Кристиан Ласслет: Тошкент ҳокими Ўзбекистонда эксклюзив имтиëз билан ишлаëтган 67 та ширкатга алоқадор!(ВИДЕО)

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев президент Шавкат Мирзиëев билан.

Кристиан Ласслет (Kristian Lasslett) Британиядаги Ulster университетининг криминология бўйича профессори¸ Марказий Осиë ва Европадаги коррупция ва клептократия (юнончадан таржимаси ўғрилар ҳукмронлиги -таҳр.) бўйича китоблар муаллифи.

Халқаро майдондаги давлат ва хусусий бизнес манфаатлари тўқнашувини тадқиқ қилиб келаëтган профессор Ласслет Шавкат Мирзиëев ҳокимиятга келганидан бери Ўзбекистон бизнес иқлимидаги ўзгаришларни яқиндан кузатиб келмоқда.

Жорий йили бу вазиятга оид қатор мақолаларини эълон қилган Ласслетт 30 май куни Ўзбекистондаги бугунги бизнес амалиëтининг Каримов давридан қанчалик узоқлашгани мавзуига бағишланган янги тадқиқоти хулосасини эълон қилди.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Кристиан Ласслет: Тошкент ҳокими Ўзбекистонда эксклюзив имтиëз билан ишлаëтган 67 та ширкатга алоқадор!

Бу суриштирув марказига Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг бизнес империяси харитаси қўйилди.

Озодлик 31 май куни муаллиф билан суриштирувнинг асосий хулосалари юзасидан суҳбат ўтказди.

****************************************************

Озодлик: Ўзбекистонда катта тадбиркорлар¸ қудратли ҳукумат арбоблари кўп. Лекин сиз суриштирувингиз объекти қилиб Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевни танладингиз? Нега?

Кристиан Ласслет: Аслида¸ суриштирув Ўзбекистонда бораëтган ислоҳотлар жараëни ҳақида. Ўзбекистон ҳукумати бу жараëнда ўтмишдаги ëмон амалиëтлардан қанчалик узоққа кетганини ўрганиш учун Тошкент шаҳар ҳокими

Жаҳонгир Ортиқхўжаевни тадқиқот объекти қилиб танладик. Нега айнан Ортиқхўжаев? Чунки қудратли сиëсий шахс бўлган Тошкент ҳокими Ўзбекистондаги улкан бизнес империяси эгаси ҳамдир.

Жаҳонгир Ортиқхўжаевни тадқиқот объекти қилиб танладик. Нега айнан Ортиқхўжаев? Чунки қудратли сиëсий шахс бўлган Тошкент ҳокими Ўзбекистондаги улкан бизнес империяси эгаси ҳамдир. Ортиқхўжаев мисолида биз жорий ҳукуматнинг сиëсий ва бизнес манфаатлари чатишиб кетган мураккаб вазиятда қандай йўл тутишини ўргандик. Ҳукумат давлат ва шахс манфаатлари тўқнашуви олдини олишга ҳаракат қилаяптими? Олинаëтган қарорларнинг очиқ ва шаффофлиги таъминланаяптими? Бизнес гуллаб-яшнашини унинг эгаларининг сиëсий алоқалари ва сиëсий таъсири белгилаши олди олиндими? Бу суриштирувда Ортиқхўжаев бизнеси мисолида шу саволларга жавоб топишга уриндик.

Озодлик: Мақолангизда Жаҳонгир Ортиқхўжаевга алоқадорлиги ҳужжатлар билан далилланган ўнлаб ширкат номи келтирилган. Бу ширкатларнинг ўргимчак тўридек ëйилган ўзаро занжиридиан Ортиқхўжаев кирмаган сердаромад бизнес қолмапти ўзи¸ деган хулоса келиб чиқади. Суриштирув натижасида ўзингиз ҳам шундай фикрга келдингизми?

Кристиан Ласслет: Бу саволга биргина Tashkent City мисолида жавоб берай. Бу 1.3 миллиард долларлик лойиҳа ва Ўзбекистон тарихида бунақа қиммат қурилиш бўлмаган. Бу мегалойиҳа бошланганида¸ ундаги Akfa Group иштироки деярли кўзга ташланмади – Ортиқхўжаев ширкати сиртдан қараганда лойиҳадаги 8 та лотнинг фақат биттасининг инвестори қилиб кўрсатилди.

Tashkent Cityнинг қолган инвесторларига оид корпоратив маълумотларни синчиклаб ўрганишни бошлаганимиздан кейин Akfa-Artel гуруҳининг яна учта лотнинг инвестори экани¸ яна тўртта лотнинг бош пудратчиси эканини кўрдик.

