ГОВОРИТ МОСКВА: АҚШда икки йирик партия номзодлари Ҳиллари Клинтон ҳамда Дональд Трамп ўртасида бўлаётган сайловларга бутун дунёда қизиқиш билдирилаётгани маълум. Ўз юртида эркин танловдан маҳрум этилган россияликлар ҳам океан ортидаги сайловларни қизиқиш билан кузатаяпти. Аммо Кремл оммавий ахборот воситалари орқали рус жамиятида Америкадаги сайловларга ўзига хос муносабат шакллантирмоқда.
Говорит Москва: “Россиялик миллиардер Алишер Усмоновнинг Ўзбекистон ички сиёсатига таъсири ошиб бораётир”. Россия оммавий ахборот воситаларида кенг тарқатилаётган бу тахминда Ўзбекистонда вақтинчалик президентлик вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев мустақил сиёсат юргизишига шубҳа билдирилмоқда.
Президент Каримов вафоти ортидан Ўзбекистонда ҳокимиятнинг янги қўлга ўтгани Россия истеблишментида Ўзбекистонга нисбатан баёнотларнинг янгича риторикада янграшига сабаб бўлди. Озодлик радиоси ўзининг янги "ГОВОРИТ МОСКВА" рукнида бу баёнотларни савол остига олади.
Россияда яна “мигрантлар хавфи” масаласи кўтарилмоқда. Нолегал муҳожирликка доир маҳаллий оммавий ахборот воситаларида кўп ҳолларда текширилмаган ва асосланмаган хабарлар тарқатилаётир. Кузатувчилар эса бу рақамларга жиддий шубҳа билан қарашни тавсия этмоқда.
Россияда мавжуд сон-саноқсиз «стратегик тадқиқотлар» экспертлари ва сиёсатчилари томонидан тарқатилаётган мулоҳазалардан бири – Ўзбекистонда ўтиш даврида АҚШ ва бошқа мамлакатларнинг ички сиёсатга аралашуви кучайиши ҳамда «мамлакатни қайта тақсимлашга уринишлар» авж олиши тўғрисида хабарларга тўхталамиз.
Бугунги эшиттиришимиз ҳозирги кунларда Россияда кенг тарқалиб бораётган мулоҳазалардан бири – «Ўзбекистондаги Россия бизнеси хавф-хатар остида» қолганига бағишланади. Қанчалик бу мулоҳаза асосли?