Хоразм вилоят, Урганч шаҳридаги Автомобиль йўллари касб-ҳунар коллежининг биология ўқитувчиси Зебо Нафасова биринчи курс ўқувчисинини ургани учун 14 апрель куни ишдан бўшатилди.
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
Зебо Нафасованиинг 12 апрель куни 17 яшар ўқувчи Муҳаммад Жуманазаровни синф ўқувчилари олдида оëқ кийими билан ургани акс этган видео ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида қизғин муҳокамага сабаб бўлган эди.
Видеода ўқитувчи аёл оёқ кийимини ечиб, ўқувчини буйни ва юзига бир неча бор ургани ва қаттиқ тергаб¸ койигани акс этган.
"Сен нега дарс қолдирдинг¸ бу кетишда курсдан курсга ўта олмайсан. Яна дарс қолдирсанг, сени йўқотиб юбораман"¸- деган ўқитувчи қўлидаги оëқ кийим билан болани бўйни ва елкасига тарсиллатиб уради.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг мулозими Салоҳиддин Санақулов 20 апрель куни Озодлик мухбири саволларига жавоб бераркан, “Ўқувчини уриб синфда изза қилган урганчлик ўқитувчи ишдан бўшатилгани ва коллеждаги руҳий-маънавий муҳитни яхшилаш бўйича тарбиявий ишлар олиб борилаëтганлигини” айтди.
Озодлик билан суҳбатда мулозим¸ “Дунëнинг баъзи давлатлари, хусусан, Жанубия Кореяда болаларга жисмоний жазо беришга қонун изн беришини аммо Ўзбекистонда ўқувчиларга жисмоний жазо бериш тақиқланганини” таъкидлади.
Ўқитувчи ўқувчини нега урган эди?
Озодлик мухбири калтакланган ўқувчининг қариндошлари¸ вилоят ҳокимлиги расмийлари ва коллеж ўқитувчилари билан гаплашиб воқеага ойдинлик киритишга уринди.
Автомобиль йўллари касб-ҳунар коллежи ўқитувчиларидан бирининг исми сир қолиш шарти билан Озодликка айтишича¸ биринчи курс ўқувчисининг мунтазам дарс қолдиргани биология ўқитувчисниинг сабр-косасини тўлдирган:
- Зебо Шернафасовна яхши ўқитувчи¸ лекин унинг ҳам асаби чидамай кетди. Мунтазам дарс қолдирган ўқувчини кавуши билан бўйнига урди. Ўқувчилардан бири буни видеога олиб тармоқда тарқатиб юборди. Воқеани эртасига 13 апрель куни мактабга ДХХдан (Давлат Хавфсизлик хизмати - таҳр) одам келиб тушунтириш хати ëздириб кетди. Ўша куни ўқитувчининг иши кўрилиб вазифасидан бўшатилди¸- деди ўқитувчи.
Биология ўқитувчисидан калтак еган ўқувчининг яқин қариндоши исми сир қолиш шарти билан Озодликка баъзи тафсилотларни айтиб берди:
- Муҳаммаднинг ўзи ўқишга ихлоси йўқ. Неча марта коллежга кетдим, деб кўчада дарсдан қочиб юрганида ушлаб олганмиз. Муҳаммад коллеждан анча узоқ бўлган Янгиариқ туман, Қулобод қишлоғидан қатнаб ўқийди. Отаси Умрбек Россияда ишлайди. Онаси эса касал. Онаси мактабга бориб тушунтириш хати ëзиб берди. Онасининг ҳам, бизнинг ҳам ўқитувчига эътирозимиз йўқ. Тергаган бўлса бола яхши ўқисин¸ одам бўлсин дея яхши маънода қилган¸ - дейди суҳбатдош.
Хоразм вилоят Хотин-қизлар қўмитасида ишлайдиган ва ўзини Нигора деб таништирган мулозима¸ коллежда ўқитувчиларнинг руҳий-маънавий ҳолати юзасидан етарлича иш қилинмаганини айтади:
- Колллеж ўқитувчисининг асаби жойида эмасиги видеодан кўриниб турибди. Биз махсус гуруҳ тузиб воқеани ўрганганимизда ўқитувчининг оиласи тинч эмаслиги маълум бўлди. Сал олдин биология ўқитувчиси Зебо Нафасованинг турмуш ўртоғи гиëҳванд моддалар олди-бердисида айбланиб ҳибсга олинган ва иши терговда экан. Терговга қатнайвериб ўқитувчи аëлнинг асаблари қақшаган. Аммо нима бўлганида ҳам¸ ўқувчи айбдор бўлганида ҳам ўқитувчи қўл кўтармаслиги керак эди¸ - деди мулозима.
Озодлик мактаб ва коллежларда ўқитувчининг ўз ўқувчиларига қўл кўтаргани ҳақида бир нечта мақола эълон қилган эди.
2017 йилнинг октябрида Жиззах вилоят, Ғаллаорол тумани Лалмикор саноат коллежи ўқувчиси Абдувакил Турдимуродовни калтаклаганликда айбланган ўқитувчи Беҳзод Убайдуллаевнинг иши маҳкамага оширилган эди.