Бишкекда кўча –куйда “Бугун Бухорога тўйга борамиз”, деган гапни эшитсангиз, шаҳардан ташқарига чиқмаган ёшгина таксичига мижоз “Тошкентга (Қуқонга, Хивага) ҳайда” каби гапларни айтса ёки бирор танишингиз “Анжанга ош егани борамиз”, деса ҳайрон бўлманг. “Бухоро” Бишкек марказидаги бир нечта кўчада жойлашган кафелар тизими, “анжанча ош” чойхона, Тошкент, Қўқон, Хива Бишкекнинг сўлим ҳудудларида жойлашган файзли кўчалар.