Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 21:21

РФ Мудофаа вазирлиги: Гулмурод Ҳалимов Дейр-эз-Зорада йўқ қилинди


Гулмурод Ҳалимов
Гулмурод Ҳалимов

Тожикистон ИИВ ОМОНи собиқ командири ва “Ислом Давлати” (ИД) гуруҳининг “ҳарбий вазири” Гулмурод Ҳалимов Россия авиацияси томонидан террорчиларнинг Дейр-эз-Зора қўмондонлик пунктига берилган зарба натижасида ўлдирилган. Бу ҳақда РФ Мудофаа вазирлигига таяниб Россия ОАВ хабар тарқатди.

Хабарларга кўра, Гулмурод Ҳалимов ва яна нуфузли уч нафар дала қўмондони террорчиларнинг қўмондонлик пунктида йиғилиш ўтказаётган бир вақтда йўқ қилинган. Ўлдирилганлар орасида молия учун маъсул ва ИД машқ базаларига ёлланган ёшларни олиб келиш билан шуғулланувчи "Дейр-эз-Зора амири" Абу Муҳаммад Аш-Шамали ҳам бор.

РФ Мудофаа вазирлигидагиларнинг айтишларича, "Европадаги айрим махсус хизматлар Аш-Шамали 2015 йил ноябрда Парижда юз берган террор ҳодисаларининг ташкилотчиси сифатида кўришади”.

Эслатиб ўтамиз, британиянинг «Таймс» журнали 15 апрель куни, Гулмурод Ҳалимов Мосулга берилган авиазарба оқибатида йўқ қилинганини маълум қилган эди. «Гулмурод Ҳалимов “жиҳодчилар”нинг Мосулдаги пуштипаноҳи бўлиб, халқаро коалицияга қарши автомобилларни портлатишларни ташкиллаштирарди”, - дея таъкидлаган эди журналнинг манбаси.

Тожикистонлик “жиҳодчилар” Парвиз Саидраҳмонов (Абу Довуд) ва Тожиддин Назаров (Абу Усама Нораки) яқинда баёнот бериб, Тожикистон ИИВ ОМОН собиқ қўмондонининг ўлими ёлғон эканлигини айтишган эди. Абу Довуд экстремистларнинг тарафдорларига мурожжаат қилиб Ҳалимовнинг ўлими ҳақидаги миш-мишларга ишонмасликларини сўради.

Полковник Гулмурод Ҳалимов 2015 йилнинг апрелида йўқолиб қолди, ўша йилнинг май ойи сўнггида Сурияда эканлигини билдирди. Ўзининг видеомурожаатида Тожикистон ОМОНи собиқ қўмондони баёнот бериб, ИИВ ўзининг диний эркинликларини чеклагани, жумладан намоз ўқишини тақиқлагани, шу сабабли “Ислом Давлати”га қўшилишга қарор қилганини айтган эди.

XS
SM
MD
LG