Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманидаги “Ҳасан-Ҳусан-Нурли замин” фермер хўжалиги иш бошқарувчиси Ҳусанбой Ориповнинг Озодликка арз қилишича, туман маъмурий суди унинг ери ноқонуний захирага чиқарилгани ҳақидаги туман ҳокимининг қарорини бекор қилган бўлса-да, лекин туман ҳокими уни ижро қилмаяпти:
“2016 йилда Олтиариқ тумани собиқ ҳокими А.Бўтаевнинг ерни давлат захирасига олиш ҳақидаги қарори билан экин майдонимизнинг қарийб 35 гектари олиб қўйилиб, “Асронқул обод келажаги” фермер хўжалигига қўшиб берилган эди. Биз уч йил давомида қарорнинг ноқонуний эканлиги ҳақида турли ташкилотларга мурожаат қилдик.Ва ниҳоят ўтган йилнинг 5 декабрида Риштон туман маъмурий суди ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топди. Энди қаранг қанақа ўйин қилишяпти. 5 декабрда суд қарор чиқарди, 8 декабрда “Асронқул обод келажаги” еримни захирага топширдим деб ариза ёзяпти. Ҳокимлик эса ерни бизга қайтариш ўрнига, “Grape Garden Altiarik” кичик корхонасига узумчилик учун бериб юборяпти. Ҳоким суднинг қарорини назар-писанд қилмаяпти”
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.
OzodMikrofon сизга мунтазир!
OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!