Чорашанба куни кечга яқин икки давлат ўртасида баҳсли бўлиб турган Унгуртоғ ҳудудидан ўзбек ва қирғиз чегарачилари бир вақтнинг ўзида олиб чиқиб кетилди ҳамда чегарани ноқонуний кесиб ўтишда айбланиб қўлга олинган фуқаролар билан алмашинилди.
Унгуртоғ ҳудудидан Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарачиларининг олиб чиқиб кетилгани ҳақида жамоатчиликка Қирғизистон чегара хизмати раиси ўринбосари Райимберди Дуйшембиев билдирди:
-30 сентябрда Ўш вилоятининг Дўстлик чегара бекатида ўтказилган музокаралар натижасида 2 октябр куни соат 15.50 да Унгуртоғ ҳудудидан ўзбек ва қирғиз чегарачилари бир вақтнинг ўзида олиб чиқиб кетилди.
20 сентябр куни Ўзбекистоннинг 15 чегарачиси вертолётда ўзбек-қирғиз чегарасидаги баҳсли бўлган Унгуртоғ ҳудудига туширилган ва бу ерда 20 йилдан бери ишлаб турган Қирғизистонга қарашли ретронслятор станцияси ишчиларини текширувдан ўтказган. Шундан сўнг бу ерга яна 50 нафарга яқин ўзбек чегарачиси киритилган ва Ўзбекистон чегарачилари ретронслятор станцияси олдига чегара пости ўрнатган. Қирғиз томони ҳам бунга жавобан мазкур ҳудудга ўз ҳарбийларини киритган эди.
Қирғизистон чегара хизмати раиси ўринбосари Райимберди Дуйшембиев 2 октябрда икки давлат чегарани ноқонуний бузиб ўтганликда айбланган фуқаролар билан ҳам алмашганини айтиб ўтди:
-Ўзбек томонида ҳам, қирғиз томонида ҳам қўлга олинган фуқаролар бор эди. Мана шу фуқаролар билан алмашдик. Қирғизистон чегарасини ноқонуний бузиб ўтган Ўзбекистонниг уч фуқароси 14 сентябрда қўлга олинган эди.
Қирғизистоннинг икки фуқароси эса Ўзбекистонда март ойида қўлга олинган эди.
Қирғиз расмийси икки давлат ўртасида алмаштирилган фуқаролар шахсини очиқламади. Қирғиз оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, Ўзбекистон томони Қирғизистонга қайтарган икки фуқаро Иляз Барпиев ва Канибек Базарбаевдир. Улар Жалолобод вилояти Олабуқа туманидаги Акбашат қишлоғи турғунларидир. Иляз Барпиев ва Канибек Базарбаев шу йилнинг 1 мартида Наманган вилоятида қўлга олинган ҳамда чегарани ноқонуний кесиб ўтишда айбланиб 5 йилга қамалган экан.
Алмаштирилган Ўзбекистон фуқаролари ҳақида эса ҳеч қандай маълумот йўқ.
20 сентябрда Ўзбекистон чегарачиларининг баҳсли ҳудудга кириб келиши ва бу ерда окоп қазиб, назорат ўрнатиши Қирғизистондаги маҳаллий аҳоли ўртасида ваҳима ва норозилик кайфиятини пайдо қилган эди. Шу муносабат билан 26 сентябрда ва 2 октябрда Қирғизистоннинг Ахси туманида ўзбек чегарачилари ҳаракатларига норозилик билдирилган митинг бўлиб ўтган.
2 октябр куни Бишкекдаги Ўзбекистон элчихонаси олдида “Қирғиз чўрўлўру” жамоат ҳаракати пикет ўтказди. Пикет давомида элчихона вакилига Унгуртоғдан ўзбек чегарачиларини олиб чиқиб кетиш талаб қилинган мурожаат топширилди. Пикетчиларнинг айтишича, мурожаат Ўзбекистон президенти номига ёзилган.
-Тез оранинг ичида қуролланган ҳарбийлар қишлоқдан чиқарилиши керак. Иккинчидан, чегара масаласини музокаралар столида ўтириб, тинч йўл билан ҳал қилишни ўрганишимиз керак. Қирғиз ва ўзбек ҳеч қачон провокацияга учмаслиги керак. Бунинг ортида учинчи кучлар турибди. Мана шу учинчи кучларнинг қўлида қўғирчоқ бўлиб қолмаслик учун, биз ўзбек қардошларимизни,жумладан, президентни ва элчиликни ҳарбийларни олиб чиқиб кетишга чақирамиз, -деди жамоат ташкилоти аъзоси Уран Ирисбаев.
Бу масала 26 сентябрда қирғиз парламентида ҳам муҳокама қилинган ва Қирғизистон Бош вазири ўринбосари Тўқўн Мамитов депутатлар ҳамда оммавий ахборот воситаларининг Ўзбекистон чегарачилари Қирғизистон ҳудудига бостириб киргани тўғрисидаги иддаоларини “ёлғон маълумотларга асосланган хабар” сифатида баҳолаган.
Унгуртоғдан ҳарбийларни олиб чиқиб кетиш масаласи 30 сентябрда Қирғизистон ва Ўзбекистон бош чегарачилари Қурманкул Матенов ҳамда Рустам Эминжонов ўртасидаги учрашувда муҳокама қилинган эди.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди