Мустақилликни тезлаштирган "ГКЧП"га 30 йил тўлди

ГКЧП аъзолари Борис Пуго, Геннадий Янаев ва Олег Бакланов.

Тарихга “ГКЧП” номи билан кирган ва Ўзбекистон мустақиллигини тезлаштирган воқеалар силсиласи ўлароқ кўрилган 19 август "путч"и содир бўлганига 30 йил тўлди.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 1991 йил 19-21 август кунлари содир бўлган бу сиёсий воқеадан 11 кун ўтиб, Ўзбекистон мустақиллигини эълон қилган эди.

Бундан ўттиз йил аввал Совет Иттифоқини сақлаб қолиш учун сўнгги ҳаракат ўлароқ, давлат тўнтаришига уриниш содир этилди. Ўзларини Давлат Фавқулодда Вазият Қўмитаси (ГКЧП) деб эълон қилган бир гуруҳ ашаддий коммунистлар Михаил Горбачёвни СССР президенти лавозимида четлаштириб бутун иттифоқ ҳудудида фавқулодда вазият эълон қилишга уриниб кўрди.

Мавзуга алоқадор Путчдан 20 йил ўтиб. Хотиралар.

"Путч" деб аталган фитна уч кун деганда барбод бўлди. Лекин Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг аксари "путч"ни тўғридан тўғри қўллаб-қувватламаган бўлса-да, унга очиқчасига қарши чиқмади. Улар орасида биргина Қирғизистон ССР раҳбари Асқар Ақаевгина бошданоқ путч давлат тўнтариши экани ва уни қоралашини очиқчасига эълон қилган эди.

Ислом Каримов гарчи собиқ совет республикалари раҳбарлари орасида 19 август куни биринчилардан бўлиб "ГКЧП" - Фавқулодда ҳолат давлат қўмитасини табриклаган бўлсада, аммо унинг номи мамлакат мустақиллиги учун курашган лидер сифатида тақдим қилиниб келинмоқда.

Буни тарихий фактнинг бузиб кўрсатилиши, деб баҳолайдиган аксар таҳлилчилар назаридаги яна бир иддао эса Борис Eлцин Москвада ГКЧПга қарши исён бошлаган бир паллада Ўзбекистон раҳбариятининг жимлик сақлагани ҳақидаги даъводир.

Мухолифат фаоли¸ собиқ СССР халқ депутати Пўлат Охунов

ГКЧП фаолиятини тергов қилиш комиссиясининг аъзоси сифатида ишлаган СССР Олий Советининг собиқ депутати, айни пайтда Швецияда яшаётган Пўлат Охунов Озодлик билан суҳбатда ўша кунларни хотирлар экан, нафақат Ўзбекистон, балки бошқа собиқ иттифоқ республикаларининг тақдири ҳам қил устида қолганини айтади.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Пўлат Охунов билан суҳбат.

Журналист ва рассом Шуҳрат Бобожон.

"Постда" газетасида эълон қилинган бу телеграммани ўқиб кўрган журналист ва рассом Шуҳрат Бобожон ҳам ўша кунларни эслар экан, товар поездига осилиб, Тошкентга - "Эрк" партиясининг қурултойига борганини айтади:

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Журналист ва рассом Шуҳрат Бобожон билан суҳбат.

1991 йил ГКЧП жорий бўлган пайтда Тошкентда қамоққа олинган журналист Анвар Усмонов "Ислом Каримов ГКЧПни қўллаб-қувватлаган эди", дея эслайди. У Озодликка ўз тасарруфида буни тасдиқлайдиган ҳужжатлар борлигини айтган эди.

- Ўша пайтда СССР халқ депутати бўлган Пўлат Охунов ГКЧП тарафдорлари билан боғлиқ жиноятларни ўрганиш бўйича парламент комиссиясининг аъзоси бўлган. Айнан Пўлат Охунов Ислом Каримовнинг самолёт бортидан туриб, ГКЧПни қўллаб-қувватлагани ҳақидаги телеграммани қўлга киритган. Менда у телеграмманинг нусхаси ҳали ҳам бор, - деб хотирлаган эди Анвар Усмонов.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Анвар Усмонов билан суҳбат

1991 йил 20 августда Ислом Каримов Ҳиндистондан учиб кела туриб самолëт бортидан ГКЧПни қўллаб-қувватловчи телеграмма юборган эди.
Бу телеграмма 1991 йил “Постда” газетасида эълон қилинди.

Телеграмманинг асл нусхаси ГКЧПга қарши очилган жиноий иш ҳужжатларига тиркалгани айтилади.

Ўзбекистондаги "Эрк" демократик партияси 1991 йилнинг 19 августида баëнот билан чиқиб ГКЧПни қоралаган эди.

Озодлик¸ Би-Би-Си ва Америка овозида эълон қилинган бу баëнотда "Эрк" партияси Ўзбекистон мустақиллиги йўлида ГКЧПга қарши демократик кучлар билан ҳамкорлик қилишга тайëрлигини билдирган эди.

Мавзуга алоқадор Ислом Каримов ГКЧПни қувватлаган эди

1991 йил 19 август куни СССР президенти Михаил Горбачев Севастополнинг Балаклав туманидаги "Заря" дала ҳовлисида уй қамоғига олинди ва унинг ҳамкасблари уни касал деб эълон қилиб, ҳукуматни қўлга олганини билдирди.

Қора денгиз соҳилида дам олаётган Михаил Горбачёвни ташқи дунёдан узиб қўйиш, пойтахт Москвага қўшин киритишга қарор қилинди.

1991 йил 19 августида собиқ СССРнинг биринчи ва охирги президенти Михаил Горбачёвга яқин давлат арбоблари Фавқулодда ҳолат давлат қўмитаси (ГКЧП) тузилганини эълон қилди.

Бу давлат тўнтариши эди.

Демократия тарафдорлари Россиянинг илк президенти Борис Ельцин қароргоҳи - Оқ Уй атрофида баррикадалар қуришди.

Уч кунлик кураш ГКЧП мағлубияти билан якун топди.