Техноген авариялар: Қулаган уй, ўртасидан бўлинган кўприк, ишдан чиққан марказий сув тармоғи
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
Лойиҳалаш ишларининг сифатсизлиги, муҳандислар ва қурувчиларнинг малакасизлиги, қурилиш технологияларига риоя қилмаслик, қурилиш материалларининг ўғирланиши – буларнинг ҳаммаси мамлакат бўйлаб қурилаётган уйларнинг хавфсиз эканлигига катта шубҳа билан қарашга асослардир. Бу фикрни Озодликка ўзбекистонлик икки қурувчи-муҳандис Жиззахда кўпқаватли уйнинг қулаб тушганини шарҳлаётиб билдирди.