Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:04

Мустақиллик Декларацияси қабул қилинганига 28 йил тўлди. Бу сана яна эсланмади


1990 йилнинг 20 июнида қабул қилинган Мустақиллик Декларацияси ташаббусчи ва муаллифлари.
1990 йилнинг 20 июнида қабул қилинган Мустақиллик Декларацияси ташаббусчи ва муаллифлари.

20 июнь – Ўзбекистон Мустақиллик Декларацияси қабул қилинган кун. Бундан 28 йил олдин қабул қилинган бу тарихий ҳужжат тўғрисида Ўзбекистонда одатда гапирилмайди, у умумхалқ байрами сифатида нишонланмайди.

80-йилларнинг иккинчи ярмида Ўзбекистонда танилган машҳур журналистлардан бири¸ мамлакат парламентининг собиқ депутати Дадахон Ëқубов Озодлик билан суҳбатда Декларация қабул қилиниши арафасида парламент ичида юзага келган вазият тўғрисидаги хотираларини ўртоқлашди.

Таниқли журналист Дадахон Ëқубов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:22:34 0:00
Бевосита линк

1990 йилда Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг ëрдамчиси бўлиб ишлаган Ëқубовнинг айтишича¸ “коммунист депутатлар қарши бўлгани боис декларациянинг қабул қилиниши бир кун кечиккан".

Декларация қабул қилинган 20 июнь кунги парламент мажлисида Ислом Каримов қатнашмасдан¸ Андижон вилоятига сафарга кетган.

1990 йил 20 июнда Ўзбекистан Республикаси Олий Кенгашининг II сессиясида Мустақиллик Декларацияси қабул қилинган.

1985-89 йилларда Кремлдан Тошкентга вакил сифатида юборилган Владимир Анишчев (ҳозирда марҳум) Озодлик билан бундан 4 йил олдинги суҳбатда Ислом Каримов 1990 йилги Мустақиллик Декларациясига қарши бўлганлигини айтган эди.

Озодлик билан 2018 йилнинг 18 июнида суҳбатлашган Дадахон Ëқубовнинг айтишича¸ 19 июнь куни Эрк демократик партиясининг парламентдаги фракцияси раҳбари Муҳаммад Солиҳ кун тартибига киритган Мустақиллик Декларацияси тортишувларида ҳам Каримов иштирок этмаган:

- Каримов чақириб мендан нима у декларация¸ 19 июнь куни нимани тортишдинглар кимлар қарши бўлди деб сўради¸ дейди суҳбатдош.

Бир парча қоғоз?

Каримов ҳукумати наздида 1990 йилнинг 20 июнида имзоланган Ўзбекистон мустақиллиги декларацияси “арзимас бир оддий бир қоғоз”дир. Айни писанда мамлакат мустақиллиги декларацияси муҳокама этилаётган ўша куни ҳам Каримов ва Россия тарафдорлари томонидан Олий Кенгаш сессиясида бир неча бор такрорланган эди.

“Арзимас бир оддий бир қоғоз” деган калимани Совет Ўзбекистони мулозимларидан бири, ҳозирда марҳум Шукрилла Мирсаидов саслантирган эди.

Каримов ўлимидан кейинги ўтган икки йил даврдаги ўзбек матбуоти ва расмийлари ҳам бу кунга беписандлик билан қарашда давом этаëтгани кўзга ташланади.

"Вақти келиб айнан 20 июнь куни Мустақиллик байрами сифатида нишонланишига ишонаман"¸ дейди бу декларация учун 28 йил олдин овоз берган собиқ депутат Дадахон Ëқубов.

XS
SM
MD
LG