Пекин ва Бишкек Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли борасида навбатдаги келишувга эришди. Экспертлар Ўзбекистонга денгизга чиқиш имкониятини яратувчи мазкур йўл қурилишига Қозоғистон ва Россия қаршилик қилиши мумкинлигини айтмоқдалар.
Қирғизистон транспорт ва коммуникация вазири Калибек Султонов Хитой-Қирғизистон –Ўзбекистон темир йўлини конценссия йўли билан қуриш борасида Пекин билан келишувга эришилганини билдирди.
- Хитой тарафиданми ёки бошқа давлатларданми концессионер, бошқача айтганда хусусий ширкат таклиф қилинади. Ширкат ўз ҳисобидан 1,5- 2 миллиард доллар сармоя ётқизиб, темир йўлни қуриб беради. Шундан сўнг темир йўл мазкур ширкатга 10-15 йилга фойдаланиш учун берилади. Ширкат ўзи сарфлаган маблағни фойдаси билан чиқариб олгач, темир йўлни давлат ихтиёрига ўтказиб беради, -деди Калибек Султонов.
Қирғизистон ҳукумати темир йўл қурилиши 2018 йилгача якунланишини режаламоқда. Узунглиги 260 километрли Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўлини қуриш учун 2 миллиард доллар маблағ сарфланиши ҳисоблаб чиқилган.
Мазкур темир йўл қурилса биргина юк станциясидан Қирғизистон бюджетига йилига 200 миллион доллар, йўл тразитидан 260 миллион доллар даромад келиши айтилмоқда.
Хитойнинг Бишкекдаги элчиси Ван Кайвэннинг билдиришича, темир йўлдан Хитой ва Ўзбекистон ҳам жуда катта фойда кўради.
- Ҳукуматларимиз йўл қурилиши борасида аллақачон келишувга эришган. Бундан Ўзбекистон ҳам манфаатдор. Ўзбекистоннинг денгизга чиқиш йўли йўқ, шу сабабли Ўзбекистон Тинч океанига йўл очмоқчи. Хитойдан Сибир ва Қозоғистон орқали иккита темир йўл бор. Бироқ бу йўл Хитойдан чиқаётган маҳсулотларни ташиб улгура олмаяпти, -деди Ван Кайвэн.
Бишкеклик айрим экспертлар Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон йўли қурилишидан айрим давлатлар манфаатдор эмаслигини, шу боис улар мазкур йўл қурилишини қўлламасликларини билдирмоқдалар.
- Биринчидан, Қозоғистон бу йўналишда бир қатор лойиҳаларни амалга оширмоқда. Масалан, қозоқлар Хитойдан Европага автомобил йўли қураяпти. Бундан ташқари бу ерда темир йўл ҳам бор. Шунинг учун Қозоғистон биринчи рақобатчидир. Иккинчидан, Россия ҳам бу тармоқни ўз назоратига олмоқчи. Бугунги кунда минтақада Хитойнинг таъсири кучайиб бораяпти. Россия мана шу таъсирни камайтиришга ҳаракат қилмоқда. ШҲТнинг сўнгги саммитида Россиянинг бу нияти яққол сезилиб қолди, –деди иқтисодчи олим Азамат Акелеев.
Қирғиз расмийларига кўра, 2018 йилгача қуриб битказилиши режаланаётган Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли 10 минг қирғизистонликни иш билан таъминлайди. Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев эса темир йўл жуғрофий жиҳатдан жанубий ва шимолий ҳудудга бўлиниб қолган мамлакат яхлитлигини кафолатлашини билдирган.