Хориждан ишга уюшган тартибда Россияга ишга борган мигрантларнинг яшаш ва фуқаролик олишини тақиқлаш кўзда тутилган қонун лойиҳаси Россия Давлат думасига киритилди. Меҳнат муҳожирларининг Россияда бўлиш муддатини меҳнат шартномаси муддати билан чеклаш таклифи ҳам лойиҳадан ўрин олган.
Фарғона водийсидаги қўшни давлатлар — Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистонда аҳоли электр энергияси учун қанча тўламоқда? Буни билиш учун ҳар бир мамлакатдаги тарифларни солиштириб кўрамиз. Шу билан бирга, нима учун “свет” пулида фарқлар борлиги ҳақида ҳам сўз юритамиз.
Ўзбекистонлик уч фуқаро Бирлашган Араб Амирликларида исроиллик раввинни ўлдиришда гумон қилиниб қўлга олинди. Ўтган тунда Россия яна Украинани қаттиқ бомбалади. Харков шаҳар мери Игор Терехов ҳужум натижасида камида 15 киши яраланганини хабар қилди.
Фарғона вилояти, Данғара туманида яшовчи Рашиджон Миразизов аслида ошпаз. У бир муддат мигрантликда ҳам бўлиб, ошпазлик қилган. Болаликдан дурадгорликка қизиққан Рашиджон боболаридан қошиқчиликни ўрганган. Бу унинг хоббиси.
Алламжоновга суиқасддан бир ой ўтиб, Отабек Умаров президент хавфсизлик хизмати раҳбарининг ўринбосари лавозимидан бўшатилди. Умаровнинг ишдан олиниши Алламжоновга суиқасд фигурантларидан бири Жавлон Юнусов Ўзбекистонга экстрадиция қилинган кун содир бўлмоқда.
Украина кучлари Бош штаби ўтган суткада фронтда 230 га яқин жанг бўлганини маълум қилди. Z-каналлар эса Курск вилоятига тахминан бешта олисдан урар ракеталар билан зарба берилгани ҳақида ёзмоқда.
Украинанинг Запороже вилоятида Россия ракета ҳужумидан бир киши ҳалок бўлди. Вилоят ҳарбий бошқармаси бошлиғи Иван Федоровнинг айтишича, тунги ҳужумда 55 эркак ҳаётдан кўз юмган. Унга кўра, 11 ёшли бола ҳам жароҳат олган.
Аввал фақат Чимён, Миндон, Хонқиз қишлоқлари аҳолиси ўз уйидаги ўрик ҳосилини олиб чиқиб сотган бозор, бугунга келиб водийнинг энг катта ўрик бозорига айланган.
Президент Путин, Россия ҳудудига отилган АҚШнинг АТАCМS ва Британиянинг Storm Shadow ракеталарига жавобан, Украинага ўрта масофага учувчи “Орешник” қитъалараро баллистик ракетаси билан зарба берилганини айтди.
Киото университети аспиранти Натсуми Ишида икки йилдан бери Сурхондарёнинг Қизилнаврул қишлоғида яшайди. У ўзбек чорвадорлари ҳаёти ва урф-одатларига мафтун бўлган: қиз гилам тўқишни, ўзбек миллий таомларини ва ўзбек тилини ўрганмоқда.
Янгийўл тумани ҳокимлиги якка тартибдаги тадбиркор Аброр Мирзакаримовдан 240 миллион сўмга сотиб олган эди. Бу гуллар жорий йилнинг октябр ойида Тошкент вилоят, Янгийўл туманига ташриф буюрган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев шарафига экилган ва тўшалган.
Россияда 21-22-ноябрь кунлари Яндекс таксининг муҳожир ҳайдовчилари иш ташлашди . Улар компания ҳайдовчилардан асоссиз кўп тўловлар талаб қилаётганидан ва муҳожирлар билан меҳнат шартномаси тузилмаётганидан норози.
Давомини ўқинг