Қолган лотлар¸ гўëки бошқа инвестор ва бошқа шахсларга тегишлидек кўринди. Аммо Tashkent Cityнинг қолган инвесторларига оид корпоратив маълумотларни синчиклаб ўрганишни бошлаганимиздан кейин Akfa-Artel гуруҳининг яна учта лотнинг инвестори экани¸ яна тўртта лотнинг бош пудратчиси эканини кўрдик. Шунингдек¸ Akfa-Artelнинг Tashkent City лойиҳасининг барча муҳим жиҳатларида муҳим роль ўйнаëтганини аниқладик.

Бу эса¸ асосий акциялари Тошкент шаҳар ҳокимига қарашли ширкатларнинг у давлат номидан бошқараëтган шаҳардаги энг йирик лойиҳада жуда катта манфаатлари борлигини англатади.

Озoдлик: Суриштирувингизда Tashkent City қурилиши ва Тошкентдаги бошқа йирик лойиҳаларни олган Ортиқхўжаевга алоқадор ўнлаб ширкат акцияларининг эгалари номларини келтиргансиз. Бу акциядорлар орасида Жаҳонгир Ортиқхўжаевдан ташқари Аброр Ғаниев ва Исмоил Исроилов деган яна икки шахс номи жуда кўп учрайди. Бу одамлар ким¸ уларнинг Ортиқхўжаевга қандай алоқаси бор?

Кристиан Ласслет: Биз Ўзбекистонда ташкил этилган 67 та ширкат ҳужжатларини ўрганиш асосида уларнинг Akfa-Artel гуруҳига боғланганини аниқладик.

Биз Ўзбекистонда ташкил этилган 67 та ширкат ҳужжатларини ўрганиш асосида уларнинг Akfa-Artel гуруҳига боғланганини аниқладик.

Ўзбекистонда рўйхатга олинган бу ширкатлардан камида 18 таси акцияларининг эгаси қилиб оффшор компаниялар кўрсатилганини аниқладик. Бу оффшор ширкатлар Британия ва Сингапурда рўйхатга олинган. Бу оффшор компанияларини бирлаштирувчи жиҳат¸ уларнинг ҳақиқий эгаси кимлигини жамоатчиликдан бекитишга имкон берувчи легал воситадан фойдаланаëтганидир. Яъни¸Ўзбекистон иқтисодидан катта улуш олган бу ширкатларнинг асл эгаси кимлигини топишнинг иложи йўқ. Бу ширкатлар ўз асл эгасини нега яширади – ë улар эгаси сиëсий ҳокимиятдаги одам, ëки бизнес ўтмиши шубҳали шахслардир. Суриштирув давомида Akfa-Artelга алоқадор 67 ширкатдаги каттагина акцияларнинг сиз тилга олган Аброр Ғаниев ва Исмоил Исроилов номида экани кўринди. Аброр Ғаниев Akfa гуруҳ раиси¸ Исмоил Исроилов эса¸ унинг менежери. Жаҳонгир Ортиқхўжаев ширкатлари бошқарувчилари бир пайтнинг ўзида ҳокимга алоқадор ўнлаб ширкатлар акцияларига ҳам эгалик қилади. Биз Ғаниев ва Исроиловга хат ëзиб¸ акцияларнинг ҳақиқий эгаси сизми¸ ëки бошқа одамга қарашли акцияларга ишонч асосида эгалик қилаяпсизларми¸ деб сўрадик. Лекин ҳеч қандай жавоб олмадик. Шу боис¸ бу саволга аниқ жавоб тополмадик. Бунинг хавотирга сабаб жиҳати шундаки¸ у ëки бу ширкат менежерининг унинг катта қисм акцияларига эгалик қилиши кам учрайдиган ҳодиса. Бу ширкатлар ўз ҳақиқий эгаси кимлигини яшириш учун оффшор схемаларидан фойдаланмоқда. Шу боис биз¸ Аброр Ғаниев ва Исмоил Исроилов каби шахслар¸ Ўзбекистондаги йирик ширкатлар акцияларининг асл эгалари эмас¸ улар асл мулкдор шахсини бекитиш учун танланган одамлар¸ деган хавотирдамиз. Akfa-Artel Ўзбекистондаги энг даромадли ширкатлигидан келиб чиқсак¸ унинг таркибидаги ширкат асл эгалари нега бекинмоқда¸ деган савол яна кун тартибига тушади.

Қўлимиздаги ҳужжатларга таяниб туриб 100 фоиз ишонч билан айтишимиз мумкин бўлган факт¸ Ғаниев ва Исроилов бир пайтнинг ўзида Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ишчилари¸ айни пайтда¸ унга алоқадор ширкат акциядорлари ва бизнес шерикларидир.

Озодлик: Бу гапингиз бутун Ўзбекистон Гулнора Каримованики эканини кўриб¸ билиб турган бир пайтда¸ унинг қоғоздаги эгалари Гаяна Авакян¸ Нурмуҳаммад Содиқов¸ Алишер Собиров каби унинг қўл остидаги одамлар бўлган яқин ўтмишни эслатаяпти.

Кристиан Ласслет: Тўппа-тўғри. Худди шунинг учун ҳам биз қизил байроқ кўтариб¸ ҳей ҳар хил айланма йўллар билан Ўзбекистондаги катта бизнес компанияларининг асл эгалари бекитилганини яқин ўтмишда кўрдик. Уларнинг ҳақиқий эгалари сиëсий ҳокимиятдаги ўта қудратли шахслар экани фош бўлганини бугун биламиз. Яна билганимиз¸ улар ўз ваколат ва таъсиридан фойдаланиб¸ давлат ва халқ бойлигини ўғирлаганини ҳам кўрдик. Шу боис биз Мирзиëев ҳукумати ўтмишдаги бу амалиëтдан қанчалик узоқлашган-узоқлашмаганини кўрмоқчимиз. Агар бугунги ҳокимият эгалари Гулнора Каримова мисолидаги каби амалиëтни давом эттираëтган бўлса¸ бу нарса эртага улар учун ҳам¸ ўзбек иқтисоди учун ҳам худди шундай фалокатли бўлишидан огоҳлантирмоқчимиз.

Озодлик: Суриштирувингизда Жаҳонгир Ортиқхўжаев оила аъзолари¸ хусусан¸ хотини ва афтидан ўғлининг ниҳоятда катта имтиëзлар берилган ширкатлар эгаси эканини аниқлабсиз. Ҳоким оиласининг бу ширкатлар эгаси эканлигида қандай муаммо кўрасиз?

Кристиан Ласслет: Ҳокимнинг хотини Нигора Ортиқхўжаева Ўзбекистондаги энг йирик хусусий клиника - Akfa Medline ширкатининг 61,64% акцияси эгасидир. Бу ширкатга ҳукумат

Ҳокимнинг хотини Нигора Ортиқхўжаева Ўзбекистондаги энг йирик хусусий клиника - Akfa Medline ширкатининг 61,64% акцияси эгасидир. Бу ширкатга ҳукумат Ўзбекистон соғлиқ сақлаш секторида деярли бошқа бирор компанияга берилмаган эксклюзив имтиëзлар берган.

Ўзбекистон соғлиқ сақлаш секторида деярли бошқа бирор компанияга берилмаган эксклюзив имтиëзлар берган. Жорий йил ҳукумат мамлакатдаги биринчи ва ҳозирча ягона хусусий медицина университети очиш ҳуқуқини ҳам айнан Akfa Medlineга берди. Ўзбекистондаги бошқа бирор ширкатга бу имкон ҳатто таклиф ҳам этилмади – очиқ тендер ўтказилмай туриб¸ хусусий универститет ҳаққини Akfa Medline тарелкасига солиб беришди. Бу университетни ташкил этиш жараëнининг каттагина қисми Тошкент шаҳар ҳокими ваколатидадир. Хотини очаëтган университет иш бошлашини ҳоким Ортиқхўжаев таъминлаб беришида очиқдан-очиқ давлат ва шахсий манфаатлар тўқнашмаяптими¸ деган саволни шаҳар ҳокими маъмуриятига юбордик. Улар буни мутлақ инкор қилди ва ҳеча қандай манфаатлар тўқнашуви йўқлигини иддао қилди. Бу жавобдан эса¸ Ўзбекистондаги амалдорларнинг манфаатлар тўқнашуви концепциясини ë яхши тушунмаëтгани¸ ëки уни бир пулга олмаëтгани кўрилади.

Бундан келиб чиқиб¸ Ўзбекистонда бизнес қилиш учун ҳалол ва адолатли майдон йўқ дея оламиз. Бугунги даромадли бизнес эгалари ҳам зўр тадбиркор бўлгани учун эмас¸ балки ҳукумат ва ҳокимиятдаги қудратли шахсларга алоқадорлиги учун гуллаб-яшнамоқда. Улар асл эгалари қўлидаги қудрат воситасида давлат маблағи¸ солиқ ва бож имтиëзлари берилгани учун кенгайиб¸ кучайиб бормоқда.

Озодлик: Суриштирувингиз марказидаги Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг кун сайин кенгайиб¸ тармоқланиб бораëтган бизнес империяси ортида бугунги ҳокимиятдаги қудратли шахслар борлигини тахмин қилишга асос борми?

Кристиан Ласслет: Бундай хавотирга тушишга жиддий асослар бор.

