“Хочу жить” лойиҳаси: Украинада ҳарбий асирлар орасида 54 нафар марказий осиёлик бор. Улардан 14 нафари ўзбек.
Ўтган ҳафта охирларида Қирғизистон картошкани экспорт қилишни чеклаш масаласини кўриб чиқаётгани ҳақида маълумотлар тарқаган эди. Агар экспортга чеклов киритилса, Ўзбекистонда картошка яна қимматлайдими?
Андижон вилоятида рўмол ўраш ва Жума намозларига бориш бўйича чекловлар жорий этилаётгани айтилмоқда. Қолаверса, эркакларнинг соқоллари мажбуран олдириляпти.
Ўтган ҳафтадан бери Россиядаги ўзбекистонликлар банк ҳисоб рақамлари музлатилаётганидан шикоят қилишмоқда. Ҳуқуқ ҳимоячилари бунга назорат қилинувчи шахслар рўйхати кучга киргани сабаб бўлиши мумкинлигини айтишмоқда.
Россия жануби-ғарбидаги Краснодар ўлкасидаги Россиянинг муҳим нефтни қайта ишлаш заводида дрон ҳужуми туфайли ёнғин чиқди. Украина Қуролли кучлари Бош штаби Саратов вилоятидаги нефтни қайта ишлаш заводига ҳам зарба берилгани ҳақида хабар берди.
Бешариқ туманининг Тожикистон билан чегарадош ҳудудида яшовчи ака-ука Хўжақуловлар гулчилик билан шуғулланишади. Улар бу ишни 3 сотих иссиқхонада бошлаган эди. Шу кунларда 15 сотихга етган учта иссиқхонада гул кўчатлари, хонаки гуллар парвариш қилинмоқда.
Теҳрон ўз ядровий дастури ва бунга оид санкциялар бўйича АҚШ билан музокаралар олиб боришга тайёрлигини билдирди.
18 ёшли Жасурбек Рустамхонов ва 16 ёшли Салохиддин Азимов Европанинг етакчи хоккей клубларида шайбо сураётган ўзбекистонлик хоккейчилардир. Иккаласи ҳам Чехия қўшимча лигаси жамоалари таркибида.
New York Post газетаси Доналд Трамп Владимир Путин билан телефон орқали сўзлашганини хабар қилди.
Украина президенти Владимир Зеленский АҚШ президенти Доналд Трамп билан эҳтимолий учрашув ҳақида фикр билдирди. Унинг таъкидлашича, дипломатия кейинги ҳафталар "жуда воқеаларга бой бўлиши мумкин".
Украина қуролли кучлари Россиянинг Курск вилоятида қарши ҳужумга ўтиб, 5 км олдинга силжишга эришди. Украина кучлари айни пайтда Россиянинг Покровскка ҳужумларини секинлаштиришга муваффақ бўлган.
Россияда 5-февралдан бошлаб назорат қилинувчи шахслар рўйхати кучга кирди. Бу рўйхатга миграция қонунларини бузган муҳожирлар киритилиб, уларга бир қатор чекловлар қўйилиши айтилмоқда. Аммо интернетда қонунни бузмаган хорижий фуқаролар ҳам назоратга олинаётгани бўйича маълумот тарқалмоқда.
Давомини ўқинг