Skype:yusupovs.kg
Ўш вилоят давлат маъмурияти қошидаги Координацион кенгашнинг 10 март куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида кунлар илиши билан ҳудудда яна ер босиб олиш ҳаракатлари кузатилиши мумкинлиги ҳақида айтилди.
Ўш вилоятининг Қорасув туманида яқинда турмуш қурган ўзбек қизи ва қирғиз йигити миллатлараро муносабатларни яхшилашга қўшган ҳиссаси учун маҳаллий ҳокимият томонидан 100 минг қирғиз сўми миқдоридаги мукофот билан тақдирланди.
Ўш қирғинида жабр тортган ва уйлари ёндириб юборилган 105 оила давлат томонидан ўзларига ажратилган ёрдам пулларини ололмаганлар. Ўшдаги бир қатор нодавлат ташкилотлари Ўш ва Жалолободни қайта қуриш дирекцияси фаолиятини ўрганиш натижасида мана шундай хулосага келганлар.
Июн қирғини кунлари Жалолободдаги Сампа заводи яқинида 16 кишини ўлдирганликда айбланган 19 нафар ўзбек устидан аппеляция суди аввал 25 йилга озодликдан маҳрум қилинган Абдужаббаровни умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилиш билан тугади.
Қирғиз-ўзбек чегарасида ўзбекистонлик уч нафар мол ўғриси қўлга олинди. Улардан бири қирғиз ҳуқуқ-тартибот тузилмалари ходимлари отган ўқдан яраланган. Айни пайтда яраланган шахснинг кимлиги ва қаерда сақланаётгани айтилмаяпти.
Новқат шаҳрида 1 март куни содир бўлган тартибсизлик ташкилотчиларига нисбатан ҳозирча жиноий иш очилгани йўқ¸ деб хабар қилди Озодликка Новқат туман прокурори. Айни пайтда Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги расмийлари 1 март куни Новқатда қўлга олинган 20 киши озод қилинганини билдирмоқдалар.
Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятидаги Сампа пахта тозалаш заводи яқинида 19 нафар ўзбек устидан ўтказилаётган аппеляция судида Жалолобод вилоят губернатори Бектур Асанов ва вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Станбек Бакиров гувоҳ сифатида кўрсатма беришди.
Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида 2010 йилнинг июн ойида содир бўлган қонли воқеаларда жабр кўрганларга тарқатишга мўлжалланган гуманитар ёрдамга келган 20 қоп унни сотаётган икки киши қўлга олинди.
Қирғизистонлик ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, 2010 йилда маҳбусларни қиноййа солиниши юзасидан 223 та ҳолат рўйхатга олинган. Ҳуқуқ фаоллари қийноқлар асосан Ўш қирғинида айбланиб, қамоққа олинганларга нисбатан қўлланилаётганини маълум қилмоқдалар.
Ўш шаҳрининг Амур Темур шаҳарчаси Бешкапа ҳудудидаги чойхоналардан бири июн воқеалари чоғида куйиб кул бўлган Ҳамза номидаги мактаб филиали сифатида қайта қурилди ва 16 февралдан бошлаб расман ишга тушди.
Жалолобод вилоятининг Новкен туман суди томонидан умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилган қирғизистонлик ҳуқуқ ҳимоячи Азимжон Асқаровнинг шикоят аризаси бўйича 25 октябрда Тошкўмирда бошланган маҳкама 3 ноябр кунига қолдирилди.
Қирғизистон жанубида бўлиб ўтган қонли воқеалар юзасидан бўлиб ўтаётган суд маҳкамаларида адвокатларнинг калтакланиш ҳоллари юзасидан Ўш шаҳар прокуратураси Қирғизистон Жиноий кодексининг 234-моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди. Бу борада Озодликка Ўш шаҳар прокурори Латифжон Жумабоев маълум қилди:
Шу йил июн ойида Қирғизистон жанубида содир бўлган қонли воқеалар юзасидан айбланиб қўлга олинганларнинг адвокатлари 21 октябр куни Ўшдаги суд мажлисларида адвокатлар ва судланувчилар хавфсизлиги таъминланишини талаб қилиб митинг ўтказишмоқчи.
Ўшлик 161 адвокат июн воқеаларида айбланиб судланаётган ўзбекларни ҳимоя қилишдан бош тортишди. Уларга кўра, маҳкамаларнинг аксариятида адвокатлар ва судланувчилар жабрланувчилар томонидан калтакланмоқда. Бу борада адвокатлар Қирғизистон президенти Роза Ўтунбаевага мурожаат йўллаганлар.
Куни кеча Ўш шаҳрида тарқатилган варақаларда: “Ҳурматли ўзбек қардошлар, 10 октябр куни ўтадиган сайловда “Ата-журт” партиясини қўллаб овоз бермасанглар, 12 октябрдан бошлаб ўзбекларнинг уйлари ёндирилади, деб муваққат Ҳукумат”, дея битилган.
Шу йил июн ойида Қирғизистон жанубида содир бўлган воқеалар чоғида қўли ва бурни синдирилиб, бўйнига сиртмоқ ташланган Алишер Навоий ҳайкалини таъмирлаш ташаббусини кўтараётган ўшликлар шаҳар расмийларидан ўз хавфсизлигини таъминлашни сўраш ниятидалар.
Қирғизистон жанубида содир бўлган қонли воқеаларага алоқадорликда айбланиб судланаётганларнинг адвокатлари Қирғизистон президенти Рўза Ўтунбаевадан маҳкамаларни хавфсиз ҳудудларда ўтказишни, маҳкама жараёнида адвокатлар, гувоҳлар ва судланувчилар хавфсизлиги таъминланишини талаб қилмоқдалар
"Биз Қирғизистон фуқароси бўлсак, Конституцияда Қирғизистон миллатчилар давлати, деб ёзилмаган бўлса, нимага бизнинг ҳақ -ҳуқуқимиз чекланади? Нима учун бизнинг бегуноҳ болаларимиз турмаларда азобланади?" Ўшлик Каромат опанинг бу саволларига Қирғизистонда жавоб берадиган одам топилмаяпти.
Ўш қирғини пайтида Қорасув тумани Милиция бошқармаси бошлиғи Адилбек Султонов ва унинг ҳайдовчиси Уран Шамурзаевни ўлдирганликда айбланиб судланаётган 11 нафар ўзбек 29 сентябр куни маҳбусларни қўриқловчилар томонидан суд залида аёвсиз калтакланган.
29 сентябр куни Ўшда Қорасув тумани vилиция бошқармаси бошлиғи Адилбек Султонов ва унинг ҳайдовчиси Уран Шамурзаевнинг ўлими юзасидан суд жараёни бошланди. Маълумотларга кўра, маҳкамада Қорасув тумани Наримон қишлоғида истиқомат қилувчи ўндан ортиқ одам айбланмоқда.
Давомини ўқинг