Бугунги ўзбек иқтисодининг энг даромадли лойиҳаларини қўлга киритган ва киритаëтган ширкатларнинг асл эгалари сир тутилмоқда

Сабаби – бугунги ўзбек иқтисодининг энг даромадли лойиҳаларини қўлга киритган ва киритаëтган ширкатларнинг асл эгалари сир тутилмоқда¸ улар ҳам оффшор компаниялари¸ қобиқ структуралар ичига бекиниб олган. Ўзбекистонликлар бугун яна эгаси кимлигини биров билмайдиган компанияларга бошқаларнинг тушига ҳам кирмайдиган имтиëзлар берилаëтганини кўриб турипти. Ўзбекистонликлар бугун кеча тузилган ўтмиши йўқ оффшор ширкатларига давлат ва халқ мулкининг ҳеч бир тендерсиз текинга берилаëтганини кўриб турипти. Буни кўриб-билиб турган халқ¸ мутлақ хавотирга тушишга ҳақли. Аммо корпоратив маълумотлар базасидан ҳозирча Ортиқхўжаев каби шахслар бизнесига имтиëз бераëтганлар ким ва уларнинг бу бизнес структураларида қандай ва қанча улуши борлигини топишнинг имкони йўқ. Қўлимидаги ҳужжатларга таяниб туриб:

Akfa-Artel гуруҳининг бизнес кўлами ниҳоятда улкан; ҳа бу бизнес империяси марказида Жаҳонгир Ортиқхўжаев турипти

Ҳа¸ Akfa-Artel гуруҳининг бизнес кўлами ниҳоятда улкан; ҳа бу бизнес империяси марказида Жаҳонгир Ортиқхўжаев турипти; ҳа бу бизнесда асл эгалари бекитилган оффшор компаниялар бор; ҳа бу бизнес давлатдан катта миқдорда ëрдам олаяпти¸ дея мутлақ ишонч билан айта оламиз. Аммо бу бизнеснинг бизга кўринмаëтган тарафида кимлар борлигини аниқ айта олмаймиз.

Озодлик: Бугунги бизнес империяларининг асл эгалари кимлиги ëзилган қоғозлар етти қават қулф остида қаерлардадир бекитилганини айтаяпсиз. Бу ҳужжатлар очиқланиши учун яна ўн йиллаб Швейцария полициясининг янги рейдларини кутамизми?

Кристиан Ласслет: Йўқ. Биз бу банк қутиларининг очилишини 10 йил кутиб ўтиришимиз шарт эмас. Қилишимиз мумкин иш – маълумотлар базаси билан ишлаш илмидан фойдаланишдир. Бу бизга қайси ширкатлар эгаларининг яширинганини аниқлашга ëрдам беради. Биз гаплашаëтган мисолда¸ Ортиқхўжаев қўл остида ишлаëтганлар у мажоритар акциядор бўлган ширкатнинг қолган акциялари эгаси эканини аниқлай олдик. Бу очиқланиши ортидан Ортиқхўжаев акцияларини бошқа шахслар - хотини ва ҳар хил менежерлари номига ўтказишни бошлади. Биз буни ҳам исботлай оламиз. Энди жамоатчилик¸ биринчи галда¸ журналистлар ҳоким Ортиқхўжаевдан қуйидаги саволларни сўраши керак:

“Апрель-май ойларида тўсатдан Akfa-Artel гуруҳидаги акцияларингиздан қутулишга киришдингиз¸ номингиз тўсатдан акция эгалари рўйхатидан йўқола бошлади.

Сиз ўзингизни шаффоф сиëсатчиман¸ деяпмиз. Унда марҳамат қилиб¸ бу акцияларни қанчага сотганингизни¸ бу олди-сотдининг қонуний бўлганини кўрсатувчи банк трансакцияларни бизга кўрсатинг.

Сиз ўзингизни шаффоф сиëсатчиман¸ деяпмиз. Унда марҳамат қилиб¸ бу акцияларни қанчага сотганингизни¸ бу олди-сотдининг қонуний бўлганини кўрсатувчи банк трансакцияларни бизга кўрсатинг. Кўрсатингки¸ биз давлат манфаатларини шахсий манфаатларингиз билан қориштирмаëтганингизга ишонайлик”.

Қатма-қат оффшор структуралари қобиғига бекинган ширкат эгаларининг кимлигини топиш учун журналистнинг банк қутисига қўли етмайди. Аммо қўлидан келадигани¸ савол бериш ва шу ишни қилаверишимиз керак.

Бу жараëнда энг муҳим ўйинчи Ўзбекистон ҳукуматидир. Бу ширкатлар асл эгаларини кўрсатувчи ҳужжатлар ҳукуматда бор. Гап ўзини ислоҳотчи қилиб кўрсатишга ҳаракат қилаëтган бу ҳукуматнинг мазкур ҳужжатлар сақланадиган компаниялар реестрини жамоатчиликка очиқлаш-очиқламаслигида қолган.