Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:23

Чироқчидаги касалхона ҳожатхонасидан ўлик чақалоқ топилди


2 февраль куни Қашқадарёнинг Чироқчи тумани Тиббиёт бирлашмаси Гинекология бўлимининг ҳожатхонасидан чақалоқ мурдаси топилган. Чироқчи милицияси ўлик чақалоқнинг ДНК анализлари асосида уни онасини қидирмоқда.

Озодликка воқеа гувоҳларининг маълум қилишича¸ яланғоч ўлик болани газета билан ёпиб, ҳожатхона кафелини устига ташлаб кетишган.

- Ҳозир касалхонада ҳамма оёққа турган, текширув олиб борилмоқда, - дейди Озодликка воқеа тафсилотларини ëзиб юборган чироқчилик манба.

Исми сир қолиш шарти билан Озодликка гапирган Чироқчи тумани Тиббиёт бирлашмаси мулозимларидан бири, шундай воқеа бўлганини тасдиқлади:

- Саккиз ойлик ҳомила ҳожатхонага ташлаб кетилган. Фаррошлар 2 февраль куни эрталаб соат 7 ларда топишган. Ҳозир чақалоқнинг ДНК анализлари олиниб, текширишга юборилган. Ички ишлар ходимлари боланинг онасини қидираяпти, - деди чироқчилик шифокор.

Озодликка расмий манбалардан маълум бўлишича¸ ҳозир мурдани топган фаррош аëллар ҳам прокуратурага сўроққа чақиртирилган.

Маҳаллий оммавий ахборот воситалари ўзбекларни дунëдаги энг болажон халқ¸ деб тасвирлашдан қолмаëтганига қарамай¸ ўзбекистонликлар орасида ўз туққан боласини туғилиши билан ўлдириб¸ ахлатга ташлаб кетиш¸ ëки ўз боласини сотишнинг Озодликка етиб келаëтган ҳолатлари кўпайиб бормоқда.

Ўтган йил июлб ойида Қашқадарë вилоятининг айни Чироқчи туман марказидаги мактаб ахлатхонасида итлар ғажиб кетган янги туғилган чақалоқ жасади топилган эди.

Андижонда уч ой аввал ахлат қутисидан туғилиши билан бўғиб ўлдирилган чақалоқ мурдаси топилиши катта шов-шувга сабаб бўлганди.

Тергов давомида¸ боланинг онаси ва қотили шу сауна ошхонасида ишловчи қиз экани аниқланган.

Ўтган йилнинг июль ойида Хоразм вилоятининг Шовот туманида 19 яшар қиз туққан чақалоғини молхонага ташлаб кетган ва бир неча соатдан кейин топилган чақалоқ касалхонада жон берган эди.

XS
SM
MD
LG