Украина қуролли кучлари Россиянинг Курск вилоятида қарши ҳужумга ўтиб, 5 км олдинга силжишга эришди. Украина кучлари айни пайтда Россиянинг Покровскка ҳужумларини секинлаштиришга муваффақ бўлган.
Россияда 5-февралдан бошлаб назорат қилинувчи шахслар рўйхати кучга кирди. Бу рўйхатга миграция қонунларини бузган муҳожирлар киритилиб, уларга бир қатор чекловлар қўйилиши айтилмоқда. Аммо интернетда қонунни бузмаган хорижий фуқаролар ҳам назоратга олинаётгани бўйича маълумот тарқалмоқда.
Кичик ёшларда шахмат оламини, мутахассислар таъбирича, тўфондек забт этган Нодирбек Абдусатторов дунёнинг энг етакчи шахматчиларидан бири. У жаҳон чемпионати ва бошқа кўплаб халқаро мусобақаларнинг ғолибидир.
Украинага Франциянинг Мираж қирувчи учоқлари етказилди. Тўртинчи авлод кўпфункцияли учоқлар Украина осмонини ҳимоя қилишда иштирок этади.
Ўзбекистонда янги туғилган бола учун давлат томонидан берилувчи “суюнчи пули”нинг миқдори қанча? Суюнчи кимларга берилади? Ўзбекистон билан Фарғона водийси ҳудудида чегаралари кесишган Тожикистон ва Қирғизистондачи? Бу уч давлатда ҳомиладор аёллар ва болалар учун қандай ёрдамлар бор?
Тошкентлик Вячеслав Ломакин 2024-йили декабрда Россия аэропирти Домодедоводан депортация қилинганини айтади. Унинг айтишича, бунга ФСБ ходимлари унинг телефонидан Украина байроғиниг суратини ва Америка элчихонасига юборилган хатни топгани сабаб бўлиши мумкин.
Тошкент вилоят, Паркент туманида улкан сайёҳлик комплекси қурилиши бошланди. Фермерларнинг ўн йиллар давомида бунёд этган, олма, гилос боғлари давлат захирасига мажбуран олиб қўйилмоқда.
Тожикистон суди “давлат тўнтаришига уриниш” иши бўйича айбланувчиларни 17 йилдан 27 йилгача озодликдан маҳрум қилди.
Миллиардер Алишер Усмоновнинг Германиядаги вилласи сотувга қўйилди.
Фарғона вилояти билан Қирғизистонни боғловчи чегара ҳудудларининг очилиши ҳар икки давлат фуқаролари учун ҳам енгиллик бўлди. Ҳозирда вилоятда еттита чегара пункти бўлиб, уларнинг тўрттаси Қирғизистон, иккитаси Тожикистонга йўл очади.
4 феврал куни AҚШ Канада, Мексика ва Хитойдан мамлакатга олиб кириладиган барча товарларга импорт божларини киритади. Трамп Европа Иттифоқига ҳам "тез орада" божлар жорий этишга ваъда берди.
Маошлар кечикиши ёки берилмаслиги тизимли муаммога айланган Ўзбекистондаги Enter Engineering ширкатининг россиялик ходимига ойлиги ундириб берилди.
Давомини ўқинг