"Путин саройи"га назар
Россиянинг Геленжик таътил шаҳарчасидан 18 километр нарида жойлашган саройнинг дрондан олинган фотосурати
Коррупцияга қарши курашиб келаётган Алексей Навальнийнинг сўзларига кўра, ушбу объект ва унинг атрофидаги йирик ҳудуд Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) номига рўйхатга олинган. ФСБ ундан "тадқиқот ва таълим" йўлида фойдаланишини иддао қилмоқда.
Навальний вертолёт қўниш майдончаси ёнидаги мана бу тепалик остида хоккей майдончаси яширинганини айтди.
Навальнийнинг сўзларига кўра, унинг жамоаси мазкур объектнинг яширин қурилиш режаларини қўлга киритган. Қурилиш режасида тасвирдаги жисм "аква дискотекаси" деб номланган.
Қайта таъмирланаётган амфитеатр. Денгиз соҳилидаги ушбу кўчмас мулк сўнгги 15 йилдан бери қурилмоқда, таъмирлаш ишлари ҳануз давом этмоқда.
Ҳаводан олинган мана бу суратда вертолёт қўниш майдончаси ёнида хоккей майдончасини яшириб туриши айтилаётган тепаликни кўриш мумкин. Эгри йўл бўйлаб жойлашган кичик иморатларда кўп сонли қурувчилар яшаши айтилмоқда. Навальний жамоаси дрон ёрдамида олган суратларда объектда ишлаётган қурувчиларни кўриш мумкин.
Комплексда яшил кафель билан ишланган черков жойлашган. Навальний комплексни Россиядаги энг "махфий ва энг қаттиқ муҳофаза қилинадиган иншоот" деб атади.
Бу иншоот эса иссиқхона эканлигини тахмин қилинмоқда.
Комплекс устидан учиб ўтиш тақиқланган. Қолаверса, сарой ёнидан сузиб ўтаётган қайиқлар камида бир денгиз мили (1,8 километр) масофа сақлашлари шарт.
Саройдан ўн километр нарида мана бу узумзор жойлашган бўлиб, сурат ўртасидаги қаср Путинга яқин шахсларга тегишли экани айтилмоқда.
Шароб ишлаб чиқариш учун яратилган узумзор. Расм чапида қасрни кўриш мумкин. Ушбу узумзорда етиштирилган узумдан тайёрланган шароб Кремлнинг расмий тадбирларида тортиқ қилинади.
Навальний жамоаси Қора денгиз бўйидаги комплекснинг дрон суратларини олиш билан бир қаторда қаср ичининг рақамли тасвирларини ҳам яратди. Тасвирлар бинонинг сиздирилган режалари ва комплекс учун буюртма қилинган итальян мебель тасвирларига асосланган.
Бу эса бино режаларида кўрсатилган театрнинг рақамли тасвиридир. Навальний сарой ва унинг хоналари акс этган тасвирлар аслидан фарқ қилиши мумкинлигини тан олди.
Сарой театридаги ўриндиқларнинг рақамли тасвири.
Қаср ичининг мана бу тасвири ишчилар уни қуриш пайтида олган фотосуратлар асосида яратилган.
Саройдаги мармар билан қопланган барнинг тасвири. Хабарларга кўра, комплексдаги мебелларнинг аксарияти Италиянинг люкс брендларидан олинган. Бу ширкатлар маҳсулотлари шунчалик эксклюзивки, уларнинг каталоглари бўлажак мижозлар томонидан шахсан буюртма қилиниши керак.
Ушбу тасвирда саройдаги рақс устуни ўрнатилган хона акс этган.
Сарой режаларида кўрсатилган казинонинг рақамли тасвири.
Путин шахсан ўзи фойдаланиши иддао қилинаётган ётоқнинг тасвири. Рақамли тасвирнинг чап қисмидаги гимнастика ускуналари Путиннинг қаллиғи деб кўриладиган гимнастикачи Алина Кабаевага шама экани айтилмоқда.
Асосий иншоотдан тўққиз километр масофада мана бу иккинчи, янги узумзор барпо этилган. Суриштирув гуруҳи уни дрон билан суратга олишга муваффақ бўлган. 2017 йилнинг декабрь ойида узумзорни қуриш жараёни давомида ўрмон ноқонуний тарзда тозаланганини текширган маҳаллий атроф-муҳитни муҳофаза қилиш фаоли номаълум одамлар томонидан қаттиқ калтакланган эди.
Иккинчи узумзор яқинида православ черков жойлашган. Хабарларга кўра, черков Грециядан ғиштма-ғишт импорт қилинган.
Қора денгиз соҳилидаги улкан комплекс Путин учун қурилгани ҳақидаги иддаоларга жавобан унинг матбуот котиби Дмитрий Песков Навальнийнинг янги тергови тўғрисида билмаслигини таъкидлади.
Шундай бўлса-да, Песков Россия оммавий ахборот воситаларига: "Мен сизга дарҳол бу эски гап эканини айта оламан. Кўп йиллар олдин Путиннинг Геленжикда саройи йўқлигини айтганмиз", - деди.