Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 12:14

OzodTa'sir: ИИВ ёш йигитни ИИБ ходимлари калтаклаганига оид хабар ортидан текширув бошлади


Шовот туман касалхонасида ётган Бунёд Сапаев 16 август куни Озодлик билан суҳбатда Янгибозор туман ички ишлар бўлимида калтакланиши оқибатида боши, буйраги ва мояги шикастлангани, сия олмайдиган бўлиб қолганини айтди.
Шовот туман касалхонасида ётган Бунёд Сапаев 16 август куни Озодлик билан суҳбатда Янгибозор туман ички ишлар бўлимида калтакланиши оқибатида боши, буйраги ва мояги шикастлангани, сия олмайдиган бўлиб қолганини айтди.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Хоразм вилоят, Янгибозор туманида ИИБ ходимлари 24 ёшли қассобни калтаклаб, тан жароҳати етказгани ҳолати юзасидан хизмат текшируви ўтказаётганини маълум қилди.

“Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда, натижалари ҳақида маълумот берилади” дейилган ИИВ матбуот хизмати билдирувида.

Шовот туманилик (Хоразм вилояти) 25 яшар қассоб Бунёд Сапаев 15 август оқшомида Янгибозор туман ички ишлар бўлимида терговчилар томонидан аёвсиз калтакланганини иддао қиларкан, олган жароҳатлари туфайли Шовот туман шифохонасига тушганини Озодликка билдирган эди.

Ўзбек йигит: ИИБда мени калтаклаб, елим тўқмоқ билан зўрламоқчи бўлишди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:28 0:00

Сапаевнинг иддаосича, милиция ходимлари бир ёш аёлнинг шикояти асосида уни ўғирликда гумонлаб, уйидан олиб кетган ва милиция бўлимида айбни бўйнига қўйиш учун "тўрт соат давомида дўппослашган, орқасига дубинка тиқиш билан" таҳдид қилишган.

Шовот туман касалхонасида ётган Бунёд Сапаев 16 август куни Озодлик билан суҳбатда Янгибозор туман ички ишлар бўлимида калтакланиши оқибатида боши, буйраги ва мояги шикастлангани, сия олмайдиган бўлиб қолганини айтган эди.

​- Ҳозир Шовот туман касалхонасида ётибман. Сийишга қийналяпман, катетер (махсус найча) қўйишган. Бундай ҳолатга тушиб қолишимнинг сабаби шуки, кеча мени Янгибозор ИИБсида милиция ходимлари калтаклашди. Тўрт соат давомида икки-уч хонага киргизиб уришди, эшак қилиб устимга миниб олиб бошимдан, почкамдан уришди. "Ўғирланган пулни олиб келасан, кейин қўйиб юборамиз" дейишди. Жиноят қидирув бўлимининг каттаси, исми Дилмурод, яна бирининг исми Сарвар. "Пулни олиб келмасанг, кетингга дубинка тиқамиз", дейишди. Ҳушимдан кетиб қолганимдан сўнг милиционерлар "Тез ёрдам" чақиришган. Ўзимга келганимдан кейин "Тез ёрдам" қайтиб кетди, мени эса уйга қўйиб юборишди, - деган эди Бунёд Сапаев 16 август куни Озодлик билан суҳбатда.

Шовот туман Ички ишлар бўлими навбатчиси Бунёд Сапаевнинг калтакланиши юзасидан суриштирув бўлаётгани, лекин жиноят иши очилмаганини билдирган.

Воқеа содир бўлган Янгибозор тумани Ички ишлар бўлими ходимлари эса, қўполлик билан Озодликка изоҳ беришдан бош тортган.

Бунёд Сапаевнинг айтишича, янгибозорлик 24 ёшли қиз 1000 доллар пулини ўғирлагани ҳақида Ички ишлар бўлимига уни устидан арз қилган.

Аммо, Сапаев пул ўғирламаганини айтади.

- У қиз билан милициянинг тили бир бўлса керак. Чунки уришган пайти у ҳам милиция бўлимида эди, - дейди Сапаев.

Милиция ходимлари билан фуқаролар ўртасидаги инцидентлар ҳақида Озодлик аввал ҳам хабар берган.

Алоқадор

XS
SM
MD
LG