Линклар

Шошилинч хабар
30 декабр 2024, Тошкент вақти: 00:01

Райҳон Соатова боласининг отаси аниқланмади


Милиция ходимлари томонидан зўрланган Райҳон Соатова қизининг отаси кимлигини ДНК текширувлари аниқлай олмагани айтилмоқда.
Милиция ходимлари томонидан зўрланган Райҳон Соатова қизининг отаси кимлигини ДНК текширувлари аниқлай олмагани айтилмоқда.

Сурхондарёлик Райҳон Соатовани тергов давомида зўрлаган 12 милиция ходими устидан очилган жиноий иш судга оширилмайди. Айтишилича, ДНК текшируви хулосаси асосида шундай қарор берилган.

Райҳоннинг акаси Абдусамад Соатов зўравонларни жазолаш бўйича ҳозирча бирор ижобий натижага эришилмаганини айтади.

Озодлик: Тергов тугаб иш судга ошдими?

Абдусамад Соатов: Йўқ¸ судга оширишмади.

Озодлик: Тергов натижаси қанақа бўлган? 12 милиция ходимининг қонидан анализ олиниб¸ ДНК текшируви учун жўнатилган эди. Шунинг натижаси нима бўлган?

Абдусамад Соатов: Бунинг натижасини менга расмий равишда айтишгани йўқ. Лекин жанжал қилиб сўрайверганимдан кейин республика прокуратурасига¸ шаҳар прокуратурасига¸ кейин Мирзо Улуғбек туман прокуратурасига борганимдан сўнг менга битта прокурор: “Айтган ваъда бўйича биз текширув олиб бордик, лекин 12 та одамнинг бирортасиники сиз айтаëтган нима билан тўғри келмади”, деди. Терговда бирор-бир милиция ходимлари тарафидан содир этилган қаттиқ ҳаракатда жиноят изини топа олишмабди. Ўша гумондор саналган 12 та шахснинг қон анализлари тўғри келмаган. “Менга тергов натижаси тўғрисида бирор бир расмий жавоб берасизларми?” десам¸ менга “Сиз айтган нималарнинг бирортаси исботланмади. Ўз тасдиғини топмади. Энди Худодан сўранг. Икки-уч йил ëтиб, амнистияга тушиб, чиқиб кетса керак”, деди.

Озодлик: Демак¸ боланинг отасининг кимлиги ва Райҳоннинг кимдан ҳомиладор бўлганлиги номаълумлигича қолди.

- Ҳозирча мавҳум. Абстракт қилиб қўйишди. “Тергов жараëнида Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасига олиб борилди. Синглингиз бирортасини мана шу деб кўрсатиб бера олмаяпти. Сизда асос йўқ” дейишди. Мен: “Бу ўрта аср эмас-ку ўз-ўзидан ғойибдан бўлиб қолди дейдиган. Олдин далил-исбот йўқ, дединглар. Мана айбсиз айбдор. Шуни топиб бера олмайсизларми? Дардимни кимга айтишим керак?” десам¸ “Биз қўлимиздан келганини қилдик, энди бу ëғини шаҳар прокуратураси ҳал қилади” дейишди. Шаҳарга борсам¸ республика дейишди. Республика прокурорига ариза ëзганимда Ирисметов дегани “Сизнинг важларингизда ҳеч қанақа асос йўқ”, деб жавоб қайтарди. Лекин мен охиригача курашаман, дейди Абдусамад Соатов.

Эслатиб ўтамиз, сурхондарёлик уч опа-сингил Наргиза, Райҳон ва Хосият Соатовалар Тошкентда аввалига маиший жанжал туфайли безориликда айбланган¸ кўп ўтмай эса босқинчига чиқарилган ва маҳкамага тортилган эди.

Суд ҳукмига мувофиқ, Райҳон Соатова 7 йилу икки ойлик қамоқ жазосига маҳкум қилинган. Унинг опаси Наргиза ҳам Зангиота туман аёллар колониясида жазо муддатини ўтаяпти. Кичик синглиси Хосият эса суд ҳукмига кўра айбдор деб топилиб, 6 йилу икки ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Лекин суд ушбу ҳукмни шартли жазо билан алмаштириб, Хосиятни озод қилган.

Миршаблар томонидан зўрлангани айтилаётган опа-сингилларнинг ўртанчаси Райҳон Соатова акасига Мирзо Улуғбек туман ички ишлар бўлимида 12 киши ўз номусига тажовуз қилгани ҳақида гапириб берган.

Аввал хабар қилганимиздек, Райҳоннинг қизи ўтган йилнинг 17 декабр куни муддатидан аввал 29 ҳафталик пайтида туғилди.

Агар ҳисоб-китоб қилинса, Райҳоннинг ҳибсга олинганидан кейин ҳомиладор бўлгани маълум бўлади.
XS
SM
MD
LG