Президент сайловлари: "Эрк" партияси Мирзиёевни сайламасликка чақирмоқда
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
Мухолифатдаги “Эрк” демократик партияси Ўзбекистонда 24 октябрда бўлиб ўтадиган президент сайловини бойкот қилишга чақирди. 9 август куни партиянинг расмий сайтида эълон қилинган баёнотда президент сайлови “Ш.Мирзиёев бошчилигидаги сиёсий гуруҳнинг навбатдаги кўзбўямачилиги” экани айтилади.