Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 00:48

“Буйруқ энг тепадан келган”. Тошкентда юзлаб реклама баннери бир кечада олиб ташланди


Тошкент йўлларидан реклама баннерлари олиб ташланмоқда
Тошкент йўлларидан реклама баннерлари олиб ташланмоқда

Тошкент шаҳри кўчаларида ўрнатилган юзлаб реклама баннери бир кечада олиб ташланди.

Ўзбекистон Реклама агентликлари уюшмаси вакилининг Озодликка айтишича, ўзларини Тошкент шаҳар ҳокимлиги ишчилари, деб таништирган ходимлар баннерларни суд қарорисиз, ҳеч қандай ҳужжат тақдим қилмаган ҳолда бузиб ташлаган.

Тошкент кўчаларида уч юздан зиёд реклама баннери бузиб ташланган “Ҳумо Медиа” агентлиги раҳбари Савелий Соколов 9 апрель куни Озодлик билан суҳбатда буни "қонунга зид хатти-ҳаракат" дея баҳолади.

“Кеча тунда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ходимлари, МЧС ходимлари, ўт ўчирувчилар президент трассасида баннерларни олишни бошлади. “Биринчининг буйруғи, деб айтишяпти. Лекин ҳеч ким сабабини айтмаяпти. Ҳозир бизга хабарлар келяпти - Юнусобод, Чилонзор ва бошқа туманларда ҳам олишаётган экан. Бу ерда тадбиркор ҳуқуқлари бузиляпти”, - дейди Соколов.

Тошкентда ўрнатилган реклама баннерлари бир кечада демонтаж қилинди.
Тошкентда ўрнатилган реклама баннерлари бир кечада демонтаж қилинди.

Озодлик реклама баннерларининг нега олиб ташланаëтганига изоҳ беришни сўраб¸ Тошкент шаҳар ҳокимлиги расмий сайтидаги матбуот хизмати телефон рақамларига қўнғироқ қилди, лекин ҳеч ким кўтармади.

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек, Миробод, Юнусобод тумани ҳокимлиги расмийлари Озодлик сўровига жавобан баннерларнинг бузилганидан бехабар эканликларини айтиш билан чекланди.

Тошкент йўлларидан реклама баннерлари олиб ташланмоқда.
Тошкент йўлларидан реклама баннерлари олиб ташланмоқда.

Ўзбекистон Реклама агентликлари уюшмасининг исми очиқланмаслигини сўраган ходими шаҳар кўчаларидаги барча реклама баннерлари Тошкент шаҳар ҳокимияти рухсати билан ўрнатилганини айтди.

- Бизда шу реклама конструкциясининг кадастри бор. Ҳокимиятдан рухсатномалар бор. Бу шундоқ ўрнатиб қўйиладиган нарса эмас. Лекин булар бир кунда келиб, реклама баннери конструкциясини ҳеч қандай ҳужжатларни тақдим қилмаган ҳолда темир-терсак қилиб, олиб кетмоқда.

Ўзбекистон Реклама агентликлари уюшмаси маълумотига кўра, Тошкент кўчаларида 3000 дан зиёд реклама баннери бор.

Айни пайтда LED экранли баннерларга тегилмаган.

Тошкент йўлларидан реклама баннерлари олиб ташланмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:08 0:00

Миллиардлаб сўмлик зарар

“Ҳумо Медиа” реклама агентлиги раҳбари Савелий Соколов баннерларнинг огоҳлантиришсиз олиниши уларга кунига миллионлаб сўм зарар келтиришини айтди.

- Икки тарафлама экранли баннерлар конструкциясининг ўзи 30 миллион сўм атрофида. Реклама берувчилар ҳар бир баннер учун ойига 3 миллион сўм тўлайди. Ҳар бир тарафи ойига 1 ярим миллион сўм. Кўпчилиги билан бир йиллик шартномаларимиз бор. Ҳозир улар шартномани бекор қилиб, пулни қайтариб беришни сўрашни бошлайди. Бу ерда миллиардлаб сўмлик шартномалар ҳақида гап кетяпти. Биз бу пулларни баннерлар модернизацияси учун сарфлаб юборганмиз. Ўз навбатида¸ тушган фойдадан ҳокимиятга солиқ ҳам тўлаб келганмиз. Вилоятдан келган ишчилар, кранчи, пайвандчилар ойлик олиб ўтирганди. Шунча одам ишсиз қоляпти, - дейди Соколов.

