Skype:yusupovs.kg
Шу йилнинг 20 августида “Одноклассники” тармоғида Рашод Камолов ва Дилёр Жумабоев суратларига “класс” босгани учун милиция томонидан огоҳлантириш олган қорасувлик 20 ёшлик Абдуллоҳ Нурматов 10 сентябрь куни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан ҳибс қилинди. Абдуллоҳ ҳибс қилинишидан олдинроқ милиция ходимлари томонидан калтаклангани ҳақида прокуратурага ариза ёзганди..
Қирғизистондаги таниқли журналист ва теолог Миқтибек Арстанбек Қорасув туман судида имом Рашод Камоловга нисбатан ўтаётган маҳкамада Камолов маърузаларини кўргани ва унда Қирғизистон қонунчилигига зид келувчи сўзлар топмагани ҳақида кўрсатма берди.
Жалолободлик 20 ёшли йигит Сурияда ўқдан яраланиб ва ногирон бўлиб ватанига қайтиб келди. Айни пайтда Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик хизмати унинг Суриядаги фаолиятини ўрганмоқда.
Қирғизистонлик кузатувчилар мамлакат президенти Алмазбек Атамбаевнинг АҚШ сафарини бекор қилиши Қирғизистонни Ғарб давлатларидан янада йироқлаштириши мумкинлигини айтишмоқда. Уларга кўра, Атамбаев Россия билан алоқаларни ёмонлаштирмаслик учун мана шундай қарор қабул қилган.
Қорасув туман судида таниқли имом Рашод Камоловга нисбатан давом этаётган маҳкама жараёнида кўрсатма берган мустақил эскпертлар имомнинг маърузаларида экстремистликка, “Исломий давлат” жангарилари сафига қўшилишга ва халифалик учун жанг қилишга чақириқлар бўлган деган айбловларни инкор этишди
Россияда бошқа миллат вакиллари билан муносабатда бўлгани учун қирғиз қизларини калтаклаш билан ном чиқарган “патриот”лар бу гал эълон қилган янги видеода наманганлик ўзбек йигит қирғиз қиз билан юргани учун калтаклангани акс этган.
Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида янги ўқув йилидан бошлаб дарс пайтида жума намозга борган мактаб ўқувчиларига чора кўрилади. Ҳокимият, шунингдек, намоз баҳонасида иш ўрнини ташлаб кетган давлат идоралари ходимларини ҳам назорат остига олмоқчи.
Qorasuvlik 20 yoshlik Abdulloh Nurmatov “Odnoklasniki” tarmog‘ida Rashod Kamolov va Dilyor Jumaboyev suratlariga “klass” bosgani uchun militsiya tomonidan ogohlantirish oldi. U 20 avgust kuni tungi soat 11gacha militsiyada ushlab turilgan.
Қорасувлик 20 ёшлик Абдуллоҳ Нурматов “Однокласники” тармоғида Рашод Камолов ва Дилёр Жумабоев суратларига “класс” босгани учун милиция томонидан огоҳлантириш олди. У 20 август куни тунги соат 11гача милицияда ушлаб турилган.
Қорасувлик таниқли имом Рашод Камолов устидан жиноий иш очилиши ва имомнинг ҳибс қилинишига сабаб бўлган ариза эгаси - қорасувлик Учқунбек Чироқов исмли шахс маҳкамага келишдан бош тортмоқда. Айни пайтда имомнинг ўзи унга нисбатан очилган жиноий ишини сиёсий буюртма сифатида баҳолашда давом этмоқда.
Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида ўз эрини пичоқлаб ўлдириб, сўнг унинг тана аъзоларини шаҳарнинг турли бурчакларидаги чиқинди контейнерларига ташлаб кетганликда гумонланган аёл қўлга олинди. Тергов давомида оилавий жанжал қотилликка сабаб бўлгани аниқлангани айтилмоқда.
Қирғизистоннинг Боткен ва Тожикистоннинг Исфара туманида яшовчи фуқаролар ўртасидаги қарама-қаршилик бугун ҳам давом этди. Маълумотларга кўра, сешанба куни қирғиз-тожик чегараси яқинида Исфара тумани Сомониён қишлоғида яшайдиган тўрт киши яраланган.
Расмий Бишкек бир ой ичида Датқа - Кемин электр тармоғи ишга туширилиши ортидан Қирғизистон Ўзбекистондан бўлган қарамликдан қутилиши ва Тошкентга электр қуввати транзити учун йил сайин тўлаб келинган 10 миллион доллар маблағ иқтисод қилиб қолинишини билдирмоқда.
Қирғизистоннинг Чуй вилоятига қарашли Тўқмоқ шаҳрида қирғиз ва дунган ёшлари ўртасида содир этилган муштлашув оқибатларини бартараф этиш мақсадида миллатлараро низоларнинг олдини олиш ишлари кучайтирилди.
Қирғизистон ҳукумати Россиянинг "Русгидро" ширкати Юқори Норин ГЭСлар каскадини қуришни молиялаштирмаётганини эълон қилди. Бишкек ва Москва ўртасидаги 2012 йилги шартномага кўра Россия Қирғизистон ҳудудида лойиҳа қиймати 2 миллиард доллардан ортиқ бўлган ГЭСлар қурилишини молиялаб, барпо этиши лозим.
Бугун Ўш вилояти Қорасув туман судида тушдан кейин “Ас Сараҳсий” масжиди собиқ имоми Рашод Камолов иши юзасидан маҳкама бошланиши кутилмоқда. 37 ёшли таниқли ўзбек имоми Рашод Камолов шу йилнинг 9 февраль куни “экстремизмга даъват қилиш”, “халифалик тузишга ҳаракат қилганлик” ва “Сурияга одам юборишда” айбланиб қўлга олинган.
Ўзбекистондан Қирғизистонга мева-сабзавот маҳсулотларининг ноқонуний олиб кирилаётгани ортидан Жалолобод вилояти деҳқонлари деярли хонавайрон бўлганликларини иддао қилмоқдалар. Уларга кўра, Ўзбекистондан полиз экинлари, мева ва сабзавотларнинг арзон нархда олиб кириб сотилаётгани сабабли маҳаллий деҳқонларнинг бозори касод бўлган.
Қирғизистоннинг катта шаҳарларида 17 июль куни ҳайит намози бош майдонларда ўқилди. 16 июль куни террорчилар гуруҳи жисмонан йўқ қилингани ортидан Бишкек бош майдонида ҳайит намози ўқиганлар хафсизлигини милиция билан биргаликда махсус хизматлар ҳам таъминлади.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси 16 июль куни жамоатчиликка ëйинлаган маълумотга кўра¸ 9 июлда "Исломий давлат" сафига қўшилиш мақсадида Ўшдан Туркияга учмоқчи бўлган аёллар ва уларни кузатиб борган етти одам қўлга олинган. Кузатувчилар Сурияга кетмоқчи бўлаётганлар орасида аёллар кўпаяётганидан ташвиш билдирмоқда.
Қамбарота-1 ГЭСини барпо этиш бўйича Қирғизистон билан Россия шартнома тузганига бир неча йил бўлганига қарамай, шу кунгача ГЭС қурилиши бошланишидан хабар йўқ. Барпо этилишига Ўзбекистон қаршилик қилиб келаётган мазкур ГЭСнинг қурилиши Россияда иқтисодий инқироз бошлангани муносабати билан кечикаётгани айтилмоқда.
Давомини ўқинг