“Қайнсинглимни ўз жонига қасд қилиш даражасига етказган шахс жазоcиз қолмоқда”

Навоий шаҳридан “OzodMikrofon”га қўнғироқ қилган Азамат Норбековнинг арз қилишича, вилоят ИИБ қўриқлаш хизмати ходими О.О. унинг қайнсинглиси Р.М. билан ишқий муносабатда бўлиб, уйланишга ваъда берган. Аммо қиз ҳомиладор бўлиб қолганидан сўнг, фикридан қайтган. Ота-онаси билан қизнинг уйига келиб уни камситган, ҳақоратлаган ва бунинг оқибатида таҳқирларга чидолмаган Р.Н. сирка ичиб, ўз жонига қасд қилган:

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

OzodMikrofon: “Қайинсинглимни ўз жонига қасд қилиш даражасига етказган шахс жазодан қутулиб қолмоқда”

“Ўша машъум кунда О.О. ота-онаси билан совчиликка борамиз, деб айтган. Қизнинг уйидагилари тайёргарлик кўришган. Аммо бўлажак куёв ота-онаси билан келиб, қизнинг онаси олдида “бу менинг болам эмас, бошқасидан орттиргансан, Тошкентга бориб олдириб ташла, кейин ўзим тиктириб бераман, қиз бўлиб эрга тегасан” каби гапларни айтиб, хўрлаган. Йигитнинг ота-онаси ҳам қизни ҳақорат қилишган. Қайнсинглим бу гапларга чидай олмай, ваннага кириб, уксус ичиб юборган. Бу ҳолатдан кейин йигит, “нега бундай қилдинг, мен сенга уйланаман, боламиз ҳам туғилади”, деб ялинишга тушган. Аммо, афсуски кеч бўлган эди, қайнсинглим касалхонада жон берди.

Марҳума кўнгли сезибми, телефонни записга қўйиб қўйган экан. Бу гапларнинг ҳаммаси запис бўлган. Биз бу далиллар билан шаҳар, вилоят прокуратурасига мурожаат қилдик, лекин жиноят иши очишни рад қилишяпти.

Бизда қўйилган савол битта: ўша аудиозаписни экспертизадан ўтказиб, қизни ўз жонига қасд қилиш даражасига олиб бордими ё йўқми? Ана шу саволга жавоб йўқ!

Бундан ташқари, қиз билан йигитнинг ёзишмаларида қиз йигитни ўз жонига қасд қилиши ҳақида ҳам бир неча марта огоҳлантирган. Прокуратуранинг ишни холис кўриб чиқмаётганидан норозимиз!”

****************************************************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!