Сурия ва Ироқдаги қуролли радикаллар сафига қўшилаëтган ўзбекларнинг хориж¸ хусусан Россиядаги “даъватчи”ларга алданиб¸ жиҳодга кетаëтгани айтилмоқда.
Марказий осиëлик меҳнат муҳожирларининг асосан¸ Россия масжидларини жиҳодга одам ëллаш марказига айлантирган радикаллар томонидан алданаëтгани ҳақидаги баëнотларга Россия муфтияти бир неча бор муносабат билдирган.
Хусусан¸ Россия мусулмонлари диний бошқармаси бир йил аввал тарқатган баëнотда айтилишича¸ муфтият 2013 йилда Тожикистон¸ Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг Москвадаги элчихоналарига мурожаат қилиб¸ қавмининг аксари айнан шу республикалардан келган меҳнат муҳожирлари экани боис уларга ўз тилида ваъз қилувчи имомлар юборишни сўраган. Бу сўровга ҳозирга қадар фақат Қирғизистон ҳукуматигина ижобий жавоб қилганини таъкидлаган муфтият¸ тожик ва ўзбек дипломатлари на бу сўров ва на шу масалада учрашиш таклифини менсимаганини билдирган эди.
"Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлари ўз элчихоналари орқали миллий манфаатларини ҳимоя қилишлари¸ тегишли профилактика чоралари қўллаб¸ ҳам мамлакат ичкариси¸ ҳам ташқарисидаги ўз фуқаролари учун масъулиятни зиммаларига олишлари лозим”¸ дейилган эди Россия мусулмонлари диний бошқармаси баëнотида.
Россияга иш излаб келган Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларининг бу ердаги радикал исломий гуруҳлар таъсирига тушиб¸ Сурия ва Ироқдаги жиҳодчилар сафига кетаëтгани кейинги пайтларда Тошкент ва Душанбе¸ қолаверса Бишкек ва Остонани жиддий ташвишга солмоқда.
Мустақиллик арафасида бир гуруҳ ўзбек имомлари билан учрашган Ислом Каримов улардан ëшларни радикал ислом ғоялари¸ хусусан¸ Сурия ва Ироқдаги “бало”дан асраш йўлларини излаб топишга даъват қилган эди
Сизнингча¸ Ўзбекистон ҳукумати томонидан тайинланган имомларни хориж¸ биринчи галда¸ Россиядаги асосий қавми ўзбек муҳожирлари бўлган масжидларга юбориш жиҳодчилар ўлжасига айланаëтганлар сонини камайтира оладими?
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
Ўзбекистон ҳукуматининг Россия муфтияти таклифини "менсимагани"ни Сиз қандай изоҳлайсиз?
Сиз ўзингиз хорижда ибодат учун бораëтган масжидда Ўзбекистон ҳукумати томонидан маъқулланган имом бўлишини истайсизми?
12 октябрь¸ душанба куни Тошкент вақти билан 19:05 дан бошлаб Озодликнинг Skype манзиллари орқали шу мавзудаги жонли суҳбатга қўшилинг.
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди