Беларусда норозилик намойишлари тўртинчи кун давом этмоқда

Беларус - Норозилик акциясига чиққан тиббиёт ходимлари. Минск, 2020, 12 август.

Беларус пойтахти Минск ва бошқа қатор шаҳарларда 13 августга ўтар кечаси ҳам норозилик намойишлари давом этди.

Минскда ва бошқа шаҳарларда минглаб одамлар кўчаларга чиқиб, норозилик сифатида қўл ушлашиб, занжир ҳосил қилдилар.

Минск кўчаларида автомашиналар ҳайдовчилари полиция автомашиналарини норозилар йиғилган ҳудудларга боришининг олдини олиш мақсадида йўлларда махсус тиқилинчларни ҳосил қилдилар.

Минскдаги “Весна” ҳуқуқ ҳимояси ташкилотининг билдиришича, бундай намойишлар Беларуснинг яна камида беш шаҳрида бўлиб ўтган. Намойишлар пайтида жами 6 минг норози қўлга олинган.

Ички ишлар вазирлиги 12 августда Брест шаҳрида норозиларга қарши ўқотар қуролдан ўқ отилганини ва бир намойишчи яраланганини билдирди.

Аввалроқ Минскда норозилардан бири полиция билан тўқнашув пайтида ҳалок бўлган эди.

Беларусда президент сайлови ғолиби амалдаги президент Александр Лукашенко бўлгани эълон қилингани ортидан 9 августда бошланиб кетган эди.

Сайловда Лукашенконинг асосий рақиби бўлган номзоднинг штаби Тихановская Марказий сайлов комиссиясига овоз бериш натижаларини тан олмаслигини билдирган.

Кейинроқ Тихановская Беларусни тарк этгани ва айни пайтда Литвада экани хабар қилинган.