Тошкент йўлларидан реклама баннерлари олиб ташланмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:31 0:00

Тадбиркорлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланувчи тошкентлик фаол Умид Мўйдинов Озодлик билан суҳбатда¸ бу “вандаллик” юзасидан Ўзбекистон президенти ҳузурида ташкил этилган Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи бизнес-омбудсманга шикоят қилиш ниятида эканини билдирди.

“Судларга, бизнес-омбудсманга шикоят киритамиз, чунки қонун бузиляпти, оқибатда тадбиркорлар зарар кўряпти”, - дейди Мўйдинов.

“Ҳумо Медиа” раҳбари Савелий Соколов эса, шикоят қилишдан натижа чиқишига кўзи етмаслигини айтади.

“Чунки буйруқ биринчининг ўзидан келяпти, шунинг учун бирон натижа чиқишига кўзимиз етмаяпти. Менга айтишяпти, буйруқ энг тепадан”, - дейди Соколов.

Тошкент йўлларидан реклама баннерлари олиб ташланмоқда
Тошкент йўлларидан реклама баннерлари олиб ташланмоқда

Биринчи марта эмас

Тошкентда реклама баннерларининг огоҳлантиришсиз олиниши биринчи марта кузатилаётгани йўқ. Ўтган йили пойтахтнинг Кичик халқа йўли ва Самарқанд йўли бўйлаб ўрнатилган ўнлаб баннер олиб ташланганди.

Ўзбекистон Реклама агентликлари уюшмаси баннерлар олиб ташланишига норозилик сифатида Тошкент кўчаларида "Ҳар бир реклама воситаси хусусий мулкдир, "Ўзавтойўл", тадбиркорларга халақит қилманг!" деб ёзилган ижтимоий рекламаларни ўрнатган.

Ўзбекистон Реклама агентликлари уюшмаси баннерлар олиб ташланишига норозилик сифатида Тошкент кўчаларида "Ҳар бир реклама воситаси хусусий мулкдир, "Ўзавтойўл", тадбиркорларга халақит қилманг!" деб ёзилган ижтимоий рекламаларни ўрнатган.
Ўзбекистон Реклама агентликлари уюшмаси баннерлар олиб ташланишига норозилик сифатида Тошкент кўчаларида "Ҳар бир реклама воситаси хусусий мулкдир, "Ўзавтойўл", тадбиркорларга халақит қилманг!" деб ёзилган ижтимоий рекламаларни ўрнатган.

Тадбиркорлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланувчи тошкентлик фаол Умид Мўйдинов ўшанда ҳукумат расмийлари баннерлар суд қарорисиз олинмаслигига кафолат беришганинини эслайди.

“Баннер олиниши учун суд қарор чиқариши керак. Бир йил олдин ҳокимлик расмийлари бунақа беспредел бошқа бўлмаслигига сўз беришганди. Бир йил ўтди. Реклама агентликлари пандемия даврини бошдан кечирди. Жуда оғир вазиятга тушди кўчпчилиги. Кеча яна ҳеч қанақа огоҳлантиришсиз, ҳеч қанақа қоғозсиз бузишни бошлашди”, - дейди Мўйдинов.

Реклама баннерлари ўрнатилган йўллар четидаги ҳудуд Ўзбекистон Автомобиль йўллари давлат қўмитасига қарайди.

Ушбу қўмита Ўзбекистон президентининг 2019, 9 декабрдаги қарори билан Ўзбекистон Транспорт вазирлиги қошида ташкил этилган.

Қарорнинг 6-бандида “умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг ажратилган минтақаларида жойлашган ер участкаларида ва иншоотларида ташқи реклама объектлари (конструкциялари) Қўмита рухсати асосида қурилиши” айтилган.

Ўзбекистон Автомобиль йўллари давлат қўмитаси матбуот хизмати вакили Озодликка баннерларнинг олиб ташланиши масаласида маълумотга эга эмаслигини айтди.

XS
SM
MD
LG