OzodMikrofon га қўнғироқ қилган фарғоналик почта бўлими бошлиғи вилоят ҳокимининг зўравонлигидан арз қилди. Унинг айтишича, ҳоким унга савол берган одамларнинг ҳаммасини ҳақорат қилиб, таҳқирлайди ва жазолаш учун милиция ходимларини юборади. Қўқонлик 2-гуруҳ меҳнат ногирони эса у каби ногиронлар бепул даволаниш ҳуқуқидан маҳрум қилинганидан шикоят қилди.
"Кўчаларимиз таъмирга муҳтож деб айтганим учун ҳоким мени ҳақорат қилди!"
Фарғона вилояти Ёзёвон тумани Сойбўйи почта бўлими бошлиғи Мамасоли Тошалиевнинг OzodMikrofon га иддао қилишича, ўтган йилнинг 19 ноябрида туманда ўтказилган йиғилишда у ижтимоий муаммоларни кўтаргани учун, Фарғона вилояти ҳокими уни ҳамманинг олдида ҳақорат қилиб таҳқирлаган. Тошалиев, ҳокимнинг зўравонлиги устидан расмий идораларга шикоят қилиб жавоб ололмаганидан сўнг, Озодликка арз қилишга мажбур бўлганини айтди:
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
"Энг сўнгги имтиёздан ҳам маҳрум бўлдик"
Қўқон шаҳри, Янги Чорсу кўчаси, 148 уйда истиқомат қиладиган 2-гуруҳ меҳнат ногирони Турсунбой Ҳайдаровнинг OzodMikrofon га айтишича, у каби ногиронлар даволаниши учун шу пайтгача текин бўлган Фарғона туманининг Водил қишлоғида жойлашган уруш ва меҳнат фахрийлари шифохонаси энди пуллик қилиб қўйилган:
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди