Ўтган ҳафтадан буён рублнинг курси кескин қадрсизланмоқда. Бугунги кунда рублнинг расмий курси 116,73 сўмни ташкил қилмоқда, 21 ноябрда 128,16 сўм эди. Экспертларга кўра, бунга ғарбнинг янги санкциялари сабаб бўлмоқда.
Тошкентнинг Олмазор туманида яшовчи Назировлар оиласи “снос”га тушган дўкон учун давлатдан товон пулини ололмаяпти. Улар Ўзбекистонда бу каби муаммога дуч келган ўнлаб оиланинг бири. “Снос”ларни ҳуқуқ фаоллари Ўзбекистонда мулк ҳуқуқи бузилиши рамзи сифатида таъкидлашади.
28 ноябрь куни Коллектив хавфсизлик шартномаси саммитида Путин Украинада қўлланаётган янги қурол ҳақида гапирди. Айни пайтда экспертлар Днепрга отилган олти жанговар каллакли “Орешник” бўш эди, аммо Россия истаса, уни ядровий каллаклар билан тўлдириши мумкин, демоқда.
Владимир Путин Қозоғистонга давлат ташрифи билан борди. Астанадаги музокаралар кун тартибида бу давлатда АЭС қуриш, рус газини сотиш ва Украина мавзуси тургани хабар қилинмоқда. Украина сўнгги уч кун ичида иккинчи бор Россияга АТАCМS ракеталари билан зарба берди, демоқда Россия мудофаа вазирлиги.
Украинага тажовузи сабаб санкциялар остида қолган Россия Европа бозоридан ажраган, ортиқча газ эса Хитой ва Марказий Осиёга йўналтирилмоқда. Ҳозир Россиянинг “Газпром” ширкати ўз газига бозор қидириш билан овора ва бу ширкат Туркманистонни яна бир кез ора йўлда қолдирди.
Ўзбекистоннинг яқин тарихидаги энг шов-шувли сиёсий қотиллик сифатида кўрилаётган президент Мирзиёев администрациясининг собиқ мулозими Комил Алламжоновга суиқасддан қарийб уч ҳафта ўтиб, илк бор номи Озодлик суриштирувида янграган Жавлон Юнусов Жанубий Кореяда ушлангани ўртага чиқмоқда.
Хориждан ишга уюшган тартибда Россияга ишга борган мигрантларнинг яшаш ва фуқаролик олишини тақиқлаш кўзда тутилган қонун лойиҳаси Россия Давлат думасига киритилди. Меҳнат муҳожирларининг Россияда бўлиш муддатини меҳнат шартномаси муддати билан чеклаш таклифи ҳам лойиҳадан ўрин олган.
Фарғона водийсидаги қўшни давлатлар — Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистонда аҳоли электр энергияси учун қанча тўламоқда? Буни билиш учун ҳар бир мамлакатдаги тарифларни солиштириб кўрамиз. Шу билан бирга, нима учун “свет” пулида фарқлар борлиги ҳақида ҳам сўз юритамиз.
Ўзбекистонлик уч фуқаро Бирлашган Араб Амирликларида исроиллик раввинни ўлдиришда гумон қилиниб қўлга олинди. Ўтган тунда Россия яна Украинани қаттиқ бомбалади. Харков шаҳар мери Игор Терехов ҳужум натижасида камида 15 киши яраланганини хабар қилди.
Фарғона вилояти, Данғара туманида яшовчи Рашиджон Миразизов аслида ошпаз. У бир муддат мигрантликда ҳам бўлиб, ошпазлик қилган. Болаликдан дурадгорликка қизиққан Рашиджон боболаридан қошиқчиликни ўрганган. Бу унинг хоббиси.
Алламжоновга суиқасддан бир ой ўтиб, Отабек Умаров президент хавфсизлик хизмати раҳбарининг ўринбосари лавозимидан бўшатилди. Умаровнинг ишдан олиниши Алламжоновга суиқасд фигурантларидан бири Жавлон Юнусов Ўзбекистонга экстрадиция қилинган кун содир бўлмоқда.
Украина кучлари Бош штаби ўтган суткада фронтда 230 га яқин жанг бўлганини маълум қилди. Z-каналлар эса Курск вилоятига тахминан бешта олисдан урар ракеталар билан зарба берилгани ҳақида ёзмоқда.
Давомини ўқинг