емайл: bekievam@rferl.org Facebook: @Mehribon.Bekieva
Тошкентдаги "Drujba Burger" тармоқ кафеларининг 5 нафар раҳбари 15 суткалик қамоқ жазосини ўтаб чиқди. Суд қарорига кўра, улар "Drujba Burger"ни текшириш учун келган солиқчи ва милиция ходимларига қаршилик кўрсатганлик ва бўйсунмаганликда айбланган.
Кейинги пайтларда Россия фуқаролигини олиш истагидаги ўзбекистонликлар сони сезиларли даражада кўпаяпти. Шу муносабат билан OzodJavob дастурига Россия фуқаролигини қандай олиш мумкин, деган мазмунидаги саволлар тез-тез ҳам келмоқда.
Тошкент шаҳри Ўрикзор даҳаси Кўксарой маҳалласидаги 250та хонадон ичимлик сув етишмовчилигидан қийналаяпти. Кўксаройликларга кўра, маҳалла ҳудудида жойлашган “Гулбаҳор” оромгоҳининг бассейнига сув олинаётгани муаммога сабаб бўлаяпти.
Ўзбекистонда чекка қишлоқлардаги юзлаб хонадонларни газ қувурларидан бутунлай кесиб ташлаш жараёни бошланди. Эндиликда бу хонадонларга умуман табиий газ берилмайди, уйлар суюлтирилган газ ва кўмирга мослаштирилади.
Мусулмонлар учун муқаддас ой - Рамазони шариф бошланиши арафасидаТошкент бозорларида савдо қилаëтган ҳижобли аёллар¸ рўмолларини ечиш ёки расмийлар маъқул топган тарзда ўраш босими остида қолди. Акс ҳолда¸ улар савдо ўринларидан ажраб, бозорга қўйилмасликдан огоҳлантирилмоқда.
6 июл куни Қарши шаҳар жиноят ишлари бўйича суди 71 ёшли ҳуқуқ фаоли Ҳасан Чориевнинг ҳибсга олинганига қарши норозилик акцияси ўтказган етти кишини маъмурий ҳуқуқбузарликда айблаб, уларга 6 миллион сўм атрофида жарима белгилади.
Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Туркияда ўтаётган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати чорак финалида Франция ёшларига 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Бу мағлубият туфайли ўзбек футболчилари чемпионатнинг ярим финалига чиқиш имконидан маҳрум бўлиб, уйга қайтаяпти.
Тошкент шаҳридаги академик лицейлар вилоятларда ўқиган мактаб ўқувчиларини қабул қилмаяпти. Лицей мутасаддиларига кўра, бу борада махсус буйруқ бўлиб, пойтахт лицейлари фақат тошкентлик ўқувчиларни қабул қилиши шарт.
3 июл куни Хоразм вилоятидаги “Нажот” инсон ҳуқуқлари ташкилоти журналист Солижон Абдураҳмоновни қамоқдан озод қилиш ва унга нисбатан очилган жиноий ишни қайта кўриб чиқиш талаби билан 15 дақиқалик пикет ўтказди. Пикет иштирокчиларидан уч киши милиция бўлимига олиб кетилгани боис норозилик чиқишида фақат ташкилот раҳбари Ҳайитбой Ёқубов қатнашди.
3 июл куни Қаршида ҳуқуқ фаоли 71 ёшли Ҳасан Чориевнинг ҳибсга олинганига қарши норозилик акцияси ўтказишни режалаштирган унинг яқинлари ва бир гуруҳ ҳуқуқ ҳимоячилари номаълум аёллар томонидан калтакланди.
Деҳлига саёҳатга борган ўзбекистонлик икки опа-сингил беш ой давомида фоҳишалик қилишга мажбурланди. Ҳозирда тутқунликдан қочиб қутилган опа-сингиллар Ўзбекистонга қайта олмаяпти.
3 июл куни Хоразм вилоятидаги “Нажот” инсон ҳуқуқлари ташкилоти журналист Солижон Абдураҳмоновни қамоқдан озод қилиш ва унга нисбатан очилган жиноий ишни қайта кўриб чиқиш талаби билан пикет ўтказишни режаламоқда. Бу сўнгги беш йил ичида Хоразмдаги биринчи норозилик чиқиши бўлади.
OzodJavobнинг навбатдаги сонида ижтимоий мадад сифатида бериладиган ишсизлик нафақаси билан боғлиқ саволларга жавоб излаймиз.
Ўзбекистон мустақиллигининг 24 йиллигига қадар пойтахт атрофида қуриб битирилиши режаланган 22 километрлик учинчи катта ҳалқа йўли боис Тошкент вилоятининг беш туманидаги ўнлаб аҳоли уйлари, тижорат масканлари бузилди. Уйсиз қолганларга¸ Озодлик манбаларига кўра¸ бошқа туманлардан 6 сотихлик ер майдони таклиф қилинмоқда.
Коллежга кираётган ёшларнинг ўқишни ташлаб, хорижга ишга кетмаслигини таъминлаш масъулияти маҳалла қўмиталари зиммасига юклатилди. Маҳалла оқсоқоллари бу борада ҳар бир ўқувчи учун кафолат хати ёзиб, коллеж раҳбарларига топшираяпти.
Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси 19 июн куни Фарғонанинг Гулпиён қишлоғи ҳудудида ўзбек чегарачиси томонидан қирғизистонликнинг отиб ўлдирилиши воқеасига расмий баёнот билдирди. Баёнотга кўра, Ўзбекистон чегарасини бузиб ўтган қирғизистонликлар ўзбек чегарачиларининг огоҳлантиришига бўйсунмагани ортидан улар ўққа тутилган.
Ўзбекистон-Қатар ўйини учун Тошкент чиптахоналаридан топилмаётган, аммо "қўл"га ўтиб кетган бир дона чипта нархи 250 минггача кўтарилди. Чипталар эркин савдосини чеклаган ҳукуматнинг футбол майдонига ҳақиқий ишқибозларни эмас, буйруққа бўйсунган ташкилот ва ҳокимликлар ходимларини киритиш билан ўз хавфсизлигини ўйлаётгани айтилмоқда.
10 июн куни Амударё туман Ички ишлар бўлими ходимлари манғитлик ҳуқуқ ҳимоячиси Эргаш Раҳимовни ҳибсга олди. 13 июн куни ҳуқуқ ҳимоячиси Қорақалпоғистон Ички ишлар вазирлигининг тергов изоляторига жўнатилди.
Мутасаддилар ваъдасича¸ 18 июн куни Тошкентнинг "Бунëдкор" стадионида ўтказилиши белгиланган Ўзбекистон-Қатар ўйинига чипталар 15 июндан бошлаб сотувга чиқарилади. Айни пайтда сотувга чиқадиган чипталар сонининг жуда чекланган бўлиши кутилмоқда.
12 июн куни Ўзбекистон Футбол федерациясининг 2 та расмий сайти ва Twitterдаги саҳифалари ҳакерлар ҳужумига учради. Ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олган CLONE-SECURITY ҳакерлар гуруҳи шу йўл орқали ўзбек футболидаги муаммоларга эътибор қаратишни мақсад қилишганини айтмоқда.
Давомини ўқинг