махсус хизматлари версиялари бир-бирига мос келмаяпти?

Бир генералнинг ўрнига бошқасини қўйиш қийин эмас – Россияда бундай генераллар жуда кўп. Балки, улар шундай қилсак, турли фикрлар пайдо бўлади, ҳамма чалкашиб кетади, ҳар хил тахминларни муҳокама қила бошлайди, деб ўйлашгандир. Мен бу ерда қандайдир терактни кўрмаяпман. Теракт – бу ҳокимиятни ағдаришга, фаолият юритаётган тузилмалар ва органларни йўқ қилишга қаратилган ҳаракат. Бу ҳолда биз урушга алоқадор бўлган, уруш тарғиботида фаол иштирок этган генералнинг нишонга олинганини кўришимиз мумкин. Лекин мақсад нималигини тушунмаяпман. Исталган одамни исталган жойда қўлга тушира олишимизни кўрсатиш – бу жуда шубҳали вазифа, чунки ғалаба қозонмасдан туриб ҳаммани қўлга тушириб бўлмайди.

Геннадий Гудков
Геннадий Гудков

Бир генералнинг ўрнига бошқасини қўйиш бир зумда бўлади, айниқса Россияда бундай генераллар жуда кўп. Агар у бошқа ҳеч ким бажара олмайдиган ишни қиладиган ноёб конструктор бўлганида тушунардим, шундай бўлса бутун соҳа қулаб тушиб, тўхтаб қолиши мумкин эди. Ҳозир бундай одамлар борлигига унча ишонмайман. Албатта, ҳозир хавфсизлик чоралари кучайтирилади, қўриқчилар қўйилади, бунга солиқ тўловчиларнинг пулини аяшмайди, куч ва маблағни ҳақиқий ишдан чалғитиб, маълум шахсларнинг хавфсизлиги билан шуғулланишади. Аммо агар Украина хоҳласа, душманлар билан ғалаба қозонганидан кейин ҳисоб-китоб қилиш мумкин.

- Ҳозирда Россия генераллари ва бошқа юқори мартабали ҳарбийларни қўриқлашда қандай тизимли муаммолар бор?

– Ҳозир Соловьев гапираётган гаплар худди мен ҳозир кимгадир телевидениени қандай қуриш кераклигини ўргатишни бошлаганимга ўхшайди. Эҳтимол, худди шундай қайғули бўларди. Қўриқлаш тўғрисида федерал қонун бор, унда давлат томонидан қўриқланиши керак бўлган шахслар рўйхати келтирилган. Федерал қўриқлаш хизмати деб номланадиган бутун бир вазирлик мавжуд, у ерда одамлар кўп, биргина Путиннинг ўзида қўриқлаш ва хавфсизликнинг турли босқичларида 13 мингдан ортиқ одам ишлайди. ТҚФ – бу тезкор-қидирув фаолияти. Бирор генерални ҳимоя қилиш учун қандай тезкор-қидирув фаолияти керак? Бу айғоқчилик иши-ку. Ҳарбийларда қандай айғоқчилик иши бўлиши мумкин?

Россияда қўриқчилар кўп, Росгвардиянинг сони 400 минг киши, кўплаб идоравий ва идоралараро қўриқлаш хизматлари бор. Давлат корпорацияларида ўз хавфсизлик бўлинмалари мавжуд. Бу қўриқчилар мамлакати, чунки ҳокимиятдагилар ўз халқидан қўрқади. Кўпгина ҳарбий генераллар оддий фуқародек яшайди, улар унчалик қаттиқ қўриқланмайди. Ёрдамчи келади, машина келади, олиб кетади, олиб келади, ит билан яқин атрофдаги паркка сайрга чиқиши мумкин.

- Генераллар ўзларини ёмон қўриқлашаётганига қандай қарашади?

– Нима, ҳар бир генералнинг ўз хавфсизлик хизмати бўлиши керакми? Бундай хизматларни тузиш осон эмас-ку. Ўйлашимча, шунчаки хавфсизлик чораларини кучайтирадилар, қўриқланадиган шахслар сонини кўпайтирадилар. Агар 10 минг генералдан биттаси ўлдирилса, ваҳима бўлмайди деб ўйлайман. Энг яхши йўл – урушни тугатиш, қўшинларни олиб чиқиш ва ҳаммаси тугайди. Аммо бу маслаҳат маъносиз, чунки мамлакатни бошқараётган одамлар – бу чексиз ҳокимият билан тахтда ўтирган сайёрадаги асосий террорчилардир. Бутун дунё улардан қутулолмай халак.

– ОАВ вакилларини йўқ қилиш ҳақида гап кетганда, қочқин украиналик депутат Илья Кива эсга тушади. 2023 йил декабрь ойида Москва вилояти Одинцово шаҳрида полиция унинг жасадини энсасида ўқ тешиги билан топди. Масалан, Владлен Татарский каби тарғиботчиларнинг ўлдирилиши, Захар Прилепинни ўлдиришга уриниш – уларни ўлдиришгани ёки ўлдиришга уринишгани учун уларнинг сўзлари телевизорда камроқ янграйдими?

– Мен бу тактика ва стратегияда катта муваффақият ва фойда кўрмаяпман. Менимча, у кўпроқ зарар келтиради. Қийноқларни уюштирган колония бошлиғи ўлдирилганини тушуниш мумкин. Лекин конструкторнинг ўринбосарини ўлдиришди-ю, нима ўзгарди? Мен бу фаолиятни тушунмайман, айниқса, агар Украина бунинг учун масъулиятни ўз зиммасига олса.

Крокусдан сўнг: Россиядаги ўзбек мигрантлари
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:11:37 0:00

Аввал ғалаба қозонишимиз, судни, очиқ, ҳалол трибунални қўлга киритишимиз керак, бу трибуналга, албатта, ҳарбий жиноятларнинг ташкилотчилари, бунга сўз ва тарғибот билан ёрдам берганлар, одамларни чалғитганлар, бу жиноятларнинг барчасини оқлаганлар бориши керак. Терроризмни оқлаганлик учун модда бор, агар Россияда ҳокимият алмашса, уни бекор қилиш керак эмас. Исталган канални ёқсак, буни оддий кўз билан кўришимиз мумкин. Дмитрий Медведевнинг "Украина ё таслим бўлади, ёки биз уни миллат сифатида йўқ қиламиз" деган сўзларини эсланг. Россияда ҳозир терроризм, нацизм ва фашизм тўлиқ оқланмоқда, – дейди сиёсатчи Геннадий Гудков.

Форум

XS
SM
MD